Бинонинг қурилиш тавсифи
Бино Тошкент шаҳри, Карши шахри, Ислом Каримов кўчасида жойлашган 1- қаватли бино. Объект майдони турар-жой ва жамоат бинолари билан ёндош, лойиҳада туртбурчак шаклида режалаштирилган атрофида кўкаламзор ҳудуд ташкил қилинган.
Қурилган йили – 1995 йил.
Майдоннинг тасдиқланган сейсмик холати 8 балл.
Асос грунти синфи – II.
Грунт сувларининг сатхи – 15-20 м.
Қор юки тушиши – 50 кг/м2.
Шамол тезлиги босими – 38 кг/м2.
Бино вазифасига кўра тури – Турар жой биноси.
Конструктив элементлари:
Пойдеворлар – тасмасимон, қуйма темирбетондан, қалинлиги – 0,8 м.
Отмостка – асфальт-бетонли, кенглиги 0,8 м.
Цоколь қисми – ғишт, мармарли плиткалар билан қопланган, баландлиги 0,75 м.
Деворлар – ғиштли, девор қалинлиги – 380 мм.
Пардеворлар – ғиштли, қалинлиги – 120 мм.
Ораёпмаси – кўп бўшлиқли темир-бетон плиталар қалинлиги 220мм.
Том- чордоқсиз,
Ашёси – стропилли, тунукали.
Том қопламаси – икки ёнга тунука билан қопланган.
Тарновсиз
Эшиклар 1 ва 2 табақали ёғочдан.
Деразалар – 3 табақали пластмассадан.
Поллар – асосий хоналарда паркет пол, ёрдамчи ва хожатхоналарда сопол плиткали.
Девор сиртлари:
Ташқи сирти (фасад) – қум-цемент қоришмаси билан сувоқланган.
Ички сирти – ишчи хоналар деворлари гулқоғоз билан қопланган; хожатхона деворлари 1,8 м гача сопол плиткалари билан қопланган, юқори қисми ва хоналарнинг шифтлари эса пластик материаллар билан ёпилган.
Бинонинг конструкцияларида аниқланган нуқсонлар
3.1-3.12- жадвалларда нуқсонлар қайдномалари келтирилган
3.1-жадвал
Пойдевораги нуқсонларини қайдномаси
Do'stlaringiz bilan baham: |