Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пун кт О
5.2-Mадвал
Эффектив нурланишни йиллик ўзгариши (Вт/м2)
5.9. Ер сирти ва атмосферанинг радиация баланси Нурли энергия кўринишида иссиқликнинг келиши умумий иссиқлик келишининг муҳим таркибий қисмидир . Унинг таъсирида ер сирти ва атмосферанинг иссиқлик режими ўзгаради . Жисмнинг нурли энергия баланси ёки радиация баланси деб, жисм ютган ва нурлаган радиациялар орасидаги фарққа айтилади . Ер сирти радиация балансининг R кирим қисми тўғри радиациянинг (1-А)J’ ва сочилган радиациянинг (1-А)D ютилган қисмларидан, ҳамда атмосферанинг учрашма нурланишларидан 6Ва иборат бўлади . R нинг чиқим қисмига ер сиртининг нурланиши В0 киради . R = (1 A) J,+ (1 A)D + 6Ba B0 ёки R = ( J, + D)(1 A) Be , (5.36) бу ерда А - албедо, (J,+D)=Q – йиғинди радиация, Q.(1-А)=Jyut кўпайтма – йиғинди радиациянинг ютилган қисми . Буларни ҳисобга олсак, (5.36) қуйидагича ёзилиши мумкин: R = Q(1 A) Be (5.37) ёки R = Jyut Be (5.38) (5.36)-(5.38) тенгламалар ер сирти радиация баланси тенгламасининг турли кўринишлари . Улар физикадан маълум бўлган энергия сақланиши умумий тенгламасининг хусусий ҳоли ҳисобланади . Ер сиртининг радиация баланси атмосферанинг ер сиртига яқин ва тупроқ қатламларидаги ҳарорат тақсимотига, қор эриши ва буғланиш жараёнларига, совишлар ва туманлар ҳосил бўлишига, ҳаво массалари хусусиятларининг ўзгаришларига катта таъсир кўрсатади . Радиация баланси географик кенгликка, йил ва сутка вақтига, атмосфера шароитларига (булутлилик, шаффофлик ва ҳ.к .) боғлиқ равишда ўзгаради . Радиация баланси турли вақт оралиқлари учун (соат, сутка, ой, фасл, йил) ҳисобланади . Радиация балансининг узун тўлқинли Ве ва қисқа тўлқинли Rq =Q.(1-А) ташкил қилувчилари орасидаги муносабатга қараб радиацион баланс манфий ёки мусбат бўлиши мумкин . Радиация баланси R, унинг узун тўлқинли Ве ва қисқа тўлқинли Rq ташкил этувчиларининг суткалик ўзгаришлари 18-расмда келтирилган . Радиация балансининг манфий қийматлардан (кечаси) мусбат қийматларга (кундузи) ва аксинча ўтишлари Қуёшнинг баландлиги 10-15º га тенг бўлганда кузатилади . Булутсиз осмонда ёки булутлар миқдори ўзгармас бўлганда тун мобайнида радиация баланси ўзгармайди . Қор қоплами бўлганида радиация баланси мусбат бўладиган вақт оралиғи камаяди, чунки R нинг манфий қийматлардан мусбат қийматларга ўтиши Қуёшнинг катта баландлигида (20-25º) кузатилади . Шунинг учун ҳам қишда юқори кенгликларда суткалар мобайнида радиация баланси манфий бўлиши мумкин . 18-расм . Радиация баланси R, унинг узун тўлқинли В9 ва қисқа тўлқинли RK ташкил этувчиларининг суткалик ўзгаришлари (Қозоғистон жануби, июл 1952 й .). Стрелкалар – Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтлари . Турли кенгликлар учун радиация балансининг йиллик ўзгариши қуйидаги жадвалда келтирилган . 5.3-Mавдал Радиация балансининг йиллик ўзгариши (Вт/м2)
Жанубий кенгликларда йил мобайнида, ўрта кенгликларда – 6-8 ой мобайнида, Арктикада – 3-4 ой мобайнида радиация баланси мусбат бўлади . Антарктидада албедо қийматлари катта бўлганлиги учун қирғоқдагилардан ташқари барча станцияларда йиллик радиация баланси манфий бўлади . Қуёшнинг баландлиги ва албедодан ташқари, радиация баланси ва унинг ўзгаришларига булутлилик катта таъсир кўрсатади . Кундузи мусбат радиация балансларида булутлиликнинг пайдо бўлиши йиғинди радиация ва эффектив нурланишнинг камайишига олиб келади . Лекин, йиғинди радиациянинг камайиши эффектив нурланишнинг камайишидан кучлироқ бўлгани учун радиация баланси камаяди . Тунда манфий радиация балансларида булутлиликнинг пайдо бўлиши эффектив нурланишнинг ва мос равишда радиация балансининг камайишига олиб келади . Ўрта кенгликларда булутлиликнинг 3 дан 8 баллгача ортиши радиация балансини 20% камайишига олиб келади . Атмосфера радиация балансининг RА кирим қисмини ер сирти нурланишининг атмосферада ютилган қисми Uyut : Uyut =(1-Р).В0 , (5.39) бу ерда Р - атмосферанинг ўтказиш коэффициенти , шунингдек атмосферада ютилган тўғри ва сочилган радиация qp ташкил қилади . Ер сирти 6ВА ва космик фазо В购 томон йўналган нурланиш ҳисобига атмосфера иссиқлик йўқотади . Шундай қилиб, RA = Uyut + qp 一 6Ba 一 B购 ёки RA = (1 一 P)B0 + qp 一 6Ba 一 B购 (5.40) (5.41) B0 + 6Ba = Be , PB0 + B购 = U购 - ер сирти ва атмосферанинг космик фазога кетаётган нурланишларини ҳисобга олсак, қуйидагини ёзишимиз мумкин: RA = qp + Be 一 U购 (5.42) (5.40)-(5.42) формулалар атмосферанинг радиация баланси тенгламаларидир . (5.42) формула бўйича ҳисоблашлар барча кенгликларда атмосферанинг ўртача йиллик радиация баланси манфийлигини кўрсатади . Шимолий яримшарда атмосферанинг радиация балансининг кенгликлар бўйича ўзгариши қуйида тавсифланган: Q0, o 0-10 10-20 20-30 30-40 40-50 50-60 60-70 RA, Bт/м2 -101 -110 -109 -92 -80 -80 -93 Иқлимий ҳисоблашларда ер сирти-атмосфера (ёки Ер) тизимининг радиацион баланси катта қизиқиш уйғотади . Ер сирти-атмосфера тизимининг радиацион баланси деганда тўшалган сиртнинг (тупроқ ёки сув) фаол қатлами ва бутун атмосферани ўз ичига олган вертикал устундаги нурли энергиянинг баланси тушунилади . Демак, R Yer A = R + R . (5.43) (5.38) ва (5.42) ларни ҳисобга олсак: RYer = Jyut + q, 一 U ёки RYer = Qyut 一 U , (5.44) бу ерда Qyut =Jyut +q,– ер сирти ва атмосферада ютилган қуёш радиацияси . (5.35) ни қуйидагича ифодалаш ҳам мумкин . RYer = J (1 一 AYer ) 一 U , (5.45) бу ерда J – атмосферанинг юқори чегарасидаги горизонтал юзага тушаётган тўғри қуёш радиациясининг миқдори (инсоляция), АYer – Ернинг албедоси . Ер сирти-атмосфера тизимининг радиация баланси мусбат ёки манфий бўлиши мумкин . Йиллик ўзгаришда ёз ойлари мобайнида ўрта кенгликларда RYer>0, йилликнинг қолган вақтида – манфий . Экваториал ҳудудда (15º ш .к . ва 15º ж .к . орасида) йил мобайнида RYer>0. Экватордан 35º ш .к . гача ва 40º ж .к . гача чўзилган ҳудудда йил давомида ўртача ҳисобда RYer>0, қолган ҳудудларда RYer<0 (19-расм). 19-расм . Ер сирти-атмосфера тизимининг йиллик ўртача радиация баланси (1962-1970 йй . да Ер сунъий йўлдошларидан ўлчашлар бўйича) 1 – океанлар, 2 – қитъалар, 3 – зонал қийматлар . 0> Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling