Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги
Download 76.08 Kb. Pdf ko'rish
|
Автоматнк бошкариш системаларини коррекциялаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- "ЕЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА" ФАКУЛТЕТИ "ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ"
- Автоматнк бошкариш системаларини коррекциялаш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ "ЕЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА" ФАКУЛТЕТИ "ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ" кафедраси "ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ" фанидан МУСТАҚИЛ ИШ Гуруҳ: С28-19 Бажарди: Ғайбуллаев Латифжон.Р. Қабул қилди: Ражабов А.Т. Тошкент - 2023 МУНДАРИЖА КИРИШ……………………………………………………………………....1 Автоматнк бошкариш системаларини коррекциялаш 1. Коррекция ловчи курилмаларнинг вазифаси ………..………………....3 2. Автоматик тизимларини коррекциялаш воситалари…………………...4 3. Коррекцияловчи курилмаларни улаш усуллари………………………..5 ХУЛОСА……………………………………………………………………..7 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁДЛАР…………………………………….8 КИРИШ XXI аср халк хужалигининг барча сохаларига кириб бориб, узининг мустахкам урнини эгаллаган автоматика бу бир фан ва техниканинг йуналиши булиб, уз ичига автоматик бошкаришнинг назариётини ва амалиётини хамда автоматик тизимларнинг тузилиши конуниятларини ва у асосланган техник жихозларни олади. Автоматика юкори даражадаги аникликда технологик жараёнларнинг амалга оширишни таъминлаш билан бир каторда мехнат унумдорлиги сезиларли даражада оширади, ишчихизматчи ходимларнинг сонини камайтиради, жараёнларни эффективлигини кутаради, ишлаб чикариладиган махсулот сифатини яхшилайди ва энг мухими инсон ойоги етиши кийин булган ерлардан (атом ишлаб чикаришда, фазода ва хоказоларда), керакли иш жараёнларини амалга ошира олади [1]. Машина ва агрегатлар ишлаб чикариш жараёнининг иш режимлари катор физик катталиклар билан тавсифланади. Масалан электр генераторнинг иш режимини кучланиши, ток ва узгарувчан токда частота билан двигателнинг эса уз укининг айланувчи моменти оркали эришилаётган айланиш тезлиги ва хоказолар билан тавсифланади. Агар техник курилманинг иш жараёнида унинг режимини аникловчи барча катталиклар узгаришсиз колса у холда курилма мутадил ишлайди. Мисол учун генератор кучланиши айланиш тезлиги узгармас булса, атроф мухит харорати хам бир хил булиб, кузготиш токи ва юклама каршиликларнинг узгармас кийматларида мутадил булади. Бордию техник кирилманинг иш жараёнини тавсифловчи катталиклар иш жараёнида белгиланган кийматларидан сезиларли даражада огса ундай холларда курилма созловчи ёки бошкарувчи аъзолар билан таъминланади. Созловчи аъзо токлари ёрдамида бир хил узгартирмай ёки керакли тарзда узгартириб чикишдаги узгарувчини созлайди, ёки бошкаради. Бундай техник курилмалар созловчи ёки бошкарувчи обектлар деб аталади [11]. Обьект устидан созлаш ёки бошкариш оператциясини ёки, инсон иштирокисиз созловчи ёки бошкарувчи курилмага автоматик созлаш ёки бошкариш асбоби деб аталади. Шундай асбоб ва обьектлар йигиндиси автоматик бошкариш тизимини ташкил этади. Бошкариш объекти тургун (баркарор), нотургун (баркарор эмас) ва бетараф (дахлсиз) булиши мумкин. Агар у ташки таъсир тухтатилганидан сунг, статик тавсифи билан аникланадиган, дастлабки мувозанат холатига кайтса, тургун объект деб аталади. Нотургун объектларда ташки таъсирлар тугатилган такдирда хам чикишдаги узгаруви узгараверади ва у дастлабки мувозанат холатига кайтмайди. Дахлсиз объектларда ташки таъсир тухтагандан сунг ихтиёрий кандайдир мувозанат холати урин олиб, у дастлабки мувозанат холатидан фарк килади ва келтирилган таъсирларга боглик булади. Яна шуни айтиб утиш жоизки, бир объект бир пайтнинг узида хам тургун, хам нотургун ва хам характерловчи дахлсиз холатларда булиши мумкин [8]. Масалан, асинхрон электр двигатели айланиш тезлигига нисбатан сирпанишнинг критик кийматидан кичик бирликларида тургун, катта кийматларида нотургун булиши мумкин. Агар бошкарилувчи узгарувчи сифатида чикишдаги валнинг бурчак огиши олинса, двигател дахлсиз объект хисобланади. Download 76.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling