2.6. Кетма - кет ишлаётган насосларнинг ишчи нуқталарига мос
келувчи параметрларини аниқлаш.
Насосларнинг асосий параметрлари сифатида напор, сув бериш унум-
дорлиги, қувват ва ФИК қийматлари қабул қилинади. Насосларнинг кетма
– кет ишидаги напор қиймати В нуқтадан ордината ўқига (Н ўқига) ўтказилган
горизонтал чизиқ ёрдамида топилади (Н
В
) (4 – расм). Сув бериш унумдорлиги
қиймати эса А нуқтадан абсцисса ўқига (Q ўқига) утказилган вертикал чизиқ
орқали топилади (Q
А
). Фойдали иш коэффициенти қийматини топиш учун А
нуқтадан η
1,2
= f(Q) характеристикаси билан кесишгунча вертикал чизиқ
утказилади ва бу нуқтадан (С) η ўқигача горизонтал чизиқ утказилади (η
С
). Ҳар
бир насоснинг напори А нуқтага мос келувчи Н
А
напори билан белгиланади.
Насосларнинг кетма-кет ишида умумий фойдали қувватининг қийматри
қуйидаги формула билан топилади.
N
ф
= 9,81·Q
А
·H
В ,
кВт
Насосларнинг фойдали куввати қийматининг ФИК қийматига нисбати
насосларнинг истеъмол қувватларини аниқлайди ва қуйидаги формула
ёрдамида топилади:
N
ист
= N
ф
/ η
С
= 9,81·Q
А
·H
В
/η
С
, кВт
2.7. Насосларни ҳаракатга келтирувчи двигателларнинг қувватини
аниқлаш.
Насосларни ҳаракатга келтирувчи двигателларнинг қувватлари
қуйидагича топилади:
N
дв
= К
з
·N
ист
, кВт
бунда, К
з
- қувватнинг запас коэффициенти бўлиб, қувватнинг N
ист
>300 кВт қийматларда К
з
= 1,05, N
ист
< 300 қийматларида К
з
= 1,15 га тенг
қабул қилинади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Мамажонов М. Насослар ва насос станциялари. Дарслик – Т.: “Фан ва
технология”, 2012, 372 б.
2. 1. Мухаммадиев М.М., Уришев Б.У. Гидроэнергетик қурилмалар (дарслик). -
Тошкент: «Фан ва технология», 2013. – 280 б.
3. Уришев Б.У. Насос станцияларни лойиҳалаш (ўқув қўлланма) – ТДТУ,
Тошкент, 1998 й, 74 бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |