1. Валюта тизимининг моҳиятини ва унинг таркибий қисмларини айтиб беринг
2. Валюта бозори давлат томонидан қайси усуллар билан тартибга солиб турилади?
3. Ички ва ташқи конвертирлаш тушунчаларига изоҳ беринг.
4. Валюта курси нима ва уни қандай омиллар белгилайди?
5. Фоиз ставкаси ва валюта курси ўртасида қандай боғлиғлик бор?
6. Номинал ва реал валюта курсларига изоҳ беринг.
7. Харид қобиляти паритети атамасининг моҳияти нимадан иборат?
8. Реал валюта курси макроиқтисодий сиёсат таъсирида қай тарзда ўзгартирилади ва унинг миллий иқтисодиётга таъсири қандай?
9. Протеционизм сиёсатининг валюта курсига таъсирини қандай баҳолайсиз?
10. Валюта курси ўзгаришининг ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмига таъсири механизмини тушунтириб беринг.
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, марка, фунт-стерлинг ва ҳоказо) англатади. Қисқа маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида қўлланилади. Ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга.
Жаҳон валюта тизими - бу, халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир
Валюта конвертирлашуви – бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушинилади. Ҳозирги пайтда улар эркин конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталарга ажратилади.
Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Эвропа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |