Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро давлат университети иқтисодиёт ва туризм факултети


Download 375 Kb.
bet3/11
Sana21.04.2023
Hajmi375 Kb.
#1368475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
хисобот 1,2,3

Банкнинг юксак вазифаси - ўз мижозларига уларнинг бизнеслари талабларига жавоб берувчи кенг қамровли банк хизматларини профессионал даражада тақдим этиб, республикада тадбиркорликнинг мустаҳкамланишига кўмаклашиш.
Корпоратив қадриятлар:
Касбий маҳорат. АТ «Туронбанк» билан иш олиб бораётган ҳар қандай мижоз сифатли хизмат кўрсатилиши ҳамда маҳсулотлардан фойдаланишда энг мақбул қарор ва маслаҳатлар тақдим этилишига амин бўлиши мумкин.
Ишончлилик. АТ «Туронбанк» бизнес соҳасида яхши ном орттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйиб, мижозлар, ҳамкорлар ва давлат органлари билан ҳалоллик, ўзаро ишонч, очиқ сиёсат ва ҳамжиҳатликка асосланган ўзаро муносабатларда иш этикасининг юксак меъёрларига риоя қилади.
Очиқлик. АТ «Туронбанк» фаолияти мижозлар, ходимлар, жамоатчилик ва давлат билан бўладиган очиқ ва самимий муносабатларга асосланган.
Қонунийлик. АТ «Туронбанк» ўз фаолиятини қонуний асосларга таяниб олиб бориши билан бирга, ноўрин таваккалчилик ва шубҳали (ғайриқонуний) битимлар тузилишига йўл қўймайди.
Инновацион ғояларни қўллаш. АТ «Туронбанк» доимо ҳар бир мижозга жаҳон миқёсидаги банк иши ва инноватсион ғояларнинг энг замонавий ютуқларига асосланган банк маҳсулотлари ва хизматларининг мажмуасини тақдим қилишга интилади.
Халқаро ҳамкорлик. АТ «Туронбанк» мамлакатимиз корхоналарига чет эл инвесторларини жалб қилиш ва хорижий ҳамкорларга Ўзбекистонда ўзларининг бизнес фаолиятларини амалга оширишлари учун замонавий ғояларни таклиф этади.
Самарадорлик. Ҳар бир оператсияни амалга оширишда АТ «Туронбанк» қисқа вақт ичида меҳнат ва молиявий ресурслардан энг мақбул равишда фойдаланган ҳолда энг юқори натижаларга эришишни кўзда тутади.
Банк ўз бизнесини қуйидаги тамойилларга таянган ҳолда амалга оширади:
Шаффофлик. Банк доимо фаолиятида содир бўлаётган муҳим воқеалар тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этади, чунки ахборотларнинг шаффофлиги – мижозлар ва ҳамкорларнинг банкка бўлган юқори даражадаги ишончи учун асос ва пойдевордир.
Ўзаро ишонч. Банк ўз мижозларини бизнесни ривожлантиришнинг асоси деб ҳисоблаган ҳолда уларнинг банкка бўлган ишончини қадрлайди ҳамда муносабатларни ўзаро манфаатли шароитларда мустаҳкамлайди.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling