Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet47/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Назорат саволлари
1. Ердаги сув айланиши тўғрисида умумий маълумотларни беринг.
2. Турбулент атмосферада сув буғининг кўчиши тенгламасини келтириб чиқаринг ва таҳлил қилинг.
3. Табиий шароитлардаги буғланиш қандай омилларга боғлиқ? Буғланувчанлик нима?
4. Ер юзаси яқинида ҳаво намлигининг қандай суткалик ўзгариш турлари кузатилади?
5. Йил ва баландлик бўйича ҳаво намлиги қандай ўзгаради?
6. Сув буғининг атмосферадаги конденсацияси ва сублимацияси қайси омилларга боғлиқ?
7. Сув буғининг атмосферадаги конденсацияси зарурий ва етарли физик шартларини характерлаб беринг.
8. Туманлар таснифини айтиб беринг.
9. Адвектив, радиацион ва буғланиш туманларининг шаклланиши учун қулай метеорологик шароитлар қайсилар?
10.Туманлар қайси физик катталиклар билан характерланади? 11.Булутлар қайси физик катталиклар билан характерланади? 12.Булутларнинг морфологик таснифи нима? 13.Булутларнинг генетик таснифи нима?
14. Булутлар миқдори қандай ўлчанади? Уларнинг суткали ўзгариши қандай?
15.Булут ҳосил бўлиши жараёнининг асосида қайси физик сабаблар ётади?
16.Булутлар классификациясини айтиб беринг.
17. Ёғинларнинг йиллик ўзгариши қандай хусусиятларга эга? Ёғинларнинг жадаллиги нима?
18.Ер усти гидрометеорлари қайсилар? Улар қандай шароитларда юзага келади?
VIII БОБ. АТМОСФЕРА ДИНАМИКАСИ АСОСЛАРИ
8.1. Атмосферада таъсир этувчи асосий кучлар
Атмосфера тўхтовсиз ҳаракат ҳолатида бўлади . Иссиқлик алмашинуви жараёнлари билан белгиланадиган босимнинг нотекис тақсимоти бу ҳаракатнинг асосий сабабидир . Атмосфера ҳаракатларини юзага келтирувчи кучларни кўрайлик .
Атмосферада таъсир этаётган кучлар масса (ҳажм)га ва сиртга таъсир этувчи кучларга бўлинади . Биринчи кучларга кўрилаётган ҳаво заррачаси билан ёндош бошқа ҳаво заррачаларининг бор-йўқлигидан қатъий назар масса (ёки ҳажм)нинг ҳар бир элементига таъсир этувчи кучлар киради . Уларга оғирлик кучи ва инерцион – Ер шари айланишининг четлантирувчи (Кориолис) ва марказдан Kочма кучлар киради .
Сиртга таъсир этувчи кучлар кўрилаётган ҳаво массаси (ҳажми)нинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган кучлардир . Бу кучлар кўрилаётган ҳажмнинг ташқи сиртидаги заррачаларга қўйилган бўлади . Уларга барик градиент ва KовушKоK ишKаланиш кучлари киради .
Юқорида санаб ўтилган кучларни кўриб чиқайлик .
Оғирлик кучи g – бу Ер шари маркази томон йўналган тортиш кучи F ва айланиш радиус-вектори бўйича йўналган марказдан қочма куч С ларнинг перпендикуляр ташкил этувчилари айирмасидир (34-расм), яъни:
P = pg = Fn Cn (8.1)
Расмдаги белгилашлардан фойдаланиб, қуйидагига келамиз:


g = G 2 R cos 2 Q , (8.2)


бу ерда G = 6,67 · 10-11 м3/кг ·c2 гравитацион доимий, M – Ер массаси, R – Ернинг ўртача радиуси, = 7,29.10-5 c-1 – Ер айланишининг бурчак тезлиги, Q – географик кенглик .

34-расм . Оғирлик кучининг аниқланишига доир
Оғирлик кучининг энг катта қийматлари қутбларда, энг кичик қиймати – экваторда кузатилади .

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling