Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
Ҳўлланган термометрнинг потенциал ҳарорати (9, ) ҳам шундай консерватив характеристика ҳисобланади . Бу ҳарорат нам зарра zk конденсация сатҳидан Р0=1000 гПа сатҳга нам адиабатик туширилганда қабул қиладиган ҳароратдир (7-расм).
4.6. Конвекция. Ҳаво заррасининг қуруқ адиабатик ва нам адиабатик xаракатига нисбатан атмосферанинг стратификацияси Умумий ҳолда конвекция – бу тартибсиз оқимлар ёки “пуфаклар” ёки “термиклар” шаклланиши билан ифодаланувчи ҳаво массаларининг юқорилама ҳаракатидир . Конвекциянинг ҳосил бўлиш сабабларига кўра фақат Архимед кучи таъсирида ҳосил бўлувчи эркин (соф термик) ва мажбурий (ёки динамик) конвекциялар фарқланади . Реал шароитларда ер сирти термик жиҳатдан бир жинсли бўлмайди . Шунинг учун атмосферада конвектив элементларнинг кўпроқ ёки камроқ тўғри фазовий тақсимотига эга бўлган бир жинсли бўлмаган конвекция юзага келади . Эркин (термик) конвекциянинг юзага келиш шартларини қўриб чиқамиз . Вертикал ҳаракатланаётган ҳаво заррасининг бирлик ҳажмига иккита куч таъсир кўрсатади: пастга йўналган оғирлик кучи pig ва юқорига йўналган сиқиб чиқарувчи Архимед кучи pе g . Бу кучларнинг тенг таъсир этувчиси g( pe - pi ) сузувчанлик кучи деб аталади . Ньютоннинг иккинчи қонунига мувофиқ, бу бирлик ҳаво ҳажмининг тезланиши қуйидагича бўлади: = g , (4.30) бу ерда g – эркин тушиш тезланиши, pi ва pe мос равишда ҳаво зарраси ва атрофдаги ҳавонинг зичлиги . Зичликни ҳолат тенгламасидан алмаштириб, қуйидагини ҳосил қиламиз: 2 - қуруқ адиабата . ҳолатдан қанчалик узоқлашса, унинг
(4.31) тенглама конвекция тезланиши тенгламаси дейилади . Агар Тi-Тe>0 бўлса, конвекция тезланиши ҳам мусбат бўлади ва зарра юқорига кўтарила бошлайди . Аксинча, агар зарра ҳарорати атрофдаги ҳаво ҳароратидан кичик бўлса, конвекция тезланиши манфий ва зарра пастга ҳаракатланади . Агар зарра ва атрофдаги ҳаво ҳарорати бир хил бўлса, у ҳолда тезланиш бўлмайди . Те ҳарорат ва бошқа метеорологик катталикларнинг баландлик бўйича тақсимоти атмосфера стратификацияси дейилади . Умумий ҳолда кўпчилик омилларнинг таъсири натижасида атмосферада ҳароратнинг вертикал тақсимоти етарлича мураккаб ва хилма-хил бўлиши мумкин . Ҳаво зарраси атрофидаги Те ҳароратнинг турли қатламлардаги ?Te тақсимоти ҳароратнинг вертикал градиенти Y = 一 ?z билан характерланади . Атмосферанинг бирон бир сатҳида ҳаво заррасини ажратиб оламиз ва уни бошланғич ҳолатдан юқорига ёки пастга ҳаракатлантирамиз . Зарра атрофдаги ҳавонинг ҳолатига иссиқлик таъсирини ўтказмаслиги учун уни адиабатик ҳаракатлантиришимиз лозим . Зарра ҳарорати Тi нинг ўзгариши қуруқ адиабатик градиент Yа қиймати билан характерланади . Атмосферада ҳароратнинг баландлик бўйича тақсимланишининг учта ҳар хил ҳоллари учун Y ва Yа катталикларни таққослаймиз . а . Градиент Y>Yа . Атмосферада ўта адиабатик градиент кузатилади . Бошланғич z0 сатҳда зарра ҳарорати атрофдаги ҳаво ҳароратига тенг, яъни Ti0 =Тe0 деб ҳисоблаймиз . Заррани z2 сатҳга кўтариб, мувозанат ҳолатидан чиқарамиз . Бу ерда зарра ҳарорати атмосфера ҳароратидан юқори бўлади: Ti2 >Тe2. (4.31) ифодага мувофиқ зарра бу сатҳда мусбат тезланиш олади (10-расм). Заррани Ti <Тe бўлган z1 сатҳга туширамиз . Зарра пастга йўналган тезланиш олади . 1 1 – стратификация эгри чизиғи, олади . Шу билан бирга зарра бошланғич 0-ркел.тирибчиқаришгадоиррини ҳаракатккайўналишидагиаррат езланишни тезланиши ва тезлиги шунчалик катта бўлади . Зарранинг бундай ҳолати нотурғун ҳолат дейилади, Y>Yа бўлгандаги атмосфера стратификацияси эса KуруK нотурғун стратификация деб юритилади . б . Градиент Y=Yа . Атмосферада ҳарорат баландлик бўйича 1。С/100 м га камаяди . Бу ҳолатда уччала сатҳда ҳам: Ti0 =Тe0, Ti1 =Тe1, Ti2 =Тe2 бўлади . Демак, зарра қайси сатҳда бўлмасин унинг тезланиши доим нолга тенг. Y=Yа бўлгандаги атмосферанинг термик ҳолати KуруK бефарK (ёки мувозанат) стратификация деб юритилади . в . Градиент Y Шундай қилиб, бу ҳолда зарра бошланғич сатҳдан қайси томонга силжитилганидан қатъий-назар, унга ўтказилаётган таъсир тўхтатилганидан сўнг доим ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади . Y Юқорида нам адиабатик градиент доим қуруқ адиабатик градиентдан кичик бўлиши аниқланган эди . Шунинг учун, қуруқ адиабатик ва нам адиабатик ҳаракатга нисбатан атмосфера стратификациясининг қуйидаги беш кўриниши мавжуд бўлади: а) Y > Ya > Y - қуруқ ва нам нотурғун ёки мутлақ нотурғун; б) Y = Ya > Y - қуруқ бефарқ ва нам нотурғун; в) Ya > Y > Y - қуруқ турғун ва нам нотурғун; г) Ya > Y = Y - қуруқ турғун ва нам бефарқ; д) Ya > Y > Y - қуруқ ва нам турғун ёки мутлақ турғун стратификация . Атмосфера стратификациясининг турли кўринишларида потенциал ҳароратнинг баландлик бўйича тақсимланишини кўриб чиқамиз . Бунинг учун (4.18) формулани логарифмлаймиз ва баландлик бўйича ҳосила оламиз: 1 ?9 1 ?T Rq ?P = 9 ?z T ?z c P ?z , 一 p (4.32) бунда атмосферадаги жараённи қараётганимиз учун « i» индексни тушириб қолдирамиз . Статика тенгламасидан фойдаланиб (4.32) ни ўзгартирамиз: = (Ya 一 Y) (4.33) (4.33) формуладан қуруқ нотурғун (Y>Yа) стратификацияда <0, қуруқ бефарқ (Y=Yа) стратификацияда =0, қуруқ турғун (Y 4.7. Стратификациянинг суткалик ўзгариши. Ҳаво массаларининг стратификацияси Сутка давомида атмосферанинг стратификацияси ўзгаради . Қуруқликда, тупроқ сирти ҳароратининг суткалик юриши катта бўлган шароитларда (айниқса ёзда), кундузи ҳавонинг пастки қатламлари тупроқдан катта иссиқлик олади ва вертикал ҳарорат градиентлари ортади . Ер яқини қатламида бу градиентлар қуруқ адиабатик градиентдан анча катта бўлиши мумкин . Шундай қилиб, атмосфера стратификацияси нотурғун бўлади ва конвекция пайдо бўлади . Стратификациянинг нотурғунлиги каби конвекция ҳам тушда ва тушдан кейинги дастлабки соатларда айниқса катта бўлади . Шунинг учун конвекция билан боғлиқ бўлган тўп-тўп булутлар айнан тушдан сўнг максимал ривожланишга эга бўладилар . Кечга томон стратификация турғунлашади, ҳавонинг ерга яқин қатламлари тупроқдан совийди , тунги соатларда эса стратификация шунчалик турғун бўладики, ер яқинида ҳарорат инверсиялари, яъни тупроқ устидаги ҳаво ҳароратининг баландлик бўйича камайиши эмас, балки ортиши кузатилади . Конвекциянинг сутканинг бу вақтида сўниши ўз-ўзидан тушунарли . Денгиз устида шароит бошқача бўлади . Денгиз сиртида ҳароратнинг суткалик юриши жуда кичик . Шунинг учун денгиз устида нотурғунликнинг сезиларли кундузги ортиши кузатилмайди . Демак, конвекциянинг ривожланишида тушдан кейинги максимум бўлмайди . Аксинча, денгиз устида стратификациянинг нотурғунлиги тунги соатларда бироз ортади . Бундай ҳолат денгиз сиртида тунда ҳарорат деярли кундузгидек қолиши, баландликларда – эркин атмосферада эса ҳавонинг нурланиши оқибатида тунда ҳароратнинг пасайиши билан боғлиқ . Шунинг учун денгиз устида тунда вертикал ҳарорат градиентлари бироз ортади ва конвекция жараёни кучаяди . Термик хоссалари турлича бўлган ҳаво массалари стратификация шароитлари бўйича фарқланади . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling