Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 0.87 Mb.
bet32/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

Ҳисобланг:


а) Мамлакатда давлат қарзларига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларининг номинал миқдори қандай?
б) Ҳар бир мамлакатда бюджет дефицитининг расмий баҳоси қандай?
в) Ҳар қайси мамлакатда давлат қарзининг номинал ва реал қиймати қандай (йил охирида)?

Ечиш:


а) А мамлакат учун статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда, номинал фоиз ставкаси ва давлат қарзи миқдорини кўпайтириш орқали давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларининг номинал миқдорига эга бўламиз:
0,03 х 2000 = 60 (млн.дол.)
б) мамлакат учун ҳам худди шу тарзда ҳисоблаб чиқамиз: 0,13 х 2000 = 260 (млн.дол.).
б) Ҳар қайси мамлакатда давлат бюджети дефицитини расмий (яъни номинал) баҳоси миллий давлат харажатлари ҳамда қарзга хизмат кўрсатиш бўйича номинал фоиз тўловлари билан бирга бюджетга номинал солиқ тушумлари ўртасидаги фарқ сифатида юзага келади:
А мамлакат учун қуйидагига эгамиз:
200 + (0,03 х 2000) - 260 = 260 - 260 = 0( млн.дол.) .
В мамлакат учун бунга:
200 + (0,13 х 2000) - 260 = 460 - 260 = 200( млн.дол.) .
в) Йил охирида давлат қарзининг номинал қиймати йил бошидаги қарз миқдори ҳамда йил давомида ҳосил бўлган давлат бюджетининг номинал дефицитига тенг.
А мамлакат учун қуйидагига эгамиз:
2000 + 0 = 2000 (млн.дол.).
Б мамлакат учун шунга ўхшаш:
2000 + 200 = 2200 (млн.дол.).
Икки мамлакатда давлат қарзининг реал қийматини баҳолаш учун уларнинг ҳар қайсисида йил охиридаги нарх даражасини ҳисоблаб чиқиш зарур. Дастлабки икки мамлакатда нарх даражаси бир хил ва 1,0 тенг, лекин йиллик инфляция суръати бошқача: А мамлакатда 0,0 ва Б мамлакатда 0,10.
Бинобарин, йил охирида нарх даражаси А ва Б мамлакатлар учун 1,0 ва 1,1 ташкил этди (мувофиқ тарзда).
Йил охирида давлат қарзининг реал қиймати йил охиридаги нархлар даражасига бўлинган унинг йил охиридаги номинал қийматига тенг. Мувофиқ тарзда қуйидагига эгамиз:
А мамлакат учун: 2000 : 1,0 = 2000 (млн.дол);
Б мамлакат учун: 2200 : 1,1 = 2000 (млн.дол.);
яъни иккала мамлакатда реал қарздорлик бир хил.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling