Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


Амалиёт даврида жамланган материаллар, мутахассислик ва ижтимоий-сиёсий ишлар бўйича берилган хусусий топшириқлар натижалари асосида ҳисобот ёзиш


Download 115 Kb.
bet6/7
Sana30.04.2023
Hajmi115 Kb.
#1411485
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амалиёт дастури 3 курс БИҚ сиртқи1

6. Амалиёт даврида жамланган материаллар, мутахассислик ва ижтимоий-сиёсий ишлар бўйича берилган хусусий топшириқлар натижалари асосида ҳисобот ёзиш
Амалиёт бўйича ҳисобот А4 форматдаги оқ қоғозга белгиланган тартибда (чапдан 25 мм, қолган томонлардан 15 мм дан) аниқ тушунарли қилиб ручкада ёзилади. Ҳисобот ҳажми 15-25 варақни ташкил этиб, унинг 10-15 варағида талаба амалиёт даврида бажарган, кўрган ишлари асосидаги ҳисоботини ёзади.
Ҳисоботнинг қолган қисми амалиёт раҳбари томонидан амалиёт ўтиш жойига боғлиқ ҳолда берилган топшириқ мавзуси бўйича ёзилади. Бунда талаба ўзига берилган мавзуга ижодий ёндошиши, чуқур таҳлил этиши, ўзининг аниқ фикр ва мулоҳазаларини баён этиши, ҳисоботни зарурий технологик схемалар, иш чизмалари асосида ёритиши керак.
7. Амалиёт бўйича ёзилган ҳисоботни ҳимоя қилиш
Амалиёт тугагандан сўнг беш кун муддат ичида талабалар амалиёт бўйича ҳисобот топширадилар.
Бунинг учун ҳисобот ёзиб тугатилган, раҳбар томонидан текширилган, кундалик дафтар белгиланган тартибда тўлдирилган, амалиёт ўтилган ташкилот муҳри ва тегишли имзолар билан тасдиқланган, хулосалар ёзилган бўлиши керак.
Ҳисобот институтдан тайинланган раҳбар иштирокида баҳоловчи комиссия томонидан қабул қилинади ва ҳимоя натижаси синов дафтарчасига қўйилади.
Синов баҳоси ташкилотдан тайинланган раҳбарнинг тавсифномаси, талабага берилган хусусий топшириқнинг савияси, амалиёт даврида ҳосил қилган малака даражасига қараб қўйилади. Ҳисоботни топшира олмаган талабалар ўқув курсини якунламаган ҳисобланади ва курсдан-курсга ўтказилмайди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. ОЛИЙ ТАЪЛИМ меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами

Т. 2004 йил.

  1. Йўналишнинг ДТС ва ўқув режаси.


Малакавий (ишлаб чиқариш) амалиётининг
календар режаси – 2 хафта, 12 кун



т/р

Амалиёт ўтказиладиган ташкилот ва унда бажариладиган ишларнинг номи

Амалиётни ўташ кунлари

Изоҳ

1

Амалиёт ўтказиладиган ташкилот (лойиҳа институтлари) нинг қисқача тавсифи ва хафвсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтиш







2

Қурилиш-монтаж ишлари технологияси жараёнида бевосита иштирок этиш







3

Ер ишлари




4

Ғишт-тош ишлари




5

Монтаж ишлари




6

Пардозлаш ишлари




7

Сифат-назорат ишлари




8

Ташкилотнинг материал-техника таъминоти, материалларни сақлаш усуллари ва шароитлари билан танишиш




9

Ҳисоботни расмийлаштириш ва уни комиссияга топшириш







Изоҳ: Агар амалиёт бошқа фаолият билан шуғуллануви корхона-ташкилотларда ўтказилганда календар режа сифатида 1-3 пунктларни олиш мумкин.

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling