Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Ташқи мувозанат атамасини изоҳлаб беринг


Download 0.87 Mb.
bet74/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

3. Ташқи мувозанат атамасини изоҳлаб беринг.

4. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт моделини тавсифлаб беринг.

5. Ялпи даромад,алмашинув курси ва жорий операциялар баланси салоқлар ошганда қандай ўзгаришини Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт моделидан фойдаланган ҳолда тушунтириб беринг.

6. Нима сабабдан қайд қилинган валюта курси шароитида пул-кредит сиёсати ички балансни таъминлашда самара бермайди?

7. Қайд қилинган валюта курси шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг ички мувозанатни таъминлашдаги самарадорлигини изоҳлаб беринг.

8. Сузиб юрувчи валюта курси шароитида пул-кредит сиёсати қандай мақсадлар учун қўлланилганда юқори самара беради ва нима сабабдан?

9. Сузиб юрувчи валюта курси шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг ташқи мувозанатни таъминлашга таъсири механизмини тушунтириб беринг.

10. Капитал мобиллигининг қайд қилинган валюта курси шароитида иқтисодий сиёсат самарадорлигига таъсирини изоҳлаб беринг.



МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

Очиқ иқтисодиёт — жахон микёсида товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи ҳаракатида, миллий иқтисодиётлар ўртасида ўзаро тўсқинликлар бўлмайдиган иқтисодиёт.
Очиқ иқтисодиёт – шундай иқтисодиётки, унда мамлакат ишлаб чиқараётган товарлари ва хизматларининг маълум бир қисмини экспорт ва импорт қилишини; мамлакат жаҳон молия бозорларида кредит олиши ва кредит беришини англатади.
Кичик очиқ иқтисодиёт-катта бўлмаган мамлакат иқтисодиётидир. Кичик очиқ иқтисодиёт модели капитал ҳаракати счёти ва жорий операциялар счётини ўз ичига олади. Бундай иқтисодиёт жаҳон бозорида катта улушга эга эмас ва жаҳон фоиз ставкасига амалда таъсир кўрсата олмайди. Кичик очиқ иқтисодиёт жамғармалари ва инвестициялари-жаҳон жамғармалари ва инвестицияларининг жуда кичик миқдорини ташкил этганлиги сабабли жаҳон молиявий бозорларидаги шарт-шароитларга кўра белгиланган жаҳон фоиз ставкаси бу иқтисодиётда белгилаб берилган (экзоген) кўрсаткич сифатида қабул қилинади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling