Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисига
Download 13.09 Kb.
|
Даво ариза
Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисига Даьвогар: Самарқанд вилояти Паст-Дарғом тумани Янгиобод МФЙ да яшовчи Жайнарова Сабохат Омон қизи томонидан +998 91 297 94 69 Д А Ь В О А Р И ЗА Аризамни мазмуни шундан иборатки, 2019 йил июль ойларида менга қисман таниш бўлган Амирова Гулмира ва Амирова Фаридаларни таклифига кўра, ўзаро келишув орқали Гўзаллик салони очиб, бирга шерикчиликда ишлаш мақсадида 10 миллион сўм пулларни таклиф қилишди ва мен ихам рози бўлдим. Аммо жавобгарлар Амирова Гулмира ва Амирова Фаридалар келишувни бузишиб олган 10 миллон сўмни фоизи билан 18 миллион қилиб қайтариб беришимни талаб қилишди. 2020 йил март ойида имкониятсиз қолганлигим сабаб 18 миллион сўмга тилхат ёзиб бердим. Шу орада бир ой ўтгач улар олдинги фикридан қайтиб юртимиздаги пандемия сабаб қарзимни қайтара олмаслигим мумкинлигини айтиб салонимдаги барча келинлар кўйлакларини қарзим эвазига олиб кетишларини талаб қилишгач иложсизликдан бериб юбордим. Жавобгарлар барча келин кўйлакларни сони 17 та келин кўйлак билан 24 та келинлар сари фатасини олишди ва 18 миллион қарзим учун сотишларини қолган зиёд пулларини ўзимга қайтариб беришни айтди. 32 миллон сўмлик мол-мулкимни сотгач, тилхатни йиртиб ташлаб юборишини айтган эди. Аммо бир неча марта телефон қилиб қолган зиёд пулларни қайтариб беришини сўраганимда барча буюмларимни 18 миллон сўмга бахолашганларини ва орамиз очиқ эканлигини айтган эди. Ўз тадбиркорлигимни давом эттириш мақсадида 2020 йил 15 май ойида янги келин кўйлаклар олиб келдим. Бироқ 2020 йил 15 июль куни жавобгарлар Амирова Гулмира ва Амирова Фаридалар хамда уларнинг синглиси Амирова Нилуфар ва киёви Мухриддин Мамировлар қасддан салонимга бостириб кириб мол мулкларимни олиб кетишмоқчи бўлишган. Онам Шодиева Шахло менга хабар беришга урунганлиги ва босқинчиларга қаршилик кўрсатганлиги сабаб Амирова Гулмира ва Амирова Фарида Амирова Нилуфар унаштирилган куёва Мухриддин Мамировлар онам Шодиева шахлони аёвсиз уриб тан жарохатлари етказишган. Салонимда бўлган 8 дона келин кўйлакларини ва онамга тегишли бўлган қўл телефонини сумкасидаги 20 миллон 400 минг сўм миқдоридаги пулларни 2 пакет тиббиёт юз ниқобларнин ва 2 та макетни онам Шодиева Шахлога куч ишлатиб зўрлик билан олиб кетишган. Босқинчилик натижасида 20 миллон 400 минг сўм пулларини 16 миллон сўмлик мол мулкимни талон-тарож қилишган. Жавобгарлар мендан ёздириб олган 18 миллион сўмлик тилхатни кўрсатишиб терговна хамда судни алдаб чалғитиб келишмоқда. Вахоланки Амировалар билан мени ўртамиздаги қарздорлик анча муддат олдин тугаган эди. Ва оқилона хисобланса гувохнинг гувохликлари қонуний инобатга олинса менжавобгарлардан эмас жавобгарлар мендан қарз эканлиги ойдинлашади. 2021 йил 11 феврал куни бўлиб ўтган Пастдарғом тумани жиноий судида жавобгарлар Амирова Фарида Рахматуллаевна, Амирова Гулмира Рахматуллаевна, Амирова Нилуфар Рахматуллаевна Мухриддин Мамиров Мусурмоновичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 52 моддаси 2-қисми 200 моддаси билан бўлган маьмурий иш МЖК нинг 271 моддаси 7 бандига асосан тўхтатилди. 2020 йил 17 ноябрь куни Пастдарғом тумани судида эса юқоридаги бўлиб ўтган холатлар бўйича Мухриддин Мамиров Мусурмонович Ўзбекистон Республикаси МЖК нинг 109 моддаси 2 қисми билан айбли деб топилди. Бироқ бўлиб ўтган босқинчиликни содир этишда тенгма-тенг иштирок этган Амирова Фарида Рахматуллаевна, Амирова Гулмира Рахматуллаевна, Амирова Нилуфар Рахматуллаевналарни содир этган жинояти инобатга олинмади. Бўлиб ўтган холат юзасидан келтирилган гувохликларни ва иқрорликларни инобатга олиб ишни қайта ва чуқурроқ кўриб чиқишингизни сўрайман. Download 13.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling