Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатларни ривожлантиришдаги роли
Download 33.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqМақола парламент халқаро алоқалари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатларни ривожлантиришдаги роли Атаханов Бахтиёр Наманган давлат университети ўқитувчиси e-mail: ataxanov87@bk.ru tel: 0 (597) 255-15-07 Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб ривожланган мамлакатларда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида кўплаб сиёсий ислоҳотлар олиб борилди. Бу борада, парламентни давлат ва жамиятни демократлаштиришнинг муҳим омили сифатида қаралди, бу тизимини такомиллаштиришни кўзловчи ислоҳотлар изчил олиб борилди. Ислоҳотлар натижасида парламентларнинг икки палатали тизимга ўтиши фуқаролик жамияти барпо этишдаги муҳим қадамлардан бирига айлантирди. Ўзбекистонда ҳам икки палатли профиссионал парламентни шакллантиришни кўзлаб амалга оширилган изчил ва демократик ислоҳотлар замирида фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсади ётибди. Бу ҳақида парламент ислоҳотларини ўтказиш ташаббусини илгари сурган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шундай фикри бор: «Икки палатали парламентга ўтишдан мақсад – парламентнинг ҳаётимиздаги ўрнини ошириш, қонунчилик ҳокимиятини кучайтиришдир. Негаки бунда парламентимиз фаолияти янги босқичга кўтарилади, унинг ваколатлари анча кенгаяди»1. Икки палатали парламентга ўтиш мамлакатимизда парламентаризм ривожланишининг янги муҳим босқичи сифатида парламент демократияси принциплари қарор топиши фуқаролик жамияти институтлари ривожланишини таъминлаш билан бир қаторда Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижий давлатлар билан дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасида ўз хиссасини қўшиб, самарали фаолият олиб бормоқда. Мамлакатимизнинг асосий қонуни ва бошқа қонун хужжатларида Ўзбекистон Республикаси парламентининг халқаро муносабатлардаги иштирокининг ҳуқуқий асослари яратилаган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 боб 78-моддасининг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси палаталарининг қўшма ваколатларига «Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш2;», 20-бандида «Халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;3» ваколати берилган.Шунингдек, 79-модданинг 4-бандида: «... давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш4» ваколати, ҳамда 80-модданинг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш5 ваколатига эга. Конституциянинг85-86 моддаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ва Қонунчилик палатаси спмкери чет давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда, парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ масалаларда ўз палаталарининг фаолиятига раҳбарлик қилади. Юқорида кўрсатилган конституциявий ваколатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси парламентининг палаталари халқаро алоқаларда ва парламентлараро муносабатларда ўз фаолиятини самарали ташкил этиб келмоқда. Жумладан, парламентнинг Қонунчилик палатасидаги Халқаро ишлар ва парламентлараро муносабатлар қўмитаси ўз фаолияти йўналишига кўра, Қонунчилик палатасининг халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамда парламентлараро муносабатларини ривожлантиришда ва ҳорижий мамлакатларнинг қонун чиқарувчи органлари билан ўзаро тажриба алмашинув жараёнларида ташкилотчи ва ташаббускор бўлиб, иш фаолиятини самарали ташкил этмоқда. Хусусан, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Япония, Тожикистон, Франция, Малайзия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Белгия, Корея, Қирғизистон сингари ривожланган мамлакатларнинг парламентларида бўлиб, у ердаги қонунчилик тизими ва амалга оширилаётган фаолиятлар билан яқиндан танишиб қайтдилар. Депутатлар халқаро эксперт сифатида хорижий давлатларнинг сайловларида иштирок этдилар. Шунингдек, нуфузли анжуман ва конференцияларда Ўзбекистон парламенти номидан маърузалар қилдилар6. Қонунчилик палатасининг депутатлари 2011 йил давомида 16 маротаба турли давлатларда хизмат сафарларида бўлишган. Жумладан, Швейцария, Италия, Польша, Туркманистон, Германия, Бельгия, ХХР, Қозоғистон, Слования, Ҳиндистон, Россия сингари ривожланган мамлакатларнинг олий қонун чиқарувчи органларида бўлиб, у ердаги кенг қамровли қонун ижодкорлиги жараёни, сайловларда ҳам бевосита халқаро экспертлар қаторида иштирок этдилар. Шунингдек, Қонунчилик палатасининг аксарият депутатлари халқаро конференцияларда ўз маърузалари билан қатнашдилар. Хусусан, Японияда ўтказилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги конференцияда депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси А.Шодмонов ўз маърузаси билан чиқиш қилган. 2011 йилнинг 2-6 декабрь кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан А. Раҳимов МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибидаги кузатувчилар қаторида иштирок этган. Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси Раиси У Бангонинг таклифига асосан, 2011 йил 20-26 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрдилар. У ерда парламентимиз аъзолар иикки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолияти бўйича тажриба алмашишга оид масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. 2012 йил Ҳиндистон, Россия, Туркия, Германия Латвия давлатларида бир гуруҳ депутатлар (А.Киргизбаев, Т.Турсунов, Х.Маматов, Ф.Солиев, С.Отамуротов) парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ўзтажрибаларини бойитиб қайтганлар7. 2013 йилнинг 4 сентябр куни Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан “Парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.8 УндаАҚШ Конгресси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID), Миллий демократия институти (NDI) вакиллари, шунингдек, олимлар, таълим ва тадқиқот муассасалари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг мутахассислари иштирок этди.Конференция қатнашчилари Ўзбекистон ва АҚШда парламентаризмни ривожлантириш, хусусан, ижро ҳокимияти органларининг қонун ҳужжатларини бажариши устидан парламент назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш, парламентнинг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, икки томонлама ўзаро манфаатли парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди. Қонунчилик палатаси Европарламент ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг қонунчилик органлари билан алоқалар ўрнатиб, ўзаро тажриба алмашиш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан маслахатлашувлар ўтказдилар. Шу жумладан, 1999 йилда«Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитаси Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, парламентаризм соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида фаолият олиб боради. 2015 йилнинг 7 май куни Қонунчилик палатасида қўмитанинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.9Қўмита мажлисида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни, хусусан, социал-иқтисодий, инвестиция, молия ва ҳуқуқ соҳаларидаги, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари тарафлар минтақавий ва халқаро хавфсизликка бўлган таҳдидларга қарши туриш, барқарор социал-иқтисодий ривожланишни таъминлаш юзасидан амалий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйишга доир чора-тадбирларни муҳокама қилдилар. Европа Иттифоқининг ривожланган давлатларидан бўлган Буюк Британия, Бельгия, Германия, Франция, Польша, Литва каби мамлакатларнинг парламентлари билан Ўзбекистон парламенти ўртасида парламентлараро самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, Германиянинг К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси ва ҳамкорлиги билан амалга оширилган парламентлараро учрашувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент амалиёти борасида тажриба алмашишга хизмат қилмоқда.Хусусан, шу йилнинг 24-25 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси бошчилигидаги парламент делегацияси амалий ташриф билан Германияда бўлди.Ташриф доирасида Бундестаг, мамлакат парламентида кўп ўринга эга бўлган Германия социал-демократик партияси ва Германия христиан-демократик иттифоқи партияси депутатлари билан учрашувлар, Германия ҳукумати, парламенти, жамоат, эксперт-академик доиралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишнинг демократик стандартлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди10. Шунингдек, Бу даражадаги учрашувлар, музокаралар ҳамда парламентлараро муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан ҳам мунтазам йўлга қўйилган. 2016 йил мобайнида парламентнинг юқори палатаси Германия, Буюк Британия, Литва, Хитой Халқ Республикаси парламенти вакилларини қабул қилиб, турли масалалар юзасидан суҳбат ўтказиб, парламентлар фаолияти бўйича ўзаро тажриба алмашдилар. Иқтисодий жараёнларни жадал ривожлантириш, ташқи иқтисодий муносабатларни янада фаоллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишмамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг муҳим жиҳатига айланиб бормоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иштироки муҳим жиҳат хисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган маърузасида бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан маърузада: «Хорижий сармояларни ва илғор технологияларни иқтисодиётга жалб этиш учун чет эллардаги дипломатик ваколатхоналаримиз жиддий иш олиб бориши лозим. Бунинг учун Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини кучайтириш, чет мамлакатлардаги элчиларимиз нафақат сиёсий, айни вақтда юртимизга инвеститсияларни жалб қилиш масалалари билан ҳам фаол шуғулланишлари даркор. Уларнинг бу борадаги фаолиятини назорат қилиш учун Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасининг фаолият соҳаси ва ваколатларини кенгайтириш зарур, деб ҳисоблайман. Бу қўмита халқаро иқтисодий ҳамкорлик, чет эл инвеститсияларини фаол жалб этиш масалалари бўйича парламент назоратининг муҳим бўғинига айланиши лозим. Қўмита мамлакатимизга инвеститсияларни жалб қилиш борасидаги ишларнинг самарадорлиги, бу соҳадаги муаммолар, тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, инвеститсиявий муҳитни яхшилаш бўйича тегишли идораларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриши мақсадга мувофиқ бўлади.11» деган таклифлар илгари сурилди. Билдирилган таклифга мувофиқ, 2016 йил 13 декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисидаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Халқаро майдонда давлатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишда парламент ролини янада кучайтириш, халқаро муносабатларда парламентнинг назоратини кучайтириш масаласи долзарблиги ва муҳим аҳамиятга эдгадир. Шу нуқтаи назардан, ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш ва унинг зиммасига ушбу соҳадаги фаолиятнинг мувофиқлаштиришни ташкил этиш, дастурлар ва иш режалари ижро этилишини назорат қилиш вазифаларини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.12 Қарорга мувофиқ Сенат аъзолари томонидан С.Сафоевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ўринбосари этиб сайланди ҳамда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва ҳорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.13 Юқорида билдирилган таклиф ва унинг рўёбга чиқарилиши, аввало, халқаро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм соҳасидаги қонун хужжатлари, дастурлар, режаларни ҳудудларда ижро этилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда ҳамда ушбу соҳадаги халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва хужжатларни миллий қонунчилик тизимига тадбиқ этилишига хизмат қилади, шу билан бирга, биринчи навбатда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятиниянада юкслатиришга хизмат қилади, иккинчидан чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтириш жараёнини жадаллаштиради, учинчидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мамлакат ташқи сиёсати ва халқаро алоқаларидаги иштирокини ҳамда даҳлдорлик хисини кучайтиради, тўртинчидан ижро этувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи ҳокимият олдидаги маъсулиятини янада оширишга хизмат қилади. Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикаси билан ташқи сиёсий муносабатларни йўлга қўйган мамлакатлар билан парламентлараро муносабатларни мунтазам йўлга қўйиши, аввало давлатлараро муносабатларга ўзининг ижобий таъсирини ўтказиб, давлатлар ўртасидаги икки томонлама ва ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигининг янги, самарали босқичларга кўтаради. Қолаверса, парламентимизнинг қонунчилик жараёнларини такомиллаштиради, Қонунчилик палатаси депуталари ва Сенат аъзоларининг қонун ижодкорлиги ва ташаббускорлиги хусусиятини фаоллаштиради, шунингдек, бу жараёнларга демократик принципларнинг ижобий таъсирини янада ошишига хизмат қилади. Ратификациядан ўтган халқаро ҳужжатларнинг амалга тадбиқ қилиш жараёнларида қўлланадиган усул ва воситаларни ўрганиш ва ўзлаштиришда ўз самарасини беради. Энг асосийси икки палатали профиссионал парламентнинг фаолияти талабларига тўлақонли жавоб беради. Бир сўз билан айтганда, парламентлараро алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиши биринчи навбатда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширса, иккинчидан эса миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Download 33.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling