Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
Ҳарорат инверсияси деганда баландлик бўйича ҳаво ҳароратининг ортиши тушунилади . Ҳарорат инверсиялари тропосферанинг бутун қалинлигига нисбатан етарлича кичик қатламларни эгаллашига қарамай, тропосферада тез-тез кузатилиб туради .
Ҳарорат инверсияси ҳароратнинг кўтарилиши кузатилаётган қатлам қалинлигини ифодаловчи Kуввати ( z) ва инверсия қатламининг юқори ва қуйи чегарасидаги ҳароратлар фарқини ифодаловчи чуKурлиги ( t) билан тавсифланади . Инверсия қатламида ҳароратнинг вертикал градиенти ( ) манфий қийматга эга . Атмосферанинг турли қатламларида пайдо бўлувчи инверсиялар бевосита ер сирти устида шаклланувчи ер сирти яKини инверсиялари ва ер сиртидан маълум баландликда шаклланувчи кўтарилган инверсияларга бўлинади . Ер сирти яқини ҳарорат инверсияларининг турлари . Бу инверсияларнинг энг кўп тарқалган тури радиацион инверсиялар ҳисобланади . Ер сирти ва унга қўшни бўлган атмосфера қатламларининг тунги радиацион совуши радиацион инверсияларнинг шаклланишига сабаб бўлади . Тунги очиқ ҳаво ва ер сирти яқинида шамолнинг кучсиз бўлиши инверсиянинг пайдо бўлишида энг яхши шароит ҳисобланади . Бундай шароитлар ер яқини антициклонлари, айниқса уларнинг марказий қисмлари учун хос бўлади . Ёзда Қуёшнинг кўтарилиши ва ер сиртининг исиши билан радиацион инверсиялар емирилади . Йилнинг совуқ даврида радиацион инверсия кундузги вақтда ҳам кузатилиши мумкин . Радиацион инверсияларнинг қуввати одатда 200-300 м, чуқурлиги эса 10-15。С ва ундан кўпроқни ташкил этади . Арктика ва Антарктида музликлари устида ер яқини радиацион инверсиялари узоқ вақт сақланиб туриши мумкин . Очиқ сув сиртлари устида радиацион инверсиялар камдан-кам пайдо бўлади . Кўпинча изотермия, яъни доимий ҳароратга эга бўлган қатлам шаклланади . Инверсия қатламининг ичида кучли термик турғунлик кузатилганлиги учун вертикал ҳаракатлар ўта сустлашади . Шу сабабдан шаҳар шароитларида радиацион инверсиялар атмосфера қуйи қатламларининг атмосфера аэрозоллари билан кучли ифлосланишига олиб келади . Орографик инверсия радиацион инверсиянинг кўринишларидан бири ҳисобланади . Очиқ об-ҳаво кузатилганда рельефнинг ботиқ шаклларида совуқ ҳаво туриб қолади ва ер сиртига қўшни ҳаво қатламларининг ўта кучли совушига олиб келади . Масалан, тоғ ботиқлигида жойлашган Верхоянскда (совуқлик қутби яқинида), қишда ўртача ҳарорат атрофдаги тоғ ёнбағирлардаги ҳароратга нисбатан 10-15 С пастроқ . Фойдали қазилмалар олинувчи карьерлар антропоген келиб чиқишга эга бўлган ботиқликлардир . Қиш пайтида улардаги ҳаво ўта кучли ифлосланиши мумкин . Ер яқини инверсияларининг иккинчи тури адвектив инверсиядир . У илиқ ҳаво массаси совуқ ер сиртига кириб келганда пайдо бўлади . Бу қишда илиқ денгиз ҳавосининг совуган қитъага ёки ёзда илиқ қитъа ҳавосининг совуқроқ денгиз сиртига томон ҳаракатланганда кузатилади . Бу ҳолларда инверсиянинг юқори чегарасида шивалама ёғин берувчи қатламли булутлар шаклланиши мумкин . Намлик етарли бўлганда ер сирти яқинида туман ҳосил бўлади . Бундай инверсияларнинг қуввати бир неча юз метрга етади (500-600 м), чуқурлиги эса нисбатан кичик: 5-6 С . Kор ёки баҳор инверсияси деб аталувчи инверсия адвектив инверсиянинг кўринишларидан ҳисобланади . У баҳорда, қор қоплами устига ҳаракатланувчи илиқ ҳаво бевосита ер сирти устида совуганда пайдо бўлади . Бундай инверсиянинг қуввати кичик (юз метргача). Атмосферанинг пастки 1,5-2 км қатламида чўкиш инверсияси ёки сиKилиш инверсияси деб аталувчи кўтарилган инверсиялар тез-тез пайдо бўлади . Улар кўпинча турғун антициклонларда, ҳам қуруқлик, ҳам денгиз устида катта ҳудудларда ва узоқ вақт давомида кузатилади . Бу инверсиялар ҳавонинг пастлама ҳаракатланиши ва бунда адиабатик исишида пайдо бўлади . Агар тушаётган қатлам аввал турғун стратификацияга эга бўлса, пастлашда у янада турғунлашади ва инверсиянинг шаклланишига олиб келиши мумкин . Гап шундаки, ҳаво массасининг тушишида пастки қатламдаги ҳавонинг ёйилиши юз беради . Бунинг натижасида ҳаво қатламининг юқоридаги қисми вертикал бўйлаб кўпроқ йўлни ўтади ва пастки қисмларга нисбатан кўпроқ адиабатик исийди . Бу инверсиялар катта қувватга (0,8-1,0 км гача) эга бўлиши мумкин, бироқ уларнинг чуқурлиги кичик ( t 2-3 С). Баъзида улар ер яқини радиацион инверсиялари билан қўшилиши мумкин . Бу ҳолда нафақат катта қувватли, балки чуқур ( t=15-20 С) инверсия қатлами шаклланади . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling