Агар истеъмол баҳолари индекси ўтган даврга нисбатан ўсган бўлса, унда ЯИМ дефлятори:
а) ўсади; б) камаяди; в) ўзгармайди;
г) кўпайиши, камайиши ѐки ўзгармаслиги мумкин.
2. 1997 йилда 1992 йилга нисбатан истеьмол нархлар индекси 500% ни, 1996 йилда эса 1992 йилга нисбатан 400% ни ташкил этди. 1997 йилдаги инфляция суръатини аниқланг.
а)25%;
|
б)400%;
|
в) 20%;
|
г)100%.
|
Агар номинал даромад 5% га , баҳо даражаси эса 10% ошса, у ҳолда реал даромад:
а)2% га ошади;
в)2% га камаяди;
б)5% ошади;
г) 5% га камаяди.
Номинал фоиз ставка 20% га тенг, инфляция даражаси йилига 15% га тенг бўлганда, реал фоиз ставка нимага тенг бўлади?
а)5%; б)75%;
в)35%; г) 10%.
Агарда потенциал маҳсулот ишлаб чиқариш 550, хақикий ишлаб чиқариш эса 500 га тенг бўлса, унда ЯММдаги узилиш ѐки орқада қолиш нимага тенг?
а) 9%; в) 10%;
б) 5%; г) 1,1%.
Инфляция суръати йилига 4% тенг бўлса, нархлар даражаси неча йилдан кейин икки бараварга ўсади?
а) 25 йилдан кейин; б) 20 йилдан кейин;
в) 17,5 йилдан кейин; г) 28 йилдан кейин.
Қуйидаги кўрсаткичлар воситасида иккинчи йилда биринчи йилга нисбатан реал фоиз ставкаси қанча миқдорга ўзгарганини топинг?
Йиллар
|
Инфляция даражаси
|
Номинал
|
фоиз
|
ставкаси
|
|
1
|
3%
|
8%
|
2
|
8%
|
3%
|
а) реал фоиз ставкаси ўзгармади; б) 5 % га кўпайди;
в) 5 % га камайди; г) 10 фоизга камайди.
Филлипс эгри чизиғининг замонавий талқинига кўра, инфляция даражаси қуйидаги билан мусбат боғлиқликка эга:
а) кутилаѐтган инфляция билан;
|
б) ишсизликнинг табиий даражаси билан;
|
|
|
в) таклиф шоклари билан;
|
г) юқорида келтирилган барча жавоблар тўғри.
|
|
|
Номинал ялпи ички маҳсулотнинг ва баҳолар даражасининг бир вақтда пасайиши классик модел бўйича қуйидагича тушунтирилади:
а) фақат АD эгри чизиғи чапга силжийди;
|
б) фақат АD эгри чизиғи ўнгга силжийди;
|
|
|
в) фақат потенциал ЯИМ даражаси пасаяди;
|
г) AS эгри чизиғи ўнгга силжийди..
|
|
|
Баҳолар даражаси ўзгармаган ҳолда ЯИМнинг пасайиши классик модел буйича қуйидагича тушунтирилади:
а) потенциал ЯИМ ўзгармагани ҳолда ялпи талаб ўсади;
б) бир вақтнинг ўзида ялпи талаб ва потенциал ЯИМ камаяди;
в) ялпи талаб ўзгармагани ҳолда потенциал ЯИМ ўсади;
г) потенциал ЯИМ пасайгани ҳолда ялпи талаб ўсади.
5-амалий машғулот. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели
1.Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф.
2. Ялпи талаб тушунчаси ва графиги.
3. Ялпи талабга баҳо ва баҳодан бошқа омиллари таъсири
4. Ялпи таклиф тушунчаси
5. Ялпи таклиф графиги
6. Ялпи таклифга баҳо ва баҳодан бошқа омиллари таъсири
Фойдаланиш учун адабиётлар
1. Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.Х., Жумаев З.А. Мақроиқтисодиёт (маърузалар матнлари). — Т.: ТДИУ - 2000.
2. Каримов И. А. Узбекистон: миллий истиклол, сиёсат, мафкура. 1-том. — Т.: «Узбекистон», 1996.
3. Аҳмедов Д.Қ., Ишмуҳамедов А.Э., Жумаев Қ.Х, Жумаев А. З. Макроиқтисодиёт: Дарслик. Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2005.
4. Жумаев А. З. Макроиқтисодиёт: Ўқув қўлланма. –Т.: Инновацион ривожланиш нашриёт матба уйи, 2018.
5. Ишмуҳамедов А.Э., Джумаев З.А, Жумаев Қ. Х. Макроиқтисодиёт: Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2005. -192 бет.
6. Dornbush R.,Fisher S., Makroekonomika: Darslik. M: INFRA-M, 1997
7. Gregory Mankiw. N. Macroeconomics. 9 th edition. Harvard University. NY.: Worth Publishers, 2016.
Назорат ва мухокама учун саволлар
1. Жами талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омилларига илоҳ беринг.
2. Нима учун AD эгри чизиғи пастга томон оғган траекториясига эга?
3. Жами таклифнинг нарҳга боғлиқ бўлмаган омилларни санаб ўтинг.
4. AD-AS моделидаги мувозанат холатини ва унинг шартларини тушунтиринг.
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Жами талаб - жами таклиф (AD-AS aggregate demand- aggregate supply) модели – миллий ишлаб чиқариш хажми айрим даврларда барқарор ўсиши, баъзи даврларда эса пасайиб кетишни, миллий ишлаб чиқариш хажмининг ўзгариши билан бирга баҳолар умумий даражасининг ўзгариши изохлаб бериш учун тадкик қилишда фўлланилади AD AS модели миллий бозорни киска па узок муддатга тахлил қилиш имконини беради. AD-AS модели иқтисодий тебраиишларни тахқид килиш ва баҳолаш учун асос яратади.
Жами (ялпи) талаб — уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва ҳизматларнинг умумий хажмига бўлган талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |