Ўзбекистон республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 69.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi69.87 Kb.
#1599151
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
344-сон 03.06.2021. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

3-боб. Академик таътилдан қайтиш
14. Талаба академик таътилга чиққан кундан бошлаб бир ой ўтмаган бўлса, академик
таътилни бекор қилиш ва ўқишга қайтишни сўраб олий таълим муассасасига ариза билан
мурожаат этишга ҳақли.
15. Талаба академик таътилнинг муддати тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича
олий таълим муассасасининг ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилиши
шарт.
Талаба академик таътилдан белгиланган муддат тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш
бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) номига ариза билан мурожаат
қилган тақдирда унинг аризасини асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолат
бўйича масъулият шахсан олий таълим муассасаси ректори (директори) зиммасига юкланади.
16. Агар академик таътил даврида талаба таҳсил олган бакалавриат таълим йўналиши
(магистратура мутахассислиги) тугатилган бўлса, талабанинг ўқишини мазкур олий таълим
муассасасининг турдош бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги)
бўйича, агар бундай бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) мавжуд
бўлмаса, турдош бўлмаган бакалавриат таълим йўналишига (магистратура мутахассислигига)
кўчириб тиклаш масаласи ариза билан бирга кўриб чиқилади ва Олий таълим муассасалари
талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомда белгиланган тартибда ҳал этилади.
17. Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик
таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ
ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин.
18. Академик таътилдан қайтиш бўйича талабанинг мурожаати бир ҳафталик муддатда
кўриб чиқилади ва унинг олий таълим муассасасига ўқишга қайтиши тўғрисида олий таълим
муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи расмийлаштирилади.
Ушбу буйруқда талаба академик таътилдан қайтгандан сўнг ўқийдиган бакалавриат
таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги), ўқув курси ва гуруҳи кўрсатилади.
19. Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари
ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.


20. Академик таътил муддати тугагандан сўнг ўқишга қайтмаган ва натижада бир
семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирган талаба олий
таълим муассасасидан четлаштирилади.
Ушбу банд талаблари ўқув жараёни кредит-модуль тизимига ўтган олий таълим
муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Download 69.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling