Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 0.87 Mb.
|
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички мувозанат
- Ташқи мувозанат
- Манделл-Флеминг модели
- Масалаларни ечилиши бўйича намуналар: 1-масала.
Катта очиқ иқтисодиёт-кўлами йириклиги сабабли фоиз ставкаси мамлакатнинг ичида рўй бераётган жараёнларнинг жиддий таъсирида шаклланадиган иқтисодиётдир.
Ички мувозанат – инфлясия жараёнлари мавжуд бўлмаган ( ёки унинг барқарор паст даражасидаги) тўлиқ бандлик шароитида талаб ва таклифнинг баланслашганлигидир. Ташқи мувозанат қайд қилинган, ёки сузиб юрувчи валюта курси шароитида тўлов балансининг нолга тенг қолдиғини таъминлаб турилишни англатади. Алоҳида ҳолатларда бу муаммо икки ўзаро мустақил қисмга бўлинади: Манделл-Флеминг модели кичик очиқ иқтисодиёт модели бўлиб қайд қилинган ва сузиб юрувчи валюта курслари шароитида иқтисодий сиёсатнинг турлди кўринишларини амалга ошириш натижаларини баҳолаш мақсадида қўлланилади. Масалаларни ечилиши бўйича намуналар: 1-масала. Кичик очиқ иқтисодиѐт қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади: -Миллий даромад-1000 ш.б.; -истеъмол харажатлари-700 ш.б.; -давлат харажатлари-150 ш.б.; -инвестиция функцияси I=250-10r ; - жаҳон фоиз ставкаси-5 %; Мамлакатнинг соф экспортини аниқланг Ечиш: Кичик очиқ иқтисодиѐтда номинал фоиз ставкаси жаҳон фоиз ставкасига тенг. Шунинг учун берилган жаҳон фоиз ставкасини инвестиция функциясига қўйиб инвестициялар ҳажмини аниқлаймиз I=250-10×5=200 ш.б. Соф экспортни асосий макроиқтисодий айният ѐрдамида топамиз. Y=C+I+G+Xn , бундан Xn = Y - C+I+G= 50 ш.б. Мустақил ишлаш учун масалаларКичик очиқ иқтисодиѐт қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади: -истеъмол харажатлари-500 ш.б.; -давлат харажатлари- 75 ш.б.; -инвестиция функцияси I=200-8r ; -жаҳон фоиз ставкаси-5 %; - соф экспорт-25.ш.б. Мамлакатнинг миллий даромадини аниқланг Сузувчи вaлютa курси шароитларида кичик очиқ иқтисодиѐтда LM эгри чизиғи қуйидаги тенлама билан ифодаланган: Y = 200r – 200 + 2(М/P) IS эгри чизиғининг тенгламаси қуйидаги кўринишга эга: Y = 400 + 3G – 2Т + 3Xn – 200r. Соф экспорт функцияси: Xn = 200 – 100e, бу ерда e – реал вaлютa курси. Нархлар даражaси P = 1 белгилаб олинган, жаҳон реал фоиз ставкаси r = 2,5%. Пул таклифи М = 100 млн.долл. Давлат бюджети балансланган: G =Т =100. Товар ва пул бозорларида мувозанатга эришиш учун реал вaлютa курси қандай бўлиши лозим? Кичик очиқ иқтисодиѐт У товарни жаҳон баҳоларида, яъни донасини 30 доллардан импорт қилади. Ушбу мамлакатда У товарнинг талаб ва таклифи эгри чизиқлари қуйидаги кўринишга эга: D= 500 -5 P; S=100+2P. Ҳар бир товар учун 10 долларлик импорт тарифи киритилиши натижасида иқтисодиѐтдаги умумий йўқотиш миқдорини аниқланг. Иқтисодий вазият юқори инфляция ва тўлов балансининг мусбат қолдиғи билан характерлансин. Қайд этилган валюта курси шароитида, ички ва ташқи мувозанатга эришиш учун иқтисодий сиѐсат тадбирларининг кетма – кетлигини тасвирлаб беринг. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling