Ўзбекистон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги термиз давлат университети


ЖАВОБ Ечим: Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз. 1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз


Download 2.4 Mb.
bet2/4
Sana29.10.2023
Hajmi2.4 Mb.
#1732817
1   2   3   4
ЖАВОБ
Ечим:
Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз.
1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз.
Биринчи топшириқни бажариш учун х ва у маълумотларини, биринчи навбатда х омил белги маълумотларини тартиб билан жойлаштириб уларга мос натижавий белги маълумотларини жойлаштириб чиқамиз. Капитал қуйилмалар (x, млрд. сўм) ортиб бориши билан Маҳсулот ишлаб чиқариш хажми (y, млрд. сўм) ҳам ортиб борган эканлигини кўришимиз мумкин. Хулоса қилиш мумкинки бу белгилар ўртасида тўғри чизиқли боғланиш мавжуд. Шунинг учун чизиқли кўринишдаги тенгламадан фойдаланамиз. Бу хулосани график тарзда ҳам талқин қилиш мумкин.
Корреляция майдонини тузиш учун Microsoft Excel дастуридан фойдаланимиз. Бунинг учун маълумотларни кетма кет киритамиз: олдин х маълумотларини кейин у маълумотларини киритамиз.
Кейин x ва y маълумотлар доирасини белгилаб олган ҳолда юқоридаги менюдан: Вставка / Точечная диаграмма / Точечная танлаймиз.

1-расм. Корреляция майдони
Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланишга яқинлиги кўрсатади. Чунки нуқталар амалда тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган.
2. регрессия тенгламаси параметрлари a ва b коэффициентларни топамиз.
Биринчи йўл. Юқоридаги 1-расмдаги корреляция майдонининг исталган нуқтаси устига сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Добавить линию тренда ни танлаймиз.

Қуйидаги дарча пайдо бўлади:

Ундан Параметры линии тренда дан Линейная ни танлаймиз ва пастда показыват уравнение на диаграмме га белгича қўямиз.

Натижада y = 0,97x + 8,1202
регрессия тенгламасига эга бўламиз.
Иккинчи йўл. Бунинг учун аввал Microsoft Excel дастурида Данные > Анализ данных менюси мавжудлигини текширамиз. Агар мазкур меню мавжуд бўлмаса, уни қуйидаги йўл бўйича фаоллаштирамиз:
Аввалига Файл > Параметры > Настройки танламиз ва қуйидаги ойна пайдо бўлади:

Ушбу ойнанинг қуйи қисмидаги Перейти... тугмачасини босамиз ва кейинги пайдо бўлган ойначадан Пакет анализа танланмасига белги қўямиз:

Регрессия тенгламаси параметрларини топиш учун:

  1. Тахлил қилинаётган маълумотларнинг диапазонини сичқонча билан белгилаб оламиз. Бизнинг мисолимизда диапазон A2 дан B11 гача.



  1. Excel дастурининг юқори қисмидаги Данные > Анализ данных менюсини танлаймиз ва қуйидаги ойна пайдо бўлади.




  1. Ушбу ойнадан “Регрессия” ни танлаймиз. Натижада қуйидаги дарча пайдо бўлади:



  1. Ушбу дарчадаги Входной интервал y майдонига “Маҳсулот ишлаб чиқариш хажми (y, млрд. сўм)y натижавий белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолда бу диапазон B2 дан B11 гача. Худди шунингдек Входной интервал X майдонига – “Капитал қуйилмалар (x, млрд. сўм)x омил белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолимизда бу диапазон A2 дан A11 гача. Кейин Параметры вывода ни танлаймиз ва унинг рўпарасидаги майдонга регрессион тахлил маълумотларини чиқариш ячейкасини кўрсатамиз. Мисол учун D2 ни танлаймиз ва OK тугмачасини босамиз.



  1. Натижада регрессион тахлил маълумотлари пайдо бўлади:


Натижалардан регрессия тенгламаси параметрлари бўлган a ва b коэффициентлари мос равишда 8.12 ва 0.97 тенглигини билиб оламиз ва қуйидаги регрессия тенгламасига эга бўламиз:

Иқтисодий мазмуни: Капитал қуйилмалар (x, млрд. сўм) 1 млрд сўмга кўпайиши ҳисобига Маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 0,97 млрд сўмга ошади.

Download 2.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling