Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet40/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Ҳудуд

Қитъалар

Дунё океани

Ер шари

Буғланиш, мм/йил тонна/йил

423
0,63 · 1014

1423
5,14 · 1014

1131
5,77 · 1014

Ёғинлар, мм/йил
тонна/йил

689
1,03 · 1014

1313
4,74 · 1014

1131
5,77 · 1014

Оқава, мм/йил
тонна/йил

266
0,4 · 1014

110

0
0

Қитъаларда дарёларнинг сиртдаги о қими ёғинлар ми қдорининг буғланишдан катта бўлганлиги ҳисобига шаклланади . Океанларда буғланиш ёғинлар миқдоридан 110 мм га орти қ. Бу сув буғининг орти қча ми қдори ҳаво о қимлари билан қитъаларга етиб келиб, бу ерда конденсацияланади ва булутлар ҳосил бўлади .
Атмосфера сув буғи ва сув кўринишида ўртача 1,29 · 1013 кг намликни ўзида ушлаб туради . Бу келтирилган сув қатламининг 25,5 мм ини ташкил қилади . Бир йилда ё ққан ёғинларнинг ми қдори 1131 мм га тенглигини ҳисобга олсак, бир йилда атмосферадаги сув буғи 45 маротаба ёки 8,1 суткада бутунлай алмашади . Таққослаш учун – океанларда сувнинг тўла алмашиши 2500 йилда 1 марта кузатилади .
Ер атмосферасининг энергетик режимида сув буғининг роли бе қиёс .
1см2 Ер сиртидан қалинлиги 113,1см га тенг бўлган сув қатламининг буғланишига таҳминан 2.82 · 105 Ж энергия ми қдори сарфланади . 1см2 юзали атмосферанинг устуни бир йилда 7,6 · 105 Ж энергияни ютади . Шундай қилиб, ютилган энергиянинг 30% буғланишга сарфланади . Буғланишга сарфланадиган исси қлик сарфига тенг бўлган атмосферадаги сув буғининг конденсацияланишидан ҳосил бўладиган исси қлик узатилиши атмосфера учун 2 · 1012 кВт га тенг бўлган кинетик энергиянинг генерация тезлигидан таҳминан 15 марта катта .
7.2. Турубулент атмосферада сув буғининг кўчиши тенгламаси
Атмосферада сув буғиниг тар қалиши ўртача тезликли тартибланган кўчиш ва турубулент алмашинувдан ташкил топади . Молекуляр диффузия
фа қат буғланаётган сиртга бевосита я қин жойда, яъни буғланаётган сиртдан бир неча мм масофада сезиларли аҳамиятга эга .
Тўйинмаган ҳаво учун турбулент атмосферада сув буғи узатилиши тенгламасини келтириб чи қарамиз . Ҳаракатланаётган заррача учун сув буғининг масса улуши ўзгармас бўлганлиги сабабли, сув буғининг турбулент о қими унинг масса улуши градиентига мутаносиб бўлади:



Qx = -k pb ; Qy = -k pb ; Qz = -kb pb
(7.1)

бу ерда k – сув буғининг турбулент диффузия коэффициенти, kb турбулентлик коэффициенти, pb – сув буғининг зичлиги .
Таъкидлаш керакки, ҳаво намлигининг бошқа характеристикалари (мутлақ ва нисбий намлик, сув буғининг парциал босими, шудринг нуқтаси ҳарорати) ҳаво заррачасининг ҳаракати давомида ўзгаради .

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling