Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
ИлnK ҳD9о мDссDсn совуқроқ тўшалган сирт томонга ҳаракатланади . Бунда ҳаво массаси пастдан совиб боради . Бундай совиш дастлаб ҳаво массасининг энг қуйи қатламларига, сўнгра сўнувчи кўринишда секин-аста юқорига тарқалади . Демак, ҳаво массасининг қуйи қатламларида вертикал ҳарорат градиентлари камаяди . Типик илиқ массада, айниқса қишда қитъа устида, пастки бир километрли қатламда вертикал ҳарорат градиентлари 0,2- 0,4 С/100 м, яъни берилган шароитлар учун нам адиабатик градиентлардан кичик . Бошқача айтганда, пастки юз метрда ҳаво массаси нафақат қуруқ турғун, балки нам турғун стратификацияга эга бўлади .
Бунда конвекциянинг сусайиши ва сўниши кузатилиши аён . Турғун массадаги сув буғининг конденсацияси туманлар ва шивалама ёмғир ёки қишда майда қор ёғинларини берувчи қуйи қатлам қатламли булутлари шаклида юз беради . СовуK ҳаво массаси иссиқроқ тўшалган сирт томонга ҳаракатланади ва пастдан исийди . Шунинг учун совуқ ҳаво массасида пастки бир неча километрли қатламда нам адиабатик градиетлардан катта 0,7-0,8 С/100 м ҳарорат градиентлари ҳосил бўлади . Бу ҳолат совуқ ҳаво массаси бу қатламларда нотурғун стратификацияга эга бўлишни билдиради . Бундай массада конвекция кучли ривожланади, сув буғининг конденсацияси эса жала ёғинларини берувчи тўп-тўп ва ёмғирли тўп-тўп булутлар кўринишида юз беради . Маҳаллий ҳаво массалари қишда, совиган қуруқлик устида, турғун, ёзда эса, исиган тупроқ устида, нотурғун бўлади . Шунинг учун ўрта кенгликларда қуруқлик устида қишда кўпроқ қатламли булутлар, ёзда эса тўп-тўп булутлар кузатилади . 4.8. Потенциал турғунлик ва нотурғунлик. Реал шароитларда катта ҳажмли ҳавонинг вертикал аралашувлари кузатилади . Бу жараён ҳаво массасининг фронт сирти бўлаб юқорилама ҳаракатида, тоғ тизмасидан ошиб ўтишида ва бошқа ҳолларда содир бўлади . Бундай ҳаракатларда аралашиш юз бераётган ҳаво қатлами нисбий намлигининг вертикал тақсимотига боғлиқ ҳолда нам ҳавонинг стратификацияси сезиларли ўзгариши мумкин . Икки ҳолни кўриб чиқамиз . Биринчи ҳолда ҳаво қатламининг кўтарилишгача бўлган стратификацияси мутлақо нотурғун (11-расм). Қатламнинг қуйи қисмидаги нисбий намлик (ТА) унинг юқори чегарасидаги (ТВ)га нисбатан анча катта . Шунинг учун А заррача конденсация сатҳи (ТА`)га тез эришади ва ундан юқорида нам адиабата бўйлаб кўтарилиб, секин-аста совиб боради . В заррача конденсация сатҳига (ТB`) эришгунча вертикал бўйлаб узунроқ йўлни босиб ўтади . А`B` чизиғи билан характерланувчи қатлам стратификацияси энди нам нотурғун бўлади . Иккинчи ҳолда қатламнинг бошланғич стратификацияси аввалги ҳолдаги каби мутлақо турғун (12-расм). Бироқ нисбий намлик баландлик бўйича ортиб боради . Ҳаво қатламининг кўтарилишида унинг қуйидаги қисми (ТА`) юқорисидагига нисбатан (ТВ`) конденсация сатҳига анча эрта эришади . Шундай қилиб, адиабатик кўтарилишда қатлам стратифкацияси янада турғунлашади . Биринчи ҳолда қатлам стратифкацияси потенциал нотурғун, иккинчи ҳолда – потенциал турғун деб аталади . Биринчи ҳол ҳаво массасининг тоғ тизмасининг шамолга қараган сирти бўйлаб кўтарилишида кузатилиши мумкин . Стартификациянинг ўзгариши конвектив ҳаракатларга олиб келиб, конвектив булутлар шаклланиши мумкин . Ҳўлланган термометрнинг ҳарорат кўрсаткичи (9, ) потеницал нотурғунлик ёки турғунлик мезони бўлиб хизмат қилади . Агар бу ҳарорат қуйи сатҳда юқори сатҳдагига нисбатан кичик, яъни 9 < 9 бўлса, бу ҳол ҳаво массасининг потенциал турғунлигига мос келади . Аксинча, яъни 9 > 9 бўлганида, потенциал нотурғунлик кузатилади . (4.30) тенгламага мувофиқ, ҳаво заррасининг тезланиши зарра ва унинг атрофидаги ҳаво зичликларининг фарқига боғлиқ . Аввалги барча тенгламаларда намликнинг ҳаво заррасининг зичлигига таъсири ҳисобга олинмаган эди . Кўпчилик ҳолларда бу таъсир сезиларсиз бўлади . Бироқ етарлича катта ҳарорат ва нисбий намликда намликнинг таъсирини ҳисобга олиш ва бу бобда келтирилган барча муносабатларда T кинетик ҳароратни Tυ виртуал ҳароратга алмаштириш керак . Ҳароратнинг вертикал градиенти γ виртуал ҳароратнинг вертикал градиенти γυ га алмаштирилади: YD = (1 + 0,608s)Y 一 0,608 . (4.34) ? ?s z < 0 бўлганлиги учун YD > Y . Қуруқ адиабатик градиент зарра виртуал ҳароратининг градиенти билан алмаштирилади: YDi = 一 = (1 + 0,608s)YA 一 0,608Ti . Намликнинг зичликка таъсири ҳисобга олинганда турғунлик мезонлари қуйидагича бўлади: (4.35) атмосферанинг Yv Yvi Yv = Yvi Yv > Yvi , , 4.9. Нотурғунлик энергияси. Термодинамик графиклар Зарра атрофдаги ҳаво ҳароратидан фарқли ҳароратга эга бўлганда ҳар бир сатҳда унга сузувчанлик кучи таъсир қилади . Бунинг натижасида бирлик массали ҳаво заррасини вертикал бўйича элементар dz масофага кўчириш учун иш бажарилади . (4.31) ни ҳисобга олсак, бу иш қуйидагига тенг: dNi = g Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling