Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жиззах политехника институти “архитектура ва қурилиш”


Download 8.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi8.5 Kb.
#1529005
Bog'liq
Қурулиш учун қидирув пайтида геодезик ишлар


Инженерлик геодезияси фани
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
“АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ” ФАКУЛЬТЕТИ
“Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси
МАВЗУ: ҚУРИЛИШ МАЙДОНИДА ГЕОДЕЗИК ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
РЕЖА
  • Инженерлик қидирувларнинг турлари.
  • Қурилиш худудида таянч геодезик тўрларни барпо этиш.
  • Қидирув пайтида топографик съёмканинг масштабини ва турларини танлаш.

Инженерлик қидирувларнинг турлари.
Инженерлик иншоотларни қуришда бажариладиган геодезик ишлар қуйидаги босқичларда олиб борилади:
1. Қидирув ишлари (изланишлар)
2. Лойиҳалаш ишлари
3. Лойиҳани жойга кўчириш ишлари
4.Қурилиш даврида бевосита бажариладиган геодезик ишлар
5. Ижроий план тузиш
6. Деформацияни кузатиш
Инженер-геодезик изланиш ишлари:
а) Инженерлик ишлари қуриладиган жойда геодезик таянч шахобчаларини барпо этиш.
б) План олишни ўтказиш
в) Топографик план олиш.
г) Чизиқли иншоотларни трассалаш.
д)Инженер-геологик, гидрологик, гидрометереологик ва бошқа техникавий қидирув ишларида геодезик ишларни ўтказиш
Инженер-геодезик лойиҳалаш ишлари:
а) Иншоотларни қурилиш паспортини инженер-геодезик қисмини ишлаб чиқиш.
б) Бош планни жойга кўчириш, иш чизмаларини ишлаб чиқиш.
в) Вертикал планлаштириш планини ишлаб чиқиш.
г) Иншоотларни бевосита қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Лойиҳани жойга кўчириш ишлари:
а) Бинолар қуриладиган жой чегараси ва қизил чизиқни белгилаш.
б) Иншоотнинг асосий ўқлари ва горизонтларини жойда белгилаш.
Иншоотни қуришда бевосита бажариладиган геодезик ишлар:
а) Территорияни инженерлик жиҳатдан тайёрлаш.
б) Иншоотнинг ер ости қисмини қуришда бажариладиган геодезик ишлар.
в) Иншоотнинг ер усти қисмини қуришда бажариладиган геодезик ишлар.
Иншоот қурилишнинг барча этапларида ва қурилиш битганидан сўнг ижроия план олиш ҳамда ижроия план тузиш.
Иншоотнинг деформациясини эксплуатациядаврида текшириб бориш.
Ҳозирги вақтда қурилишда геодезик ишларни ташкил қилишни тўрт шакли учрайди:
1) Барча геодезик ишларни субподряд ёки қурилишда ташкил қилинган геодезик группа томонидан бажарилади. Бундай тартиб йирик иншоотлар (шаҳар гидротехник, саноат корхоналари) қурилишида учрайди.
2) Иншоот қуришда мураккаб геодезик ишлар махсус геодезик ташкилот, ёки қурилишдаги группа томонидан, иккинчи даражали геодезик ишлар эса инженер-қурувчи томонидан бажарилади.
3) Мураккаб геодезик ишлар махсус геодезик ташкилот ёки геодезик гурух иккинчи даражали геодезик ишларда эса, шу қурилишга юборилган инженер ёки техник-геодезист томонидан бажарилади.
4) Барча геодезик ишларни инженер-қурувчи бажаради. Бундай тартиб унча мураккаб бўлмаган иншоотлар, масалан, бир, икки қаватли уй-жой қуриш, қишлоқ қурилиши, жамоат ва маданият биноларини қуришда қўлланилади.
Инженер қурувчи қандай вазифада ишлашига кўра қуйидаги геодезик ишларни бажаради:
  • - ташкилий ишларни бажариш;
  • - бажарилган геодезик ишларни текшириш ва уни қабул қилиб олиш;
  • - иншоот қурилиш учун ажратилган жойнинг планини олиш;
  • - чизиқли иншоот трассаси бўйлаб ниверлаш ишини бажариш;
  • - бошқа кишилар томонидан бажарилган лойиҳани жойга кўчириш ишларини текшириш;
  • - қурилиш майдонида ва чизиқли иншоот трассасида лойиҳани жойга кўчириш;

Қидирув пайтида топографик съёмканинг масштабини ва турларини танлаш.
Қурилишнинг ҳар бир объектига инженер-геодезик изланиш программаси тузилади. Бунда жойни топографо-геодезик ўрганиш маълумотларидан ташқари, қилиниши керак бўлган геодезик ва топографик ишлар асосланиб борилади.

Эътиборларингиз учун рахмат !


Download 8.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling