Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV БОБ. АТМОСФЕРА ТЕРМОДИНАМИКАСИ АСОСЛАРИ 4
Назорат саволлари
1. Статика асосий тенгламаси қайси фаразлар асосида келтириб чиқарилади? Унинг физик маъноси қандай? 2. Биржинсли, изотермик ва политроп атмосфера учун барометрик формулаларни келтириб чиқаринг . Уларнинг фарқи нимада? 3. Ҳаво зичлигининг баландлик бўйича ўзгарадиган шароит учун барометрик формулани келтириб чиқаринг. Гравитацион конвекция қандай шароитларда ривожланади? 4. Реал атмосфера учун Лаплас барометрик формуласини келтириб чиқаринг. 5. Барик поғона нима? Ҳавонинг босими ва ҳароратига боғлиқ ҳолда у қандай ўзгаради? 6. Барометрик формулалар қайси мақсадларда қўлланилади? 7. Стандарт атмосфера нима ва у қайси мақсадларда қўлланилади? 8. Мутлақ ва нисбий геопотенциал учун формулаларни келтириб чиқаринг. Улар нима мақсадларда қўлланилади? 9. Асосий барик тизимларга характеристика беринг. 10.Совуқ ва илиқ циклон ва антициклонларда босим баландлик бўйича қандай ўзгаради? 11.Босимнинг йиллик ва суткалик ўзгаришлари қандай хусусиятларга эга? IV БОБ. АТМОСФЕРА ТЕРМОДИНАМИКАСИ АСОСЛАРИ 4.1. Асосий тенгламалар Атмосферада энергиянинг бир турдан иккинчисига тўхтовсиз айланиши содир бўлади . Энергия айланиши ва иссиқлик оқими таъсири остида атмосфера ҳолатининг ўзгариши жараёнларининг умумий қонуниятлари атмосфера термодинамикаси деб аталувчи бўлимда ўрганилади . Атмосфера термодинамикасида энергия сақланиш қонунининг кўринишларидан бири бўлган термодинамиканинг биринчи қонунидан келиб чиқадиган хулосалардан фойдаланилади . Атмосфера учун термодинамиканинг биринчи қонуни тенгламасини ҳосил қиламиз . Рi (босим), Тi (ҳарорат), pi (зичлик) термодинамик параметрларга эга бўлган ҳаво заррасига dq иссиқлик миқдорини берайлик . Зарра атрофидаги муҳит параметрларини мос равишда Рe, Тe ва pe орқали белгилаймиз . Зарра ичидаги босим унинг атрофидаги муҳит босимига тенг бўлганлиги учун Pi =Pe =P (квазистатиклик шарти). Иссиқлик узатилишида зарранинг ички энергияси dUi қийматга ортади . Бир вақтнинг ўзида зарра атмосферанинг юқори қатламларига кўтарилади, кенгаяди ва ташқи босим кучларига қарши dWi иш бажаради . Термодинамиканинг биринчи қонунига мувофиқ dq = dU i + dWi . (4.1) Қуруқ ва тўйинмаган ҳавони катта ишончлилик билан идеал газ деб ҳисобласа бўлади . Шунинг учун dUi = с dTi , dWi = Pd i , (4.2) (4.3) бу ерда с - ўзгармас ҳажм шароитидаги ҳавонинг солиштирма иссиқлик сиғими, dTi - ҳаво зарраси ҳароратининг ўзгариши, d i - ҳажм орттирмаси . Ҳавонинг солиштирма ҳажми бевосита ўлчанмаслиги сабабли (4.3) ифода ҳисоб-китоблар учун ноқулай . Қуруқ ҳаво учун газлар ҳолат тенгламасидан фойдаланиб бу катталикни алмаштирамиз . P i = Rq Ti . (4.4) Ушбу тенгламани P , i ва Ti ўзгарувчилари бўйича дифференциаллаб, Pd i + i dP = Rq dTi (4.5) тенгламага эга бўламиз . (4.5) ни (4.3) қўйамиз dWi = Rq dTi vi dP . (4.6) (4.6) тенгламадаги vi ни (4.4) тенгламадан алмаштириб, Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling