Қисман конвертирланадиган валюта – бу, фақат баъзи хорижий валюталарга алмаштириладиган ва халқаро тўлов оборотини қисман қамраб оладиган миллий валютадир.
Конвертирланмайдиган валюта – бу, фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва хорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир.
Ички конвертирлаш резидентларининг мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиши, уни сақлаб туриши ва у билан айрим операцияларни олиб боришини имкониятини акс эттиради.
Ташқи конвертирлашда хорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина мамлакатлар олиб бораётган иқтисодий сиёсатларнинг муҳим мақсади ҳисобланади
Валюта курси – бу, бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган баҳосидир.
Котировкалаш – валюта курсини ўрнатиш.
Қайд этилган валюта курси – бу, хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши бевосита таъсир қилмайди.
Валюта бозорида чегирма (дсконт) – бу нақд пул, касса операциялар бўйича айирбошлаш курсидан чегирма, бунда унинг курси битим тузилган ва амалга оширилган саналар оралиғида пасаяди деб тахмин қилинади.
Валюта бозори интервенцияси (валюта интервенцияси) – пул-кредит органлари (марказий банк ёки молия вазирлиги) томонидан миллий валютанинг ташқи қийматига, яъни унинг курсига таъсир қилиш мақсадида амалга ошириладиган операция. Валюта интервенциялари валюта курсига таъсир қилиш мақсадида амалга оширилган ёки қилинмаганидан қатъи назар, пул-кредит органларининг барча муҳим валюта операциялари сифатида тавсифланади.
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар:
масала
Немис маркасига нисбатан доллар курси 3:1 ни ташкил этади. Бир хил товар АҚШда 400 долл., Германияда эса 1200 марка туради деб тасаввур қиламиз. Агар доллар курси сунъий тарзда 1:2 гача пасайса, қайси экспортчи қўшимча даромад олади (АҚШми, ѐки Германиями).
Қўшимча даромад қийматини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |