Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Жиноят ишлари бўйича кассация инстанция Судлов ҳайъатига
Download 52.33 Kb.
|
01.12.22 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 302-моддаси 1-қисмида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Жиноят ишлари бўйича кассация инстанция Судлов ҳайъатига Даъвогар: Нормуминов Камол Абдугаппарович 30.12.1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Манзилим: Жарқўрғон тумани, “Кунчиқиш” маҳалласида яшайман. Тел:88-850-77-22 Жавобгар: Сурхондарё вилояти Молия бошқармаси Манзили: Термиз шаҳри Ат-Термизий майдони 2-уй Тел:76-223-29-89 КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ (Мажбурий прогул даври учун иш хақи (зиён миқдори)ни ундириш ҳақида) ЖИБ Жарқўрғон туман судининг 07.11.2022 йилдаги ва Сурхондарё вилоят суди Жиноят ишлари буйича Аппелляция инстанцияси Судлов ҳайъатининг 12.12.2022 йилдаги менинг жавобгар Сурхондарё вилояти Молия бошқармасига нисбатан мажбурий прогул даврим учун иш ҳақини ундириш даъво аризамга асосан ажрим чиқарди. Мен бу инстанция судларининг чиқарган ажримларидан қуйидагиларга асосан норозиман: Мен 2010 йил 29 ноябрдан “Ўзбекнефтгаз” АЖ (“Жарқўрғоннефт”АЖ)да Ишлаб чиқариш технология бўлими бошлиғи лавозимида 03.09.2015 йилгача ишлаб келиб, МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Тергов бўлими собиқ бошлиғи Н.Тўрақуловнинғ адолатсизлиги туфайли 14.07.2015 йилда қабул қилинган Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг ҳукмига асосан “Жарқўрғоннефт” АЖнинг 03.09.2015 йилдаги 84-К-сонли буйруғи асосида меҳнат шартномам бекор қилиниб эгаллаб турган лавозимимдан озод қилиб ишдан бўшатилганман. МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Тергов бўлими собиқ бошлиғи Н.Тўрақуловнинғ ўтказган тазйиқлари туфайли ЖИБ Сурхондарё вилоят судининг 14.07.2015 йилдаги хукмига кўра Ўз.Р.ЖКнинғ 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари, 212-моддаси 3-қисми “г”-банди, 209-моддаси 1-қисми билан асоссиз равишда айбли деб топилиб, менга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифасида ишлаш ҳуқуқидан махрум килиб, жарима жазоси тайинланган. Қашқадарё вилоят суди ЖИБ Судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 12.03.2021 йилдаги ажрими билан менга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинғ 83-моддаси 1-қисми қўлланилиб, оқланганман. МХХ Сурхондарё вилояти бошкармаси Тергов бўлими собиқ бошлиғи Н.Тўрақуловнинғ ўтказган тазйиқлари туфайли ЖИБ Сурхондарё вилояти Музробод тумани судининг 23.02.2016 йилдаги ҳукмига кўра Ўз.Р.ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан асоссиз равишда айбли деб топилиб, менга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Самарқанд вилоят суди ЖИБ Судлов ҳайъати аппелляция инстанция судининг 25.10.2021 йилдаги ҳукми билан менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-қисми қўлланилиб, оқлов ҳукми чиқарилди. Менга нисбатан чиқарилган Оқлов ҳукмларида менга етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш оқибатлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқим борлиги тушунтирилган. 07.11.2022 йилда ЖИБ Жарқўрғон туман суди “Мулкий зиённи қоплаш хақида” ажрим чиқариб, мажбурий прогул учун менинг фойдамга 169 489 620 (бир юз олтмиш тўққиз миллион тўрт юз саксон тўққиз минг олти юз йигирма) сўм ундириш белгилаган бўлса, 12.12.2022 йилда Сурхондарё Вилоят Суди ЖИБ Аппелляция инстанцияси Судлов ҳайъати “Мулкий зиённи қоплаш хақида” ажрим чиқариб, мажбурий прогул учун менинг фойдамга 211 231 675 (икки юз ўн бир миллион икки юз ўн бир минг олти юз етмиш беш) сўм ундиришни белгилаган. Яъни ЖИБ 1-инстанция Суди ажримида 2015 йил сентябр ойидан 2018 йил январ ойигача жазони ижро этИШ муассасасида жазони ўтаб келган вақтим учун иш ҳақимни ундириш, 2-инстанция Суди ажримида эса ЖИБ Қизириқ туман судининг 28.08.2018 йилдаги ажримига кўра ўталмай қолган жазодан шартли равишда озод қилинган давргача иш ҳақимни ундириш кўрсатилган. Сурхондарё Вилоят Суди ЖИБ Аппелляция инстанция Судлов ҳайъатига суд жараёнида 1-инстанция судида мен билан судланган ва ҳозирги кунда оқланган, ўша даврда уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси эмас, енгилроқ жазо тайинланган шахсларга мажбурий прогул учун Ўз.Р.ЖК нинг 45-моддасини қўллаб тайинланган жазо муддати тугагунча иш хақи тўлашга ажрим чиқариб, менга эса фақат ЖИЭМларда жазо ўтаган вақтим учун ажрим чиқарилганини айтдим. (Ажрим нусҳаслари илова қилинади). Қолаверса Ўз.Р.ЖКнинг 45-моддасида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш жазосига қўшимча жазо тариқасида тайинланган бўлса, асосий жазонинг бутун муддатига, бундан ташқари суд ҳукми билан тайинланган муддатга жорий этилади. Бу жазо бошқа асосий жазоларга қўшимча жазо тариқасида тайинланганда ва маҳкум шартли ҳукм қилинганда унинг муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади деб кўрсатилган. Суд ҳукми билан тайинланган жазони фақат Суднинг чиқарган ҳукми ёки ажрими билан бекор қилиниши кераклигини, аммо менга нисбатан ЖИБ Шеробод туман судининг 04.01.2018 йилдаги Ўз.Р.ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатимни аҳлоқ тузатиш жазосига алмаштириш учун ва ЖИБ Қизириқ туман судининг 28.08.2018 йилдаги Ўз.Р.ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан шартли равишда озод қилиш учун чиқарган ажримларида менга Ўз.Р.ЖКнинг 45-моддасига асосан тайинланган жазодан озод этиш кўрсатилмаганлигини айтиб судларнинг ажримлари нусхасини ҳам тақдим қилдим ва адолатли қарор қабул қилишни сўрадим. Аммо Сурхондарё Вилоят Суди ЖИБ Аппелляция инстанция Судлов ҳайъати ЖИБ Қизириқ туман судининг 28.08.2018 йилдаги Ўз.Р.ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан шартли равишда озод қилинган даврим учун ажрим чиқариб, Музработ туман ЖИБ 23.02.2016 йилдаги ҳукмида қўшимча жазо тариқасида тайинланган Ўз.Р.ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси хамда 2022 йил феврал ойига қадар мажбурий прогул даврим, яъни ишсиз юрган вақтимга иш ҳақи ундириш учун ажрим чиқармади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 302-моддаси 1-қисмида; - “Реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши қонунга хилоф равишда тўхтатиб турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддаси 1- ва 2-қисмида: “Реабилитация этилган шахсга ушбу Кодекснинг 302 ва 303- моддаларида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатлар билан етказилган мулкий зиён тўла ҳажмда қопланади. Қуйидагилар қопланиши лозим бўлади: 1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; 2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса; 3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол- мулкнинг қиймати; 4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати; 5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; 6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар” деб белгиланган. Мен жазони ижро этиш муассасасидан келганимдан кейин ўз мутахассислигим бўйича ишга кириш учун ташкилотлар раҳбарларига иш сўраб борганимда ҳозирда бўш иш ўрни йўқлиги, бўлса ҳабар қилишини айтиб ишга қабул қилмади. Бунга асосий сабаб менинг қамалиб келганим эди. (Ёзма мурожаатимга жавоб хати нусхаси илова қилинади. 2 варақ 1 нусхада). 2015 йил 3-сентябр ноҳақ ишдан бўшатилган кундан 2022 йил феврал ойига қадар ишсиз юрганман. 25.10.2021 йил Самарқанд вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъти томонидан оқланганимдан сўнг 2022 йил феврал ойидан ишга кирдим. (ЖИБ Жарқўрғон туман судига меҳнат дафтарчам нусҳаси тақдим қилинган). “Жарқўрғоннефт” АЖнинг 03.09.2015 йилдаги 84-К буйруғи билан мени 11-тоифали Ишлаб чиқариш технология бўлими бошлиғи лавозимидан ишдан бўшатгандан сўнг архив маълумотномасига кўра, шу лавозимда ишлаган Кулманов Эшдавлат 2015 йил сентябр - 2016 йил январ ойларида, 2016 йил феврал ойидан - 2020 йил сентябр ойигача Тангирқулов Бахтиёр ишлаган. Сурхондарё вилоят суди Жиноят ишлари буйича Аппелляция инстанцияси Судлов ҳайъатининг 12.12.2022 йилдаги менинг жавобгар Сурхондарё вилояти Молия бошқармасига нисбатан мажбурий прогул даврим учун иш ҳақини ундириш даъво аризамга асосан менинг фойдамга 211 231 675 (икки юз ўн бир миллион икки юз ўн бир минг олти юз етмиш беш) сўм ундириш ажримини чиқарди ва мен бу пулларни олдим. Аммо бу ажримда фақатгина Сурхондарё вилояти Музрабод туман ЖИБ судининг 23.02.2016 йилдаги ҳукмига кўра асоссиз равишда айбли деб топилиб тайинланган жазо муддатимни ўтаган вақтим учун иш ҳақи ундириш кўрсатилган. Мен ишлаган лавозимда ишлаган Тангирқулов Бахтиёр архив маълумотномасига асосан 2018 йил сентябр ойидан 2020 йил сентябр ойларида қуйидагича иш ҳақи олган. Яъни йиллар кесимида қуйидагича иш ҳақи олган; 2018 йил октябр-2018 йил декабр ойларида -19 217 035 сўм; 2019 йилда 167 638 754 сўм; 2020 йил январ-сентябр ойларида -167 957 591 сўм/ 9 ой х 12 ой = 223 943 453 сўм; Жами 2018 йил сентябр ойидан 2020 йил охиригача 410 799 242 сўм; Бундан ташқари, яъни 2021 йил январ ойидан 2022 йил феврал ойига қадар ишсиз юрган прогул вақтим учун 410 799 242 / 27 ой ≈ ўртача 1 ойлик иш ҳақи 15 214 786 сўм; 15 214 786 х 13 = 197 792 218 сўм; Жами бўлиб мажбурий прогул вақтим учун яна қўшимча тўланиши карак бўлган пул: 410 799 242 сўм + 197 792 218 сўм = 608 591 460 сўм. Агар ноҳақ ишдан бўшатилмаганимда яна қўшимча 608 591 460 сўм миқдорида пулларни мен олган бўлишим керак эди. Аммо Сурхондарё вилоят суди Жиноят ишлари буйича Аппелляция инстанцияси Судлов ҳайъатининг 12.12.2022 йилдаги ажримига асосан менинг фойдамга 211 231 675 (икки юз ўн бир миллион икки юз ўн бир минг олти юз етмиш беш) сўм ундириш белгилади. Яъни 608 591 460 сўм кам ундириш учун ажрим чиқарди. Download 52.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling