Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ЧИННИГУЛ (DIANTHUS CARYOPHYLLUS L.) УРУҒЛАРИНИНГ


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ЧИННИГУЛ (DIANTHUS CARYOPHYLLUS L.) УРУҒЛАРИНИНГ 
УНУВЧАНЛИГИ 
Рахматуллаева М.А. 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
Маълумки, уруғ унувчанлиги ўсимликнинг уруғдан кўпайиши, 
турнинг тақдирини ҳал қилувчи ҳамда уруғ сифатини белгиловчи асосий 
кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ўсимлик турларининг уруғлари 
унувчанлигини турли муддатларда сақлаш хусусиятига эга. Унувчанлик 
уруғларнинг муҳим хусусияти бўлиб, кўп омилларга (генотип, ҳарорат, 
намлик, ёруғлик, морфологик ва физиологик хусусиятларга, сақлаш 
муддати ҳамда шароитларига ва ҳ. боғлиқдир. Шу боис тажрибаларимизда 
хона шароитида турли муддатларда сақланган чиннигул уруғларининг 
унувчанлиги ўрганилди. 
Тадқиқот натижаларига кўра, турли муддатларда сақланган чиннигул 
ўсимлигини уруғларининг сифат кўрсаткичлари турличалиги аниқланди. 
Бир йил сақланган чиннигул ўсимлигининг лаборатория шароитидаги 
унувчанлиги 91,8 % ни, ўсиш энергияси 54,7 % ва дала унувчанлиги 67,7 % 
ни ташкил қилди. Икки йил сақланган чиннигул ўсимликлари уруғларининг 
унувчанлиги 90,6 % га, ўсиш энергияси 53,1 % га ва дала унувчанлиги 66,5 
% га тенг бўлди. Уч йил мобайнида сақланган чиннигул уруғларининг 
унувчанлиги 86,1 % ни, ўсиш энергияси 51,0 % ни ва дала унувчанлиги 61,2 
% ни ташкил қилди. Чиннигул ўсимлигининг 4 йил мобайнида сақланган 
уруғларининг лаборатория шароитидаги унувчанлиги 60,3 % га, ўсиш 
энергияси 38,2 % га ва дала шароитидаги унувчанлиги 45,6 % га тенг бўлди. 
Олинган натижаларга кўра уруғлик материал сифатида уч йилгача 
сақланган 
уруғлардан 
фойдаланиш 
зарур. 
Шу 
боис 
кейинги 


124 
тадқиқотларимизда бир йил сақланган чиннигул ўсимлигининг уруғларидан 
фойдаланилди. 
1 - жадвал 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling