Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet26/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

m =2 бўлганида хиралик омилининг қийматлари кенг чегарада ўзгаради ва ҳаво массасининг турига боғлиқ . Экваториал денгиз ҳавосининг шаффофлиги энг кичик, шунинг учун – Т=4,6, тропик денгиз ҳавосида – Т=3,6, тропик континентал ҳавода – Т=3,49, ўрта кенгликлар континентал ҳавосида – Т=3,09, денгиз ҳавосида – Т=2,66, арктик континентал ҳавода – Т=2,45. Арктик ҳаводаги хиралик омилининг энг катта қиймати 1,91 га тенг. Хиралик омили яхши ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эга .
Интеграл шаффофликни ҳисоблаш учун яна бир характеристика – келтирилган шаффофлик кўрсатикичи қўлланилади:



P
a
= J 0 J m= 2


J0
(5.28)

Физикавий моҳиятига кўра у қуёш нурининг оптик массаси m=2 бўлган атмосферадан ўтишида қуёш радиациясининг атмосфера кучсизлантирган улушини кўрсатади . Қуёш радиациясининг умумий кучсизланиши идеал атмосфера (Pi), сув буғи (Pаb) ва атмосфера аэрозолида (P) кучсизланишларидан иборат бўлади:
Pа =Pi +Pаb +P (5.29)
m=2 бўлганда денгиз сатҳи яқинида идеал атмосферада қуёш радиациясининг кучсизланиши 1,13 кВт/м2 га тенг бўлиб, кучсизланиш

кўрсаткичлари бирликларида 0,17 (17%) ни ташкил этади . Кучсизланиш кўрсаткичи ҳаво массасининг хусусиятларига боғлиқ . Қишда ўрта кенгликлар Сибир ҳавосида Pа 0,22-0,25, ёзда тропик ҳаво массасида 0,55-0,60 ни ташкил этади .
5.6. Қуёш радиациясининг турлари
Ер сиртига қуёш радиацияси тўғри ва сочилган ҳолда етиб келади .
Тўғри Kуёш радиацияси деб бевосита Қуёшдан параллел нурлар оқими кўринишда кузатиш жойигача етиб келган радиацияга айтилади . Қуёш нурларига перпендикуляр юзага J ва горизонтал юзага J , тушаётган Қуёш радиациясини ўлчашади . Қуёш радиациясининг иккала тури ҳам Қуёш доимийсига, Қуёшнинг горизонтдан баландлигига h, географик кенгликка, Қуёш оғишига, атмосферанинг физикавий ҳолатига боғлиқ. Санаб ўтилган омилларнинг таъсири J ва J , оқимларнинг кенг чегараларда ўзгаришига олиб келади .
Булутсиз атмосферада тўғри қуёш радиацияси максимуми тушга яқин соатларга тўғри келадиган оддий суткалик ўзгаришга эга . Қитъаларда тушдан олдин ва тушдан кейинги соатларда тўғри қуёш радиацияси суткалик ўзгаришида атмосфера шаффофлигининг фарқлари билан изоҳланувчи ассиметрия тез-тез кузатилади . Ёзда тушдан кейин атмосфера хирароқ бўлади . Қишда, эрталабки соатларда пайдо бўладиган инверсия қатламларининг таъсирида тескари ҳолат кузатилиши мумкин .
Атмосферанинг хиралиги қуёш радиациясининг келишига кучли таъсир кўрсатади . 5.1-жадвалда турли кенгликларда жойлашган пунктлар учун перпендикуляр юзага келган J тўғри қуёш радиациясининг максимал қийматлари келтирилган .
5.1-жадвал
Jmax максимал қийматлари (кВт/м2)
а) денгиз сатҳидан 500 м дан пастроқда жойлашган пунктлар

Пункт

Jmax

Пункт

Jmax

Шимолий қутб Диксон ор .
С .-Петербург Якутск

0,90
1,04
1,00
1,05

Москва
Ашхабод
Тошкент
Владивосток

1,03
1,01
1,06
1,02

б) тоғли ҳудудулар

Пункт

Баландлик, м

Jmax

Такубая (Мексика) Тянь-Шань

2300
3670

1,16
1,30

Станциялар турли кенгликларда жойлашганлигига қарамай, Jmax қийматларидаги фарқ катта эмас . Диксон оролида Jmax жануброқда жойлашган станциялардагидан катта . Бу қуйи кенгликларда атмосфера ҳавоси кўпроқ сув буғи ва аралашмаларга эга бўлиши билан изоҳланади .
Тўғри қуёш радиацияси оқимига радиациянинг сув буғларида ютилиши жараёнларининг таъсири қуйидаги жадвалда кўрсатилган:




Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling