Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet36/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгариши (oС) Арис, Жанубий Қозоғистон

Балан
длик,
м

Вақт, соат

2

4

6

8

10

12

14

16

18

20

22

24

0,05
1,5

21,1
22,0

17,2
19,0

19,2
19,4

29,1
27,6

35,0
32,1

39,0
35,2

40,2
37,3

38,8
37,3

34,2
34,9

28,8
39,6

26,9
27,4

22,0
23,8

Сув сирти устида кундузги максимум кечроқ, соат 16-17 да, яъни тушдан 4-5 соат кейин кузатилади .
Ҳароратнинг суткалик юришига булутлилик миқдори ва тури, ёғин ва айниқса адвекция катта таъсир кўрсатади . Шу сабабли xарорат минимуми кундузги соатларга, максимум эса тунга силжиши мумкин . Суткалик xарорат юриши умуман бўлмаслиги, ёки суткалик ўзгариш эгри чизиғи мураккаб шаклга эга бўлиши мумкин .

Бироқ, кўп йиллик давр учун ўртача суткалик ҳарорат юриши синусоидага яқин эгри чизиқ шаклидан иборат бўлади .
Ҳарорат суткалик юришининг муҳим характеристикаларидан бири унинг суткалик амплитудаси, яъни сутка давомидаги ҳароратнинг максимал ва минимал қийматлари ўртасидаги фарқдир . Суткалик амплитуда кўп омилларга боғлиқ .
Биринчи навбатда бу ер сиртининг (қуруқлик ёки сув) таъсиридир . Ҳаво ҳароратининг суткалик амплитудалари океан устида қуруқликка нисбатан бир ва ундан ортиқроқ тартибга кичик бўлади . Тропикларда у бор-йўғи 1- 1,5ºС ни ташкил этади .
Қуруқликда суткалик амплитудалар тупроқ тури ва унинг ҳолатига (қуруқ, намланган, ўсимлик ёки қор билан қопланган) боғлиқ . Энг катта суткалик амплитудалар қуруқ қумлоқ тупроқ устида кузатилади . Чўл ҳудудларида, шу жумладан Ўрта Осиё чўлларида ҳам ёзда улар 20-25ºС ва ҳатто 30ºС гача бўлиши мумкин . Зич ўсимлик қоплами устида суткалик амплитуда анча кичик . Қор қоплами устида ҳам суткалик амплитуда кичик бўлади .
Жой рельефининг шакли ҳам маълум таъсир кўрсатади . Жой рельефининг қавариқ шакллари устида (тоғ чўққилари ва ёнбағирлари, дўмликлар) ҳаво ҳароратининг суткалик амплитудаси текисликка нисбатан кичиқроқ, рельефнинг ботиқ шакллари (водий ва чуқурликлар) устида эса каттароқ бўлади (Воейков қонуни). Бунинг сабаби шундаки, қавариқ шаклли рельефда ҳаво тўшалма сирт билан камроқ майдонда ўзаро таъсирлашади ҳамда янги ҳаво массалари билан алмашиб, ундан тез олиб кетилади . Ботиқ шаклли рельефда ҳаво сиртдан кўпроқ иссиқлик олади ва кундузги соатларда узоқроқ туради . Тунда эса ҳаво кучлироқ совийди ва ёнбағирлар бўйлаб пастга тушади . Радиация келиши ва эффектив нурланиш кичик бўлган тор дараларда суткалик амплитуда кенг водийларга нисбатан кичикроқ бўлади .
Булутлилик миқдори ва тури ҳаво ҳароратининг суткалик амплитудасига кучли таъсир кўрсатади . Очиқ ҳавода суткалик амплитуда булутли об-ҳавога нисбатан сезиларли катта (22-расм). Булутли об-ҳавода суткалик амплитуда ёзда 5-6ºС, қишда эса 2-3ºС гача камаяди .
Санаб ўтилган барча омиллар ҳаво ҳароратининг суткалик амплитудасига жой кенглиги ва мавсумга боғлиқ ҳолда турлича таъсир кўрсатади . Тўшалма сирт ҳарорати амплитудаси каби у ҳам қишда ёзга нисбатан камроқ бўлади .
Кенглик ортиши билан туш вақтида қуёшнинг горизонтдан баландлиги камайиши сабабли ҳаво ҳароратининг суткалик амплитудаси камаяди . Қуруқликда йиллик ўртача ҳарорат суткалик амплитудаси 20-30º кенгликларда 12ºС, 60º кенгликда 6ºС, 70º кенгликда эса бор-йўғи 3ºС атрофида бўлади . Қатор кўп кунлар давомида қуёш чиқмайдиган ёки ботмайдиган энг юқори кенгликларда ҳароратнинг мунтазам суткалик юриши умуман йўқ .

22-расм . Булутлиликка боғлиқ xолда Павловскда
xаво xароратининг суткалик ўзгариши .
1 – очиқ xаво, 2 – булутли об-xаво, 3 – барча кунлар .
Ҳаво xароратининг суткалик юриши атмосферанинг чегаравий қатламида яхши ифодаланган . Баландлик бўйича суткалик амплитуданинг камайиши ва xарорат максимумларининг кечроқ соатларга силжиши суткалик
юришнинг асосий хусусиятларидандир . Бу xолат 23-расмдан яққол кўринади .




с оат
ч иқиш ботиш
23-расм . Олти суткалик кузатишлар қатори бўйича ўртачаланган xаво xароратининг
турли баландликлардаги суткалик юриши . О’Нейл (АҚШ),
1953 й . август-сентябр бошланиши .
Қуруқлик устида 1 км баландликда xароратнинг суткалик амплитудаси 1-2ºС, 2 км баландликда – 0,5-1ºС га тенг, кундузги максимум эса кечки соатларга силжийди .
Океан устида xароратнинг суткалик амплитудаси пастки бир километрли қатламда баландлик бўйлаб бироз ортади . Бироқ, амплитуда кичик бўлиб қолаверади .
Тоғларда тўшалма сиртнинг таъсири эркин атмосферанинг мос баландликларига нисбатан каттароқ, суткалик амплитуда баландлик бўйлаб
секинроқ камаяди . Айрим тоғ чўққиларида, 3000 м ва ундан каттароқ баландликларда у 3-4ºС ни ташкил этиши мумкин .
Ҳаво ҳароратининг нодаврий ўзгаришларига сабаб бўлувчи ҳаво массалари адвекцияси ҳаво ҳароратининг суткалик юришига кучли таъсир кўрсатиши ҳақида юқорида айтиб ўтилган эди . Совуқ ҳаво адвекцияси совуқ атмосфера фронтининг ўтишида юз беради . Қитъа ичкарисида ҳавонинг қишда ўта сезиларли совуши ҳарорат таҳминан бир соат давомида 10-20ºС га камайиши мумкин бўлганда кузатилади .
Совуқ арктик ва антарктик ҳаво массаларининг кириб келиши энг кучли совишга олиб келади . Океан устида совуқ ҳавонинг кириб келиши тропикларгача ўтиб бориши мумкин .
Қишда денгиз ҳавосининг қитъага кириб келиши ўрта кенгликларда исишга, ёзда эса совишга олиб келади .
Тропик ҳаво массаларининг кириб келишида илиқ ҳаво адвекцияси энг кучли бўлади . Ёзда қутбий кенгликларда ҳаво ҳароратининг 25-30ºС гача исиши шундай кириб келишлар билан боғлиқ. Қишда эса ўрта кенгликлардан илиқ ҳавонинг олиб чиқилиши оқибатида Шимолий қутбда ҳаво ҳарорати 0ºС гача кўтарилиши мумкин .
Ҳаво ҳароратининг нодаврий ўзгаришларига олиб келувчи иккинчи сабаб ҳавонинг пастга ҳаракатланишида унинг адиабатик исиши ҳисобланади . Бундай ҳолат ер шарининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида фёнларнинг ривожланишида кузатилади .
Ҳароратнинг суткалараро ўзгарувчанлиги, яъни ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг суткадан суткага ўзгариши ҳароратнинг нодаврий ўзгаришлари характеристикаси бўлиб хизмат қилади .
Турғун атмосфера шароитларида (одатда антициклонал шароитларда) ўртача суткалик ҳаво ҳарорати жуда кичик қийматга ўзгаради . Суткалараро ўзгарувчанлик ўрта кенгликларда одатда бир неча градусни ташкил этсада, ҳаво массалари кескин алмашганда 25-30ºС га етиши мумкин .
Ҳарорат суткалараро ўзгарувчанлигининг кўп йиллик ўртача абсолют қийматлари берилган жойнинг иқлим характеристикалари ҳисобланади .
Ҳароратнинг суткалараро ўзгарувчанлиги тропикларда кичик бўлиб, кенглик ортиши билан ортади . Келиб чиқиши турлича бўлган ҳаво массаларининг денгиз устида фарқи камлиги сабабли денгиз иқлимида ҳароратнинг суткалараро ўзгарувчанлиги қитъага нисбатан камроқ бўлади . Ғарбий Сибирнинг шимоли ва Печорада, шунингдек Шимолий Американинг ичкари қисмларида ҳароратнинг суткалараро ўзгарувчанлиги ўта катта . Бу ҳудудларда унинг қиймати йилига ўртача 3,5ºС гача бўлади . Россиянинг Европа қисмида ҳароратнинг суткалараро ўзгарувчанлиги йилига ўртача 2,5ºС, Ғарбий Европада 2ºС, Жанубий Европада эса 1,5ºС атрофида бўлади . Шу билан бирга ҳамма жойда қишда бу кўрсаткич ёзга нисбатан катта: Ғарбий Сибир ва Шимолий Американинг ичкари қисмларида унинг қишки қийматлари 5-6ºС гача бўлади .
Бу ҳолат қишда кучли циклонал фаолият ва у билан боғлиқ бўлган ҳароратнинг салмоқли адвектив ўзгаришлари юз беришидан далолат беради .
Нодаврий ҳарорат ўзгаришларининг намоён бўлишларидан бири музлашдир . Музлаш деб ўртача суткалик ҳарорат нолдан юқори бўлганда Ер сирти ёки ҳаво ҳароратининг 0ºС ва ундан пастроқ кўрсаткичларга тушишига айтилади . Бу ҳодиса одатда баҳор ва кузда кузатилади, ҳамда совуқ хаво массалари, одатда арктик ҳавонинг кириб келиши билан боғлиқ бўлади .
6.7. Атмосферадаги ҳарорат инверсиялари

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling