Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг


Download 28.18 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi28.18 Kb.
#1531554
Bog'liq
СҚ-593-IV 05.08.2022




[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;

2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён Дастур деб юритилади) 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ўрганиб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Унга кўра Дастурнинг 398 та банди топшириқлар кесимида 607 та яхлит ва кичик бандларга тақсимланган ҳолда таҳлил қилинган.
Мазкур 607 та яхлит ва кичик бандларда назарда тутилган топшириқлардан 137 та банд ва кичик бандлар тўлиқ бажарилган.
Ҳисобот даврида 153 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.
Ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи 105,4 фоизни ташкил этмоқда.
Инвестиция дастури доирасида 157,5 млн долларлик маблағлар ўзлаштирилган ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида 28 турдаги 3 трлн 940,2 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Республика бўйича жами 6,9 млрд долларлик товарлар ва хизматлар экспорти амалга оширилган ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 фоизни ташкил этган.
Хизматлар соҳасида жами 756 мингта (йиллик режага нисбатан 49 фоиз) янги иш ўринлари яратилган.
Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича Дастур ижроси юзасидан 21,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,9 фоизга бажарилган.
29 та «Янги Ўзбекистон» массивларида 21 312 та хонадонли 619 та кўп қаватли уй-жойларнинг 397 тасида қурилиш ишлари бошланган.
Ҳисобот даврида жами 3 684,7 нафар аҳолининг ички туристик саёҳатлари ташкил этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф (1 — 4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.
Умумтаълим мактаблари учун янги авлод дарсликларини жорий қилиш мақсадида 296 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари яратилган. Шу жумладан 189 та дарслик, 50 та машқ дафтари, 57 та методик қўлланмалар ва дарсликларнинг мобил иловалари яратилган.
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 76 та оилавий шифокор пунктлари, 20 та оилавий поликлиникалар ҳамда 505 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, натижада 1,8 млн аҳолига ўз яшаш жойида бирламчи тиббий-санитария хизмати йўлга қўйилган.
Шунингдек, мамлакатимиздаги 40 ёшдан ошган 10,3 млн аҳолидан 4,4 млн киши тиббий кўрикдан ўтказилган.
Маҳаллалар кўрсаткичларини яхшилаш учун 9 348 та маҳалла бўйича жами 232 мингта, 207 та туман (шаҳар) бўйича жами 8 280 та, 14 та ҳудуд бўйича жами 1 024 та банддан иборат Ёшлар дастурлари тасдиқланган.
Касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 55,4 минг хотин-қиз касбга ўқитиш курсларига жалб этилган.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи 2 млн 108 минг оила учун 987,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. 1 млн 949 минг оилага кам таъминланганлар учун болалар нафақаси тайинланган бўлса, 86 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам ажратилган.
Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Дастурда муддати ўтган 63 та банд ижроси юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бугунги кунга қадар қабул қилинмаган. Бундан кўриниб турибдики, ушбу бандларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлмаганлиги сабабли белгиланган чора-тадбирлар ижроси таъминланмасдан қолмоқда.
Хусусан, 83-бандда жорий йилнинг июнь ойида Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилиниши белгиланган. Лекин топшириқ ижроси якунига етказилмаган.
85-банднинг 4-кичик бандида жорий йил март ойида доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида 17 турдаги субстанциялар ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини қабул қилиш икки ой муддатга узайтирилган бўлиб, бугунги кунга қадар қабул қилиш чоралари кўрилмаган.
Дастурнинг 264-бандида жорий йил апрель ойига қадар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш ҳамда соҳада ягона бошқарув тизимини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланган, аммо муддатидан икки ой ўтган бўлса-да, қабул қилинмаган.
Дастурнинг 309-бандида жорий йил июнь ойига қадар Молия вазирлиги томонидан камбағал оилалар билан манзилли ишлаш тизимини автоматлаштириш, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига» интеграция қилишга қаратилган рақамли «Ижтимоий ҳимоя ягона реестр»ини шакллантириш белгиланган бўлса-да, бугунги кунга қадар мазкур топшириқ ижроси таъминланмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Дастурда I ярим йилликда бажарилиши белгиланган, аммо ижроси ўз вақтида таъминланмаган 63 та банддаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишини таъминласин;
Дастурда келгусида қабул қилиниши режалаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган муддатлардан бир ой олдин Вазирлар Маҳкамасига киритиш амалиётини йўлга қўйсин ва ўз вақтида қабул қилиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари Дастурда ижроси таъминланмаган ҳамда муддати узайтирилган бандлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Дастурда белгиланган ҳар бир масаланинг белгиланган муддатда бажарилиши юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш ҳамда ҳар чорак якунида амалга оширилган ишларни маҳаллий Кенгашларда танқидий кўриб чиқиш тавсия этилсин.
5. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 5 август,
СҚ-593-IV-сон

Download 28.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling