Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
BOMBYX MORI L. ТУТ ИПАК ҚУРТИНИНГ ЭМБРИОНАЛ Z- ЛЕТАЛЛАР БИЛАН МУВОЗАНАТЛАНГАН ЯНГИ ТИЗМАСИНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Абдиқодиров М.А. 1 , Насириллаев Б.У. 2 1 Чирчиқ Давлат Педагогика университети, 2 Ипакчилик Ипакчилик Илмий- тадқиқот институти, Узбекистан. bahtiyor6503@mail.ru ., abdumurodxoja@gmail.com Калит сўзлар: эркак жинсли дурагай, технологик белгилар, эмбрионал леталлар, рецессив летал. 11 Анннотация. Мазкур мақолада тут ипак қурти эмбрионал Z-летал генлар бўйича мувозанатланган С-8нгл зоти иштирокида яратилган янги тизмани технологик белгилари қиёсий тахлил қилинган. Охирги йилларда ипакчилик соҳасида давлат сиёсати даражасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда Республикамиздаги тут ипак қуртининг маҳаллий зотлар иштирокидаги дурагайларидан олинаётган ипак толасининг технологик кўрсаткичларини янада ошириш ва уларни жаҳон ипак бозорида ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бунда тут ипак қуртининг генетикаси ва селекцияси йўналишидаги изланишлар учун айнан технологик кўрсаткичларни яхшилаш ишларига замонавий ёндашувни талаб этади. Генетик жиҳатдан жинсни аниқлаш бўйича қатор олимлар [1], [2], [3] бир қаторда ўзбек ипакчи олимлари [4] томонидан ҳам кўзга кўринарли ишлар олиб борилган. 2022 йил баҳорги мавсумда ҳар зот ва тизмалар алоҳида парваришланди, етилган пиллалардан чиққан капалаклар чатиштирилиб, дурагай авлод олинди. Дурагай уруғлар ҳар баҳор мавсумида оптимал гигротермик шароитларда жонлантирилди ва парваришланди. 300-400 донадан пилла намуналари олиниб, ЎзТТИТИ да чуватилиб, технологик кўрсаткичлар аниқланди. Бу кўрсаткичлар: хом ипак чиқиши, толанинг умумий узунлиги, толанинг метрик номери, узлуксиз чуватиш узунлиги каби белгилар ҳисобланади. Ана шу белгиларнинг кўрсаткичлари асосида мазкур зот ва тизмалар баҳоланиб, қуйидаги жадвал шакллантирилди. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling