Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИДА KHAWIA
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИДА KHAWIA SINENSIS (CEСТОДА) БИЛАН КАРП (CYPRINUS CARPIO) БАЛИҚЛАРИНИНГ ЗАРАРЛАНИШИ Номонов Ж.Н. ЎзВЧРДҚ, Балиқчилик илмий – тадқиқот институти nomonov2022@inbox.ru Аннотация Ушбу мақола тошкент вилояти балиқчик хўжаликларида етиштирилаётган зоғора (cyprinus carpio L, 1758) балиқларининг khawia sinensis цестодалар синфи вакиллари билан зарарланишини аниқлашдан иборат. Олиб борилган тадқиқотларимиз натижасига кўра Тошкент вилояти балиқчилик хўжаликларида тарқалган зоғора балиқларида Khawia sinensis цестодаси билан зарарланиш 25 % ни ташкил этиб, инвазиа интенсивлиги 3-5 нусқани ташкил етди. Келтирилган натижалар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, кавиозлар ўрганилаётган худудда сезиларли даражада торилган. Бу паразитар касалликнинг балиқчилик хўжаликларида тарқалиши, уларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уларга қарши чора тадбирлар ишлаб чиқишни тақазо этади. Кириш. Ўзбекистон Республикаси турли сув ҳавзаларида, шунингдек, Тошкент вилояти балиқчик хўжаликларида етиштирилаётган зоғора (Cyprinus carpio L, 1758) энг асосий товар балиқ тури сифатида етиштирилади. Мазкур балиқ турлари маҳсулдорлиги туфайли аҳоли озиқ- овқат сифатида кенг фойдаланилади, лекин уларни сифатли ва касалликларга чалинмаслиги фермер ҳўжаликларининг олдида турган асосий муаммоси ҳисобланади. Тошкент вилояти балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзаларидаги етиштирилаётган карп балиқларида кўпроқ цестодалар синфи вакиллари учраб келмоқда [1] Уларнинг патогенлиги ўзгарувчан, баъзан ўсишнинг секинлашувига ва ҳатто ўлим ҳолатларига ҳам олиб келади. Биз олиб 104 борган тадқиқотларимизда балиқларда Khawia Sinensis тури борлиги аниқланди. Бу тур биринчи марта Hsii (1935) томонидан яқин карп балиқларида тасвирланган [1,4]. Бу паразит Кҳаwиа туркумига тегиш бўлиб Khawia Sinensis тури ҳисобланади. Цестоднинг ўлчамлари 45-88/2,5-3 мм гача, Бошчасининг учи елпиғичга ўхшаб кенгайган ва кўринишидан чиннигулни эслатади. Орқа учи торайган, унда “Н” симон тухумдон жойлашган Касал балиқ кавий тухумларини ажратади, улардан 30 – 45 кун давомида корацидий ривожланади [3]. Ўзида корацидий сақлаган тухумлар (кам тукли чувалчанг ёки олигохет) Тubifex авлодига мансуб оралиқ хўжайинлар орқали ютиб юборилади. Оралиқ хўжайин танасида 2 –3 ойдан сўнг (баҳор – ёз) ойларида процеркоид шаклланади. Балиқ процеркоид билан зарарланган личинкани ютади ва кавиоз билан касалланади. 1,5 – 2,5 ойдан сўнг балиқ ичагида процеркоид жинсий етук гельминтга айланади. Кўп ҳолларда бир йиллик ва 2 йиллик карплар касалланишади. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling