Агар дастлаб иқтисодиѐт узоқ муддатли мувозанат ҳолатида бўлса унда нефт баҳоларининг ўсиши натижасида келиб чиққан таклиф шоки қисқа муддатли даврга олиб келиши мумкин:
а) иқтисодиѐтда баҳолар даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига;
б) иқтисодиѐтда баҳолар даражаси ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига.;
в) баҳолар даражасининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгармай қолишига;
г) баҳолар даражасининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига;
Агар истеъмолчилар тасарруфдаги даромадларидан жорий истеъмолга қилинадиган харажатлари улушини кўпайтирсалар, қисқа даврда:
а) аввалам бор ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлилик даражаси ошади;
б) аввалам бор ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлилик даражаси камаяди;
в) ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлилик даражаси ўзгармагани ҳолда баҳолар даражаси кўтарилади;
г) ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлилик даражаси ўзгармагани ҳолда баҳолар даражаси пасаяди.
Ялпи талаб эгри чизиғи силжийди:
а) ўнгга, агар давлат харажатлари қисқарса;
б) чапга, агар иқтисодиѐтдаги баҳолар даражаси ўсса; в) ўнгга, агар иқтисодиѐтда пул таклифи кўпайса;
г) чапга, агар аҳолидан олинадиган даромад солиғи қисқарса.
Ялпи таклифнинг классик моделида:
а) иш ҳақи, баҳолар даражаси ва реал ЯИМ ўзгарувчан;б) номинал ЯИМ, ва баҳолар даражаси қайд қилинган (ўзгармас); в) ялпи талабнинг ўзгариши баҳолар даражасига таъсир этмайди;
г) иқтисодиѐт тўлиб бандлик шароитида турган ҳолат акс эттирилади;
1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари.
2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.
3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси.
4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели.
Do'stlaringiz bilan baham: |