Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI БОБ. ЕР СИРТИ ВА АТМОСФЕРАНИНГ ИССИ Қ ЛИК Ҳ О Л АТИ 6.1
Назорат саволлари
1. Қуёш радиацияси қандай таркибга эга? Қуёш доимийси нима? У қандай омилларга боғлиқ? 2. Қуёш радиациясининг атмосферадаги ютилиши қандай содир бўлади? 3. Қуёш радиациясининг атмосферадаги сочилиши нима? Қайси оптик ҳодисалар у билан боғлиқ? 4. Монохраматик радиация учун қуёш радиациясининг атмосферадаги кучланиши тенгламасини келтириб чиқаринг. 5. Атмосферанинг интеграл шаффофлик характеристикаларини тушинтириб беринг. Форбс эффекти нима? 6. Тўғри қуёш радиациясининг ер юзасига келиши қайси омилларга боғлиқ? 7. Сочилган ва йиғинди қуёш радиацияларининг ер юзасига келиши қайси омилларга боғлиқ? 8. Турли сиртларнинг альбедоси қайси омилларга боғлиқ? Табиий сиртлар, булутлар ва Ернинг сайёравий альбедосини айтиб беринг . 9. Ер юзаси ва атмосферанинг узун тўлқинли радиацияси ҳамда эффектив нурланиш қайси омилларга боғлиқ? 10. Ер юзаси радиация баланси қандай ташкил этувчилардан иборат? Ер юзаси радиация баланси тенгламаси нима? 11.Ер юзаси радиация балансининг суткалик ва йиллик ўзгаришини характерлаб беринг. 12.Атмосфера ва ер юзаси-атмосфера тизими радиация балансларини характерлаб беринг. VI БОБ. ЕР СИРТИ ВА АТМОСФЕРАНИНГ ИССИҚЛИК ҲОЛАТИ 6.1. Ер сиртининг иссиқлик баланси тенгламаси Ер сирти ва атмосферада содир бўлувчи жараёнлар ўзаро чамбарчас боғлиқ . Қуёш радиацияси ер сиртига етиб келади ва унинг катта қисми бу сиртда ютилади . Атмосфера энергияни асосан ер сиртидан олади . Ютилган қуёш радиацияси ер сирти бўйлаб нотекис тақсимланади ва бу тақсимот вақт ўтиши билан ўзгариб туради . Ушбу ўзгаришлар таъсирида қалинлиги қуруқликда 10-30 м, океанда эса 200-300 м ни ташкил этувчи юпқа устки қатламнинг иссиқлик миқдори тебранишлари содир бўлади . Ер сирти ва атмосферадаги ҳарорат тақсимоти ва унинг узлуксиз ўзгаришлари ер сирти ва атмосферанинг иссиKлик режими деб аталади . Ер сирти ва атмосферанинг иссиқлик режими иқлимнинг шаклланишида муҳим омил ҳисобланади . Ер сирти ва атмосфера, ер сирти ва тупроқ ёки сувнинг қуйида ётувчи қатламлари, атмосферанинг алоҳида қатламлари орасидаги иссиқлик алмашинуви физикада маълум бўлган радиацион, иссиқлик ўтказувчанлик ва конвектив иссиқлик алмашинув орқали юз беради . Ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари асосан атмосферанинг ер сирти билан ўзаро таъсирида содир бўлади . Атмосферада қуёш радиациясининг бевосита ютилиши ҳароратнинг кунига таҳминан 0,5ºС га ортишига олиб келиши мумкин . Бевосита ер сиртига тегиб турувчи ҳаво сирт билан молекуляр иссиқлик ўтказувчанлик орқали иссиқлик алмашинади . Бироқ, иссиқлик алмашинувининг бу механизми ҳаво зичлигининг кичиклиги туфайли кам самара беради . Атмосферада иссиқлик алмашинувининг бир неча тартибга кучлироқ механизми – турбулент иссиқлик алмашинуви амал қилади . Бу ҳолда иссиқлик алмашинуви ҳавонинг алоҳида элементар ҳажмлари кўринишида содир бўлади . Атмосферанинг қуйи ва юқори қатламлари ўртасидаги иссиқлик алмашинуви тартибли ёки конвектив характерга эга . Шунингдек, маълум ҳаво массасида (ҳаво заррасида) юз берувчи ҳарорат ўзгаришлари энергиянинг турли кўринишларидан иссиқлик энергиясига айланиши ҳисобига ҳам содир бўлади . Масалан, ихтиёрий ҳаво ҳажмининг атмосфера босимининг ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган ҳаракатланишида ушбу ҳаво ҳажми ҳароратининг адиабатик ўзгариши юз беради . Ҳавонинг вертикал ҳаракатланишида бундай ўзгаришлар ўта сезиларли бўлади . Атмосфера ёки ер сиртида сув буғининг конденсация ёки сублимациясида фазавий айланишлар энергияси деб аталувчи яширин энергиянинг ажралиши содир бўлади . Тескари жараён – сувнинг буғланишида эса ҳавонинг совуши содир бўлади . Санаб ўтилган барча жараёнлар ҳаво ҳаракатсиз ҳолатда бўладими ёки атмосферада ҳаракатланадими, бундан қатъий назар, маълум ҳаво ҳажмидаги иссиқлик миқдорининг ўзгаришига олиб келади . Ҳаво ҳароратининг бундай ўзгаришлари хусусий ўзгаришлар деб аталади . Фазонинг фиксирланган нуқтасида бу нуқтага бошқа жойдан ва бошқа ҳароратга эга бўлган ҳавонинг узлуксиз келиши оқибатида ҳам ҳарорат ўзгариши мумкин . Маълум географик координаталар ва денгиз сатҳидан баландликка эга бўлган пунктларда (метеорологик станциялар, постлар ва бошқалар) ҳавонинг ҳарорати шундай ўзгариши мумкин . Ҳароратнинг бу ўзгаришлари адвекция (ҳаво массаларининг ушбу жойга ер шарининг бошқа қисмларидан горизонтал кўчиши) билан боғлиқ. Ҳароратнинг бундай ўзгаришлари адвектив ўзгаришлар деб аталади . Агар қаралаётган жойга юқорироқ ҳароратли ҳаво келса, бу илиK адвекция, пастроқ ҳароратли ҳаво келса, совуK адвекция бўлади . Фиксирланган географик нуқтадаги ҳаво ҳолатининг хусусий ўзгаришлари ва адвекцияга боғлиқ бўлган умумий ҳарорат ўзгариши локал (маҳаллий) ўзгариш деб аталади . Масалан, метеорологик станциядаги термометр ҳаво ҳароратининг локал ўзгаришларини, шамол билан бирга учувчи ҳаво шарига боғланган термометр эса ҳажм ҳароратининг хусусий ўзгаришини қайд қилади . Метеорологияда ҳарорат термодинамик шкала ёки Кельвин шкаласининг (Т, К) таркибий қисми ҳисобланувчи халқаро юз градусли шкала градусларида (tº, C) ўлчанади . Юз градусли шкаладан Кельвин шкаласига ўтиш қуйидаги муносабат билан амалга оширилади T=t +273,15 С . (6.1) Бир қатор инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда (АҚШ, Канада ва бошқалар) Фарангейт шкаласи (t ,Ф) қўлланилади . Фарангейт шкаласидан юз градусли шкалага ўтиш t。C = (t。Ф 一 32) (6.2) формула бўйича амалга оширилади . Радиацион иссиқлик алмашинуви оқибатида ер сирти олган иссиқлик миқдори радиацион баланс қиймати R билан аниқланади (5.38 формула). Кундузи бу катталик мусбат бўлиб, ер сиртининг исишига олиб келади ва унинг ҳарорати қўшни ҳаво қатлами ҳамда тупроқ ёки сувнинг қуйи қатламлари ҳароратидан юқорироқ бўлади (20-расм). Иссиқроқ бўлган сирт иссиқликнинг бир қисмини ҳавонинг қўшни қатламларига беради (Р, кВт/м2). Иссиқликнинг бошқа қисми молекуляр иссиқлик ўтказувчанлик йўли билан тупроқ ёки сувнинг қуйи қатламларига узатилади . Бу иссиқлик оқимини Qt деб белгилаймиз . Ва ниҳоят, иссиқликнинг маълум қисми сувнинг ер сиртидан буғланишига сарфланади . Бу катталикни LЕ деб белгилаймиз, бу ерда L – буғланишнинг солиштирма иссиқлиги, Е – буғланган сув массаси . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling