Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
Т1 > Т2 > Т3 , (入Bmax)1 <(入Bmax)2 <(入Bmax)3 (5.7)
50 40 30 20 10 103 B кал 入 см 2 . мин . мк
0 10 20 30 40 50 60 70 мк 0 15-Расм . Мутлақ қора жисм нурланиш спектридаги энергиянинг тақсимоти (Планк эгри чизиқлари). Виннинг иккинчи Kонуни . Мутлақ қора жисмнинг максимал нурланиш қобилияти жисм мутлақ ҳароратининг бешинчи даражасига пропорционал: Bmax ( 入, T ) = c,T 5 , (5.8) бу ерда c, =1,301.10-5 Вт/(м3 .К5) – доимий . Стефан-Болцман Kонуни . Мутлақ қора жисмнинг тўлиқ нурланиш қобилияти жисм мутлақ ҳароратининг тўртинчи даражасига пропорционал: В=6.Т4, (5.9) бу ерда 6=5,67032.10-8Вт/ (м2 .К4) - Стефан-Болцман доимийси . Мутлақ қора жисм тушунчаси билан бир вақтда кул ранг жисм тушунчаси киритилади . Барча тўлқин узунликлари учун ютиш қобилияти бир хил бўлган жисм кул ранг жисм деб аталади: a入=a =const. Кул ранг жисмнинг нурланиш қобилияти мутлақ қора жисм нурланиш қобилиятининг маълум бир қисмини ташкил қилади, яъни F=aB. 5.3. Атмосферада қуёш радиациясининг ютилиши ва сочилиши Қуёш радиацияси атмосферадан ўтиб, ер сиртига етиб келгунча, ўзгаради . Атмосферадаги ҳаво молекулаларида ҳамда қаттиқ ва суюқ аралашмаларда (аэрозол) қуёш радиацияси сочилади . Қуёш радиацияси ҳаводаги газ ва аэрозолларда қисман ютилади . Сочилиш ва ютилиш жараёнлари селеKmuв (танлама) характерга эга бўлганлиги учун, атмосферадан ўтаётгач қуёш радиациясининг спектрал таркиби ҳам ўзгаради . Атмосферада қуёш радиациясининг ютилиши катта бўлмайди ва асосан инфрақизил тўлқинлар диапазонида кузатилади . Азот қуёш радиациясини фақат ультрабинафша тўлқинлар диапазонида ютади . Спектрнинг бу қисмида қуёш радиациясининг энергияси ниҳоятда кичик бўлганлиги учун, азотда қуёш радиациясининг ютилиши радиация интенсивлигига деярли таъсир кўрсатмайди . Кислород ҳам қуёш радиациясини кам миқдорда ютади . Ютилиш кўринувчан спектрнинг икки энсиз қисмида ва ультрабинафша қисмда юз беради . Озон Қуёш радиациясини кучли ютади . Ҳавода, ҳатто стратосферада ҳам, унинг миқдори кам бўлганига қарамай, у ультрабинафша радиацияни деярли бутунлай ютади ва натижада ер сирти яқинида қуёш спектрида 0,29 мкм дан қисқа тўлқинлар кузатилмайди . Карбонат ангидрид гази Қуёш радиациясини инфрақизил тўлқинлар қисмида кучли ютади, бироқ унинг атмосферадаги миқдори кам ва шу сабабли ютилиш ҳам кам . Асосан тропосфера ва унинг қуйи қатламларида мавжуд бўлган сув буғи атмосферада радиациянинг асосий ютувчиси ҳисобланади . Унинг ютиш полосалари қуёш радиациясининг инфрақизил тўлқинлар диапазонида жойлашган . Атмосферадаги сув томчилари (булутлар) ва чанг заррачалари ҳам Қуёш радиациясини яхши ютади . Саҳроларда ўтказилган спектрал кузатишлар атмосфера чанги қуёш доимийсини 4-5% гача камайтириши мумкинлигини кўрсатади . Атмосфера кучли хираланганида (айниқса шаҳарларда) Қуёш радиациясининг ўта кучли ютилиши кузатилади . Умуман, Ер сиртига тушаётган Қуёш радиациясининг 15-20% атмосферада ютилади . Кўрилаётган жойда ҳаводаги ютувчи моддалар миқдори (сув буғи, чанг, булутлар) ва Қуёшнинг горизонтдан баландлигига (атмосферада қуёш нури босиб ўтадиган масофа), яъни нурлар ўтувчи ҳаво қатламининг қалинлигига боғлиқ ҳолда ютилиш вақт ўтиши билан ўзгаради . Ютилиш натижасида Қуёш радиацияси энергиянинг бошқа турларига (асосан, иссиқлик, атмосферанинг юқори қатламларида эса ионланиш жараёнида электр энергиясига ҳам) айланади . Атмосфера Қуёш радиацияси оқимларига нисбатан хира муҳитдир . Атмосфера хиралиги атмосферада турли хил аралашмаларнинг мавжудлигига боғлиқ . Бироқ, атмосферада аралашмалар бўлмаса ҳам, у хира муҳит деб ҳисобланади . Молекулаларнинг иссиқлик ҳаракатида юз берувчи зичлик ўзгаришларига олиб келадиган молекулалар комплекслари ҳам хиралик элементлари ҳисобланади . Молекулалар флуктуациясида юзага келган радиация сочилиши молекуляр ёки Релей сочилиши (бу ҳодисани биринчи бўлиб тавсифлаган инглиз олими шарафига), аралашма заррачаларида кузатиладиган сочилиш эса аэрозол сочилиш ёки Ми сочилиши (ҳинд физиги шарафига) деб аталади . Сочилишнинг физикавий моҳияти тушаётган электромагнит тўлқиннинг ўзгарувчи майдони ва муайян муҳитда жойлашган зарра ўртасидаги ўзаро таъсирнинг ўзига хос шаклидадир . Нур билан тўқнашгандан сўнг зарранинг ўзи янги электромагнит тўлқин, яъни сочилган радиация манбаига айланади . Релей сочилиши икки хусусиятга эга . Биринчидан, сочилган радиация миқдори тушаётган радиациянинг тўлқин узунлигига боғлиқ . Сочилган радиация интенсивлиги i入 сочилаётган нурлар тўлқин узунлигининг тўртинчи даражасига тескари пропорционал: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling