Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet42/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

V = CU ( Es e)


(7.9)

бу ерда U – шамол тезлиги (м/с), C – сув буғи босимини ўлчаш баладлигига боғлиқ бўлган коэффициент.
Агар босим (гПа да) психрометрик будка (2 м) баландлигида ўлчанса, у ҳолда шамол тезлигини айнан шу баландликда ўлчаш учун С нинг қиймати 0,34 · 10-6 га тенг бўлади .
М .И .Будико иссиқлик баланси тенгламаси асосида буғланишни аниқлаш усулини ишлаб чиққан:





=
V



( R P) e
e + 0,64 t
(7.10)

бу ерда Δе ва Δt – 0,5 ва 2 м баландликлар орасида сув буғи парциал босими (гПа да) ва ҳароратнинг градиент ўлчашлар асосида ҳисобланган фарқлари, RP – Ер сирти радиация баланси ва тупроқ ёки сув ичига йўналган иссиқлик оқими орасидаги фарқ (кВт/м2), V нинг ўлчов бирлиги мм/соат.
Градиент ўлчашлар асосида нам тупроқ ёки сув сиртидан буғланишни аниқлаш учун қуйидаги формуладан ҳам фойдаланилади:
V = 0,05U a1 a2
1 ln z 2
z1 (7.11)
бу ерда а1 ва а2 z1 ва z2 баландликларда ўлчанган мутлақ намлик (г/см3), U1 – 1 м баландликдаги шамол тезлиги (см/с).
Бир хил турдаги Ер сиртлари учун ҳаKиKий буғланиш ёки буғланиш ва мумкин бўлган буғланиш ёки буғланувчанликни ажратиш мумкин .
Буғланувчанлик деб, намлик заҳираси билан чекланмаган, мумкин бўлган максимал буғланишга айтилади . Сув ҳавзаси ёки ортиқча намланган тупроқ юзасидан буғланиш катталиги буғланувчанлик катталигига мос келади .
Ортиқча намланган ҳудудларда ҳақиқий буғланиш буғланувчанликка яқин, қурғоқчил ҳудудларда буғланиш буғланувчанликдан анча кичик бўлади .
7.4. Атмосферада ҳаво намлигининг ўзгариши
Атмосферага сув буғининг қўшилишини таъминловчи ягона жараён Ер сиртидан сувнинг буғланишидир . Сув буғи эластиклиги е, мутлақ намлик а ва сув буғи масса улуши s нинг суткалик ўзгариши, ҳаво ҳарорати суткалик ўзгариши каби кўп йиллик ўртача қийматларида алоҳида кунлар бўйича қийматларига нисбатан яққолроқ кўринади .
Юқорида санаб ўтилган ҳаво намлиги характеристикалари суткалик ўзгаришларининг икки тури ажратилади .

Биринчи тур ҳаво ҳарорати суткалик ўзгариши каби оддий суткалик ўзгаришга эга . Суткалик максимум кундузи, ҳаво ҳарорати энг юқори қийматларига эришганида, минимум эса – Қуёш чиқишидан олдин кузатилади . Бу тур мунтазам буғланиш имконияти бор бўлган жуда нам, шу билан бирга кучсиз вертикал намлик алмашинуви кузатиладиган жойларга хос . Шу сабабли мазкур суткалик ўзгариш кенг сув сиртлари ва қишда қитъалар учун характерли (26-расм).
Суткалик ўзгаришнинг иккинчи тури йилнинг илиқ, сув буғининг босими, мутлақ намлик ва сув буғининг масса улуши s иккиланган суткалик ўзгаришга эга бўлган пайтда, қитъалар ичкарисида кузатилади (24-расмга қаранг). Биринчи минимум ҳаво ҳарорати минимуми кузатилганда эришилади . Сўнг соат 9-10 ларгача ҳаво ҳарорати ортиши билан намлик характеристикалари ҳам тез ортади . Бундан кейин намлик камаяди ва соат 15 ларда иккинчи минимум кузатилади . Қуруқ ва иссиқ ҳудудларда бу минимум асосий ҳисобланади . Иккинчи минимумдан кейин намлик қийматлари яна орта бошлайди ва соат 21-22 ларда иккинчи максимумга эришади, сўнгра намлик эрталабки минимумгача камаяди .



26-расм . Сув буғи босимининг тропик океанда ва чўлда (Нукус) қиш ва ёзда суткалик
ўзгариши . е - ўртача суткалик қийматларидан четланиш .
Ҳаво намлиги иккиланган суткалик ўзгаришининг сабаби қуруқлик устида кундузги соатларда конвекциянинг ривожланиши ҳисобланади . Қуёш чиқиши билан тупроқ исий бошлайди . Бу билан бирга буғланиш ортади ва Ер юзаси яқинида буғ эластиклиги ортади . Бироқ соат 8-10 лар атрофида Ер юзаси яқинидаги қатламда нотурғун стратификация юзага келади ва конвекция етарлича ривожланади . Конвекция жараёнида сув буғи унинг
градиенти йўналишида, яъни пастдан юқорига кўчади . Бу кундузи Ер юзаси яқинида буғ миқдорининг камайишига олиб келади . Кечга томон конвекция кучсизланади, исиган тупроқ устидан буғланиш эса xали юқори . Шу сабабли Ер юзаси яқинидаги қатламда буғ миқдори орта бошлайди . Бироқ тунги соатларда буғланиш жуда камайиб кетади, xаво совишида Ер юзасидан сув буғи конденсацияланади ва шудринг xосил бўлади . Буғ эластиклигининг тунги камайиши шунга боғлиқ .
Тоғ станцияларида буғ эластиклигининг суткалик ўзгариши xарорат ўзгаришига параллел: максимум тушдан кейин, конвекция сув буғини юқори қатламларга интенсивроқ олиб кета бошлаганда юзага келади . Тоғ станцияларида амплитуда кичик ва экстремал қийматлар кечикади .
Нисбий намликнинг суткалик ўзгариши буғ хақиқий эластиклигининг е суткалик ўзгариши ва тўйинган буғ босимининг Е суткалик ўзгаришига боғлиқ . Бироқ, у бевосита xароратнинг суткалик ўзгариши билан боғлиқ. Буғ босими е умуман, сутка давомида кам ўзгаради; тўйинган буғ босими Е xарорат билан бирга кескин ўзгаради . Шу сабабли нисбий намликнинг суткалик ўзгариши xароратнинг суткалик ўзгаришига етарлича тескари боғлиқ . Ҳарорат пасайганда нисбий намлик ортади, xарорат ортганда эса камаяди . Натижада нисбий намликнинг суткалик минимуми xаво xароратининг суткалик максимумига, яъни тушдан кейинги соатларга мос келади, нисбий намликнинг суткалик максимуми эса xаво xарорати суткалик минимумига, яъни қуёш чиқишидан олдинги соатларга мос келади .
Денгизларда xароратнинг суткалик амплитудаси кичик бўлганлиги учун нисбий намликнинг суткалик ўртача амплитудаси xам кичик . Россиянинг ички жанубий денгизларида нисбий намликнинг суткалик амплитудаси қишда 5-7%, ёзда 10-15% ни ташкил этади . Океанларда у яна xам кичик .
Қуруқликларда суткалик амплитуда денгиздагига қараганда каттароқ, айниқса ёзда . Денгиз иқлими яққол ифодаланган Дублинда у қишда 7%, ёзда 20%; Венада қишда 9%, ёзда 27%; Нукусда қишда 25%, ёзда 45%. Ҳиндистонда муссондан олдинги жазирама вақтда суткалик амплитуда 40% атрофида, муссон ёмғирлари даврида эса –20% атрофида .
Албатта, очиқ кунларда нисбий намликнинг суткалик ўзгариши булутли кунлардагига қараганда яққолроқ намоён бўлади . Ҳароратнинг суткалик ўзгариши xам xудди шундай . Шундай қилиб, Венада очиқ кунларда амплитуда қишда 20% ва ёзда 43%, яъни юқорида келтирилган умумий ўртачадан анча юқори .
Нисбий намликнинг суткалик ўзгаришининг бузилишига денгизлар қирғоқларидаги бризлар сабаб бўлади . Кундузги денгиздан эсадиган бризда xарорат пасаяди, нисбий намлик эса нормал суткалик ўзгаришни бузиб , ортади .
Тоғли xудудларда нисбий намликнинг суткалик ўзгариши xароратнинг суткалик ўзгаришига параллел . Максимум кундузги соатларга тўғри келади, бу вақтда булут xосил бўлиши ортган бўлади .
Буғ эластиклигининг йиллик ўзгариши ҳароратнинг йиллик ўзгаришига параллел, ёзда у катта, қишда кичикроқ . Йилнинг энг илиқ ва энг совуқ ойлари одатда буғ эластиклиги қийматларининг энг юқори ва энг кичик қийматли ойлари ҳисобланади . Баъзида буғ миқдорининг экстремал қийматлари ҳароратнинг экстремуми кузатиладиган ойга нисбатан кечикади . Тропикларнинг ҳарорат максимуми ёмғирли давр бошланишидан олдин кузатиладиган ҳудудларида бу миқдорининг максимуми ёмғирлар бошланишига мос келади .
Йиллик ҳарорат амплитудаси қанча катта бўлса, буғ босимининг йиллик амплитудаси шунча катта бўлади . Шундай қилиб, континентал иқлимда у денгиз иқлимидагидан катта . Қишки кескин қуруқ ва ёзги кескин сернам бўлган муссон соҳаларида у янада катта . Океанларда ва денгиз иқлимли қуруқликда, асосан экваториал ҳудудларда буғ миқдори йиллик амплитудаси кичик .
Масалан, буғ босимининг гектопаскаллардаги ўртача қийматлари Москвада (континентал иқлим) – январда 3, июлда – 16, Парижда (денгиз иқлими) – январда 6, августда – 14; Пекинда (муссон иқлими) – январда 3, июлда – 24, Жакартада (экваториал иқлим) – августда 26, апрелда – 29.
Нисбий намлик ҳам йиллик ўзгаришда ҳароратга тескари ўзгаради . Масалан, Москвада у январда 85%, июлда 68%. Бироқ, муссон ҳудудларида денгиз ҳавоси кириб келишида ва муссон ёғинлари ёққан вақтларда нисбий намлик ёзда ортиқроқ . Қишда ҳаво массалари қуруқликдан чиқиши даврида нисбий намлик камроқ . Масалан, Владивостокда у июлда 89%, ноябрда 68%
(27-, 28-расмлар).

27-расм . Нисбий намликнинг ўртача тақсимоти (%).Январь .
Баландлик ортиши билан сув буғи эластиклиги, мутлақ намлик ва сув буғининг масса улуши камайиб боради . Пастки 100 м қатламда айтиб ўтилган катталикларнинг тақсимоти логарифмик қонун бўйича етарлича яхши изоҳланади .

28-расм . Нисбий намликнинг ўртача тақсимоти (%). Июль .
Баландлик ортиши билан намликнинг камайиши алоҳида ҳолларда турлича кечади . Бу ҳавонинг аралашиш шароити ва ҳароратнинг вертикал тақсимотига боғлиқ . Ўртача қилиб олинганда сув буғи босими баландлик ортиб бориши билан камайиб боради . Баландлик ортган сари сув буғи босими билан бирга ҳаводаги мутлақ намлик ҳам тез камайиб боради .
Намлик характеристикаларининг баландлик бўйича тақсимотини изоҳловчи эмпирик формулалар мавжуд . Хусусан, бу Зюринг-Хргиан формуласи:


z z 2 , (7.12)

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling