ДБ даромадлари солиқ ва солиқ бўлмаган тушумлар ҳисобига шакллансада, макроиқтисодий таҳлилда у солиқлар ҳисобигагина шаклланади деб қаралади.
ДБ харажатлари таркибида иқтисодиётга харажатлар, марказлашганг инвестицияларни молиялаштириш, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳа, давлат бошқарув ва суд идораларини молиялаштириш моддалари мавжуд
Солиқлар мажбурий тўловни ифода этувчи пул муносабатларини билдириб, бу муносабатлар солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан солиқни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида юзага келади.
Бюджет-солиқ сиёсати – ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора тадбирлар тушунилади.
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар
1-масала
А ва В мамлакатларнинг иқтисодиѐти қуйидаги маълумотлар билан ёритиб берилган:
Кўрсаткичлар
|
А мамлакат
|
В мамлакат
|
1.
|
Мoлиявий йил бошида давлат қарзи қиймати (млн. дол.да)
|
2000
|
2000
|
2.
|
Мoлиявий йил давомидагиноминал давлат харажатлари(млн.дол.да)
|
200
|
200
|
3.
|
Нарх даражаси (йил бошида)
|
1,0
|
1,0
|
4.
|
Инфляциянинг йиллик суръати
|
0,0
|
0,1
|
5.
|
Давлат қарзи бўйича номинал фоиз ставкаси
|
0,03
|
0,13
|
6.
|
Давлат бюджетига номинал солиқ тушумлари (млн.дол.да)
|
260
|
260
|
Do'stlaringiz bilan baham: |