Назорат саволлари
1. Ер юзаси иссиқлик бланаси тенгламаси қандай ташкил этувчилардан иборат?
2. Ер юзаси ҳарорат режими қайси омиллар таъсирида шаклланади?
3. Тупроқда иссиқлик тарқалиши қандай юз беради? Фурье қонунлари нимани англатади?
4. Конвектив ва турбулент иссиқлик оқимлари нима?
5. Турбулент атмосферада иссиқлик узатилиши тенгламасини келтириб чиқаринг . Унинг алоҳида ташкил этувчиларини таҳлил қилиб беринг.
6. Адвектив ва конвектив исси қлик узатилиши нима? Атмосферанинг иссиқлик ўтказувчанлик тенгламаси?
7. Ер сирти я қинидаги ҳаво ҳароратининг суткалик ўзгаришлари қайси омилларга боғлиқ?
8. Атмосферанинг чегаравий қатламидаги ҳаво ҳарорати қандай ва нима учун ўзгаради?
9. Атмосферада ҳарорат инверсияларининг қандай турлари вужудга келади? Уларнинг келиб чиқиши қандай?
10.Тропосфера ва стратосфера иссиқлик режимларини характерлаб беринг.
VII БОБ. АТМОСФЕРАНИНГ СУВ РЕЖИМИ
7.1. Ер шарида намлик айланиши ҳақида умумий маълумотлар
Ер шарида сувнинг доимий айланиши содир бўлиб туради . Атмосферага сув океанлар ва материклардан буғланиш натижасида келиб қўшилади . Атмосферада у конденсацияланади ва бунинг натижасида булут ҳосил бўлади, ёғинлар юзага келади ва Ер юзасига ёғади .
Сув айланишининг бутун занжирини кўриб чи қамиз . Ҳозирги ва қтда уни атмосферада намлик айланиши деб аташ қабул қилинган . Ўртача кўп йиллик намлик айланиши қуйидагилар билан характерланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |