Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси


Халқаро амалиётда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромад, харажат, фойда ва зарарларни киритиш усуллари


Download 0.49 Mb.
bet4/6
Sana21.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1640198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kurs ishi moliyaviy natijalar to\'grisidagi hisobot

4. Халқаро амалиётда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромад, харажат, фойда ва зарарларни киритиш усуллари


Амалиётда маҳсулот сотишдан кўрилган ва фаолиятнинг бошқа даромадларини тан олиш ҳолатларининг бир неча кўринишлари мавжуд:


I. Даромадни маҳсулот етказиб берилгандан сўнг тан олиш усули:
Корхоналар хўжалик фаолиятида шундай ҳодисалар ҳам учрайдики, улар даромадни тан олиш тамойилининг моҳиятини янада яққол кўрсатишга ёрдам беради.
Фараз қилайлик, корхона бошқа фирмага шартнома шартларига кўра маҳсулотни маълум вақтдан сўнг ўз ҳолида ёки қайта ишланган ҳолида қайта сотиб олиш мажбурияти билан сотади. Бундан шартномалар маҳсулотли молиялаштириш шартномалари деб аталади. Ушбу ҳолатда корхона ўзига тегишли бўлмаган, яъни фирма товар моддий бойликлари (ТМБ)ни сақлаш бўйича харажатлар ва хавфни ўз зиммасига олади. Маҳсулотни ушбу хилда сотадиган корхоналар шартнома бўйича келиб тушган маблағни даромад сифатида акс еттириш ва маҳсулотни ўз ТМБ таркибидан чиқариши мумкин емас. Даромадни акс еттириш жараёни ўша маҳсулот учинчи бир фирмага сотилганда амалга оширилади.
Бундан ташқари, амалиётда, улгуржи савдо ва ишлаб чиқариш ускуналарини тайёрлаш корхоналар фаолиятида харидор сотиб олган маҳсулотни маълум шартлар асосида ва маълум вақтдан сўнг ҳам қайтариб беришга ҳақли ҳолатлар ҳам учрайди. Бундай ҳолатларда даромадни харидорга етказиб берилган куни ҳисобга олиш усулида жиддий чегараланишлар вужудга келади:
-мол етказиб берувчи томонидан харидорга таклиф қилинган баҳо маҳсулот сотилган кун учун белгиланган ёки аниқланган бўлса;
-харидор мол етказиб берувчига маҳсулот қийматини тўлаган ёки тўлаш мажбуриятини олган бўлса (бу мажбурият маҳсулотни харидор томонидан сотилишига боғлиқ бўлмаслиги керак);
-харидорнинг мол етказиб берувчи олдидаги мажбурияти маҳсулотнинг йўқолиши ёки сифатининг бузилиши натижасида камаймайди;
-агар харидор маҳсулотни сотиш мақсадида сотиб олган бўлса, улар харидорнинг мулкидан иқтисодий маънода алоҳида бўлиши зарур;
-мол етказиб берувчи ўзига маҳсулотнинг харидор томонидан сотиб юборилишига олиб келувчи (таъсир кўрсатувчи) ҳеч қандай мажбуриятни олмайди;
-кутилаётган даромад ҳажми оқилона баҳоланиши керак.
Ушбу шартлардан бирининг бажарилмаслиги даромадни тан олиш усулининг қўлланишига тўсқинлик қилувчи ноаниқликлар туғдиради. Бундай чораларда даромадни тан олиш учун ушбу усулнинг даромадни қайд қилиш хусусиятидан фойдаланилади ва маҳсулот сотишдан тушган тушум харидорнинг маҳсулотни қайтариб бериш ҳуқуқи муддатининг тугаши ёки юқоридаги шартларнинг тўлиқ бажарилишига қадар чўзилади.
Амалиётда, сотилган маҳсулот учун пул келиб тушишга ишонч (кафолат) етарли бўлмаса, даромадни тан олиш даромад келиб тушишига ёки келиб тушишига бирон-бир асос пайдо бўлгунга қадар кечиктирилади.
Бунда асосан қуйидаги иккита усулдан фойдаланиш мумкин:
1. Сотилган маҳсулот учун маблағни маълум қисмларда йиғиш сотилган маҳсулот учун тушумнинг келиб тушишига ишонч бўлмаган ва даргумон қарзлар бўйича захира миқдорини баҳолаш имкони йўқ ҳолларда фойдаланилади. Бунда, сотилган маҳсулот харажатлари ва уни сотиш ўша куни қайд қилинади, ялпи фойда еса маблағлар тўлиқ йиғилгунча кечиктирилади. Бу жараён қуйидагича амалга оширилади:
-маҳсулот таннархи ва уни сотиш маҳсулот сотилган ҳисоб даврида қайд қилинади. Бунда сотилган маҳсулот учун тушум келиб тушиши ноаниқ бўлган кўрсаткичлар кейинчалик улар бўйича ялпи фойдани ҳисоблаш учун бошқалардан алоҳида юритилади;
-ялпи фойда меъёри сотилган маҳсулот таннархи ва уни сотишдан тушган тушум ўртасидаги фарқнинг сотишдан тушган тушумга нисбати кўринишида аниқланади;
-ҳисобот даври якунида сотилган маҳсулот учун йиғилган тўлов миқдори ялпи фойда меъёрига кўпайтириш орқали ушбу даврда олинган фойда миқдори аниқланади;
-фойданинг қолган қисми кейинги даврда келиб тушиши кутилаётган маблағлар ёрдамида ҳисобланади;
-ўтган давр ялпи фойда меъёри жорий даврларда келиб тушган маблағлар миқдорига кўпайтирилади. Ҳосил бўлган сумма маҳсулот сотилган давр фойдаси сифатида қайд қилинади.
Маҳсулот сотишнинг бундай тури учун ялпи фойда, унинг кечиктирилган қисми ва йиғилган маблағлар учун алоҳида счётлар ишлатилади. Кўпинча бундай турдаги тўловлар учун харидорлардан фоизлар ундирилади. Агар харидорнинг тўлов қобилияти етмаса, суд томонидан унга сотилган маҳсулот сотувчи фойдасига ўтказилади. Бунда сотилган маҳсулот учун тўловлар йиғиш счётлари ўша кун ҳолатига келтирилади. Сотувчи фойдасига ҳал қилинган маҳсулот унинг ТМБ миқдорига сотиш қиймати (баҳоси)да қабул қилинади, тўловларнинг келиб тушмаган қисми ва ялпи фойда счётлари нолга тенглаштирилади.
2. Харажатларни қоплаш усули. Унинг моҳияти шундан иборатки, корхона фойдани қайд қилишдан аввал, барча харажатларни қоплаши зарур. Ушбу усул асосан юқори даражада тижорат хавфи билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олишда, олдиндан маҳсулот сотиш даромад ҳажми бирон-бир маълумотга ега бўлмаган ҳолатларда ишлатилади.
II. Даромадни харидорга маҳсулот етказиб бергунга қадар тан олиш.
Бу усул маҳсулот сифатида қурилиш муддати бир неча ҳисобот даврига чўзиладиган бино, қурилма ёки техника воситаларини сотишда қўлланилади. Бундай маҳсулотлар учун тўлов (тушум) уларни яратиш бўйича буюртмачи ва пудратчи ўртасида келишилган маълум ҳажмдаги ишлар бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
Фикримизча, молиявий ҳисоб нуқтаи назаридан ушбу ҳолатда барча ишлар тугагандан сўнг даромад қайд қилинса, бу маълумотлар бир жиҳатдан ишончли бўлса-да, иккинчидан ўз вақтида емасдир, аниқроғи, ташқи маълумот фойдаланувчиларининг узоқ муддатли лойиҳа бўйича иш бажараётган корхона фаолиятига оид қарорлар қабул қилишини кечиктиради.
Бундай лойиҳаларни қайд қилиш учун БҲУКТга кўра даромадни ҳисоблашнинг иккита усули таклиф қилинган:
1. Бажарилган шартнома усули. Бунда даромад, харажатлар ва ялпи фойда шартномада кўрсатилган иш ҳажми бажарилгандан сўнг акс еттирилади. Қурилиш ишлари бўйича сарфланган харажатлар тугалланмаган қурилиш счётида ҳисобга олинади. Буюртмачилар томонидан бажарилган ишларга тўланган тўловлар даромад деб емас, балки ТМЗ счётларига контрсчёт ҳисобланган тугалланмаган қурилиш учун тўловлар счётида акс еттирилади. Шартномада кўрсатилган ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг барча счётлардаги суммалар даромад ва харажатлар счётига ўтказилади ва қурилиш лойиҳасини амалга оширишдан кўрилган ялпи фойда аниқланади.
Мамлакатимизда қўлланилаётган ҳисоб тизимига мувофиқ, харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар пассив 6310-"Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётида ҳисобга олинади. Ушбу аванслар ва оралиқ тўловлар даромад ҳисобланмайди. Лекин буюртма бўйича харидорга етказиб берилган маҳсулот учун тўлов бўнак шаклида амалга оширилган бўлса, даромад харидорга махсулот етказиб берилганда тан олинади;
2. Бажарилган иш фоизи усули. Ушбу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда даромад, харажатлар ва фойда ҳар бир жорий даврда умумий иш ҳажмига нисбатан бажарилган иш миқдорининг фоизлардаги ифодаси кўринишида аниқланади. Ушбу миқдор баҳолаш йўли билан ўрнатилади.
Бажарилган шартнома ва бажарилган иш фоизи усулларидан бирини танлаш лойиҳа ишларига сарфланган харажатларни лойиҳанинг тайёргарлик даражасига боғлиқлиги асосида амалга оширилади. Агар узоқ муддатли шартнома харажатлари даражаси билан шартноманинг якунланганлик даражаси ўртасида сезиларли боғлиқлик бўлса, бажарилган иш фоиз усулидан фойдаланиш қулайрокдир. Агар бундай прогнозлар ишончли баҳолаш йўқлиги ёки лойиҳага хос бўлган кутилмаган ҳолатлар туфайли шубҳали бўлса, у ҳолда бажарилган шартнома усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Бунда ушбу усулларнинг афзалликлари қуйидаги мезонлар орқали белгиланади. Агар узоқ муддатли шартнома ишлари бўйича режалаштирилган харажатлар билан шартноманинг бажарилганлик даражаси ўртасида боғлиқликни аниқлаш имконияти бўлса, иккинчи усулдан фойдаланиш қулайдир.
Агар бундай прогнозлар аниқ маълумотлар билан тасдиқланмаса ёки қурилиш лойиҳасига хос бўлмаган тасодифлар туфайли ишончли бўлмаса, биринчи усулдан фойдаланиш мумкин.
Узоқ муддатли шартнома бажарилишидан ташқари, БҲУКТга мувофиқ, айрим ҳолларда маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни тугаши билан, лекин маҳсулот ҳали сотилмасдан даромадни тан олиш мумкин. Бундай ҳолат ишлаб чиқарилган маҳсулотга талаб даражаси юқори бўлган ва ушбу маҳсулот бозорда уни ишлаб чиқарувчилар таъсир кўрсата олмайдиган баҳога ега бўлган ҳолларда кузатилади.
III. Хизмат кўрсатиш бўйича даромадни тан олиш.
БХУКТга мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича даромадни ҳисобга олишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади.
Аниқ ишнинг бажарилганлигини ҳисоблаш усули-асосан алоҳида ёки ягона хизматлар кўрсатишдан олинган даромадни ҳисоблашда ишлатилади. Бунга воситачининг алоҳида маҳсулот партиясини сотганлиги учун олган мукофот пули мисол бўлади. Франчайзинг ҳуқуқларини сотишдан кўрилган даромад ҳам шу усулда ҳисобга олинади.
Пропорсионал ҳаракат усули - хизмат кўрсатиш муддати бир неча ҳисобот давригача чўзиладиган ҳолларда қўлланилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот даврида бажарилган ишлар фоизи бўйича даромад ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва музокаралар олиб бориш харажатлари кўрсатилган хизмат ҳажмига мувофиқ ҳисобланган даромад олинган даврда акс еттирилади. Масалан, банкнинг ҳар ойдаги мижозлар счётлари бўйича хизмат кўрсатиши; пуллик маъруза сиклларини ўтказиш, белгиланган тўлов асосида ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.
Тугалланган хизмат кўрсатиш усули - бир неча хизматлар босқичидан иборат бўлиб, енг охирги босқичнинг бажарилмаганлиги барча хизмат босқичларининг бажарилмаганлигига сабаб бўлувчи хизматлар тизимидан олинган даромадни акс еттиришда фойдаланилади.
Маблағ йиғиш усули – хизмат кўрсатишдан кўрилган даромадни маблағ келиб тушгандан сўнг тан олиш. У харажатларни маҳсулот сотишдан сўнг қоплаш усулига мос келади ва даромаднинг келиб тушиши ҳақда унинг ҳажми ҳақида ҳеч бир маълумот мавжуд бўлмаган тижорат нуқтаи назаридан хавфли ҳолатларда қўлланилади.
IV. Харажатларни тан олиш.
Харажатлар – корхона активлари (ресурслари)нинг бирон-бир мақсад учун сарфланиши ёки асосий фаолият билан боғлиқ мажбуриятларни қабул қилишни ўзида мужассамлаштиради.
Харажатлар маълум тамойилларга мувофиқ даромад тан олингандан сўнг ҳисобланади ва халқаро ҳисобнинг тааллуқлилик тамойилига асосан ушбу даромад билан солиштирилади. Уларни ҳисоблаш соф фойдани аниқлашнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
БХУКТга кўра корхона молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатларни қуйидаги тоифаларга ажратиш мумкин:
- тўғри харажатлар – сотилган маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган ва қайд қилиниши бевосита даромадни тан олиш билан чамбарчас боғлиқ харажатлар.
-давр харажатлари – корхона фаолияти маълум даври мобайнида фойдаланадиган маҳсулот ва хизматларга сарфланган ҳамда айнан ўша даврда акс еттириладиган харажатлар.
- тақсимланган харажатлар – маълум вақтларда амалга ошириладиган ва даромад олиш учун хизмат қиладиган даврларга мунтазам тақсимланадиган харажатлар.
БҲМСни миллий ҳисоб тизимидан фарқловчи асосий тамойили – бу харажатларни акс еттиришдир. Бунда халқаро стандартларга мувофиқ, харажатларни даромад олиниши кутилаётган даврда акс еттириш, яъни мувофиқлик тамойилига риоя қилиш таклиф қилинади.
Республикамиз ҳисоб тизимида харажатлар маълум ҳужжатлаштириш талаблари бажарилгандан сўнг қайд қилинади. Бу нарса корхоналарда маълум даврга тааллуқли барча операцияларни ҳисобга олишга ёрдам бера олмайди. Натижада вужудга келгани фарқ бўйича харажатлар суммалари молиявий ҳисоб маълумотларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Масалан, молиявий ҳисоботларни аудит текширувларидан ўтказиш харажатлари кейинги йилда амалга оширилади. Бу жараён халқаро ҳисоб андозаларининг мувофиқлик тамойилидан четга чиқишларга сабаб бўлмоқда.
V. Фойда ва зарарларни тан олиш.
БҲМСнинг асосий хусусиятларидан бири – молиявий ҳисоботда фавқулодда фойда ва зарарларни акс еттириш. Халқаро ҳисоб тамойилларига кўра улар еҳтиёткорлик (консерватизм) тамойилига асосан амалга оширилади. Натижада, зарарлар ҳақиқатда вужудга келмасдан аввал тан олинса, фойда еса фақатгина уларни тасдиқловчи хўжалик операциялари мавжуд ҳолларда акс еттирилади.
5-сонли молиявий ҳисоб консепсиялари тўғрисидаги Низомга мувофиқ, “....ҳали тугалланмаган хўжалик операциясини муваффақиятли якунлашда истиқболни баҳолаш учун маълум усулда еҳтиёткорона ёндошиш талаб қилинади. Қолаверса, ноаниқлик омили таъсирида вақт ўтиши билан харажатлар ва зарарларга нисбатан даромад ва фойдани акс еттириш учун қатий талаблар вужудга келди. Бу еҳтиёткорлик даромад компонентларини тан олиш мезонларидан фойдаланиш йўналишларини аниқлаб беради”.
БХУКТнинг даромад ва фойдани акс етиришга бўлган қатъий талаблари корхонанинг маълум даражада фойда ва зарарлар муддатини назорат қилишда деб тушуниш мумкин. Масалан, асосий фондларни ҳисобдан чикариш ва қимматли қоғозларни сотиш вақтларини аниқлаш ва ҳ.к.
Фавқулодда фойда ва зарарлар корхона ички сабабларига кўра ҳам вужудга келиши мумкин. Масалан, корхона ҳисоб сиёсати ўзгариши натижасида вужудга келган фойда ва зарарлар ўша даврда ҳисобга олинади.
Қайд қилиш жоизки, иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтиши билан маҳсулот сотиш жараёнида янги тўлов шакллари вужудга келди. Бунга маҳсулотни тижорат кредити асосида, кредитга сотиш, маҳсулот қийматини бўнак ёки олдиндан тўлаш кўринишлари мисол бўлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда маҳсулотни кредит ёки тижорат кредити шартлари бўйича сотиш усуллари ҳам етарлича ривожланмаган. Шу сабабли ҳисоб-китобнинг ушбу шакллари тўғрисида фикр юритиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.
Маълумки, корхона маҳсулотни кредитга сотганда буюртмачининг (харидор) маҳсулот қийматини тўлаш еҳтимоли унга номаълум бўлади. Шу сабабли, ушбу операциялар суммаси янги счётлар режасига мувофиқ “Олинадиган маблағлар” счётининг дебети ва “Сотишдан тушган даромад” счётининг кредит томонига ёзилади. Агар харидорнинг маҳсулот қийматини тўлиқ тўлашга етарлича ишонч мавжуд бўлса, тушум миқдорини баланснинг актив қисми фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда даромад сифатида акс еттириш мумкин. Лекин ҳамиша ҳам харидор ўз вақтида мажбуриятини тўлай олмаслиги мумкин ва натижада ушбу сумма сотувчи корхона учун умидсиз қарзлар бўлиб қолади.
Шундай бўлишига қарамай, ушбу қарзлар миқдорини тахминан аниқлаш мумкин ва ҳисобот даври якунида даромад суммасини тўғрилаш (корректировка) орқали уларни ҳисобдан чиқариш кўзда тутилган. Бунда умидсиз деб топилган қарзлар суммаси “Олинадиган маблағлар” счётидан чиқарилиб, харажатлар сифатида акс еттирилади. Бу усул амалиётда “ҳисобдан чиқариш усули” деб номланади.
Муқобил тадбир ҳисобланган резервлаш усулидан фойдаланишда умидсиз қарзлар умумий суммаси баҳоланади. Олдиндан ҳисобланган ушбу сумма балансда дебиторлик қарзини камайтириш, фойда ва зарарлар тўғрисидаги Ҳисоботда харажат сифатида акс еттирилади.
Контрактив счёт ҳисобланган “Олинадиган маблағлар” счёти баланси “Умидсиз қарзлар бўйича резервлар”, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда еса “Умидсиз қарзлар бўйича харажатлар” номи билан кўрсатилади.
Агар харидорлардан бирининг маҳсулот қийматини тўламаслиги аниқ бўлиб қолса, “Олинадиган маблағлар” счёти ва “Умидсиз қарзлар бўйича резервлар” счёти ҳам ушбу суммага камаяди. Бахтли тасодиф туфайли ўша харидор кейинчалик ўз қарзини тўласа, “Пул маблағлари” счёти дебетланиб, “Умидсиз қарзлар бўйича резервлар” счёти кредитланади.
Халқаро амалиётда, кўпинча, сотувчи корхонанинг харидорга сотиб олган маҳсулот қийматини тезроқ тўлашини рағбатлантириш мақсадида “пуллик чегирмалар” бериш ҳолатлари кўп учрайди. Бунга АҚШ корхоналари фаолиятида қўлланиладиган қуйидаги усул мисол бўлади. Айтайлик, корхона харидорга маҳсулотни «Фифо, Нифо» шартлари бўйича сотди. Бунда харидорнинг маҳсулот қийматини тўлаш муддати 30 кун деб бслгиланган ва у тўловни 10 кун ичида амалга оширса, 2% ли чегирма олиш ҳуқуқига ега бўлади».
Америка олимлари Р. Ентони ва Ж. Рисларнинг фикрича, ушбу чегирмаларни ҳисобда қуйидаги кўринишларда акс еттириш мумкин:
-маҳсулот сотиш ялпи ҳажмини камайтириш орқали,
-давр харажатлари сифатида,
-даромад ҳажмини чегирма суммаларисиз акс еттириш.
Бизнинг фикримизча, қайд қилиш жоизки, фан-техника тараққиёти шубҳасиз ҳисоб-китоб операцияларини соддалаштиришга катта ёрдам бермоқда. Кўпчилик иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган кредит карточкалари фикримизнинг яққол далилидир. Нақдсиз ҳисоб-китобларнинг енг қулай кўриниши ҳисобланган бундай карточкалар корхонада нақд пул тушуми билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш билан бирга дебиторлик қарзини бартараф қилишнинг асосий воситасидир. Айни пайтда бундай карточкалар асосан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳисоб-китобларида кенг қўлланилмоқда.
5. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва уни тўлдириш тартиби.
Молиявий ҳисоботлар қуйидаги асосий идентификацион реквизитларни ўз ичига олади:

корхонанинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, буйсуниши, идентификацион раками ва корхонани билиш учун керак булган бошка реквизитлар;


алоҳида корхоналарни ёки корхоналар гуруҳининг молиявий ҳисоботларини камраб олиши, яъни бу ҳисобот жамланган ёки ягона булиши керак. Агар ҳисобот жамланган булса, у ҳолда барча шаклларда «Жамланма» ёки «Субъектлар буйича якуний» субъектлар сони кўрсатилади. Тушунтириш ғзувида жамланган якуний ҳисоботга киритилган ҳисоботларнинг сони кўрсатилиши зарур;
молиявий ҳисобот томонидан камраб олинган ҳисобот куни ёки даври.
Корхона молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим етиш учун асосий масъулятни корхона раҳбарияти зиммасига юкланади. Қарорларни қабул қилиш ва назорат ўрнатиш мажбуриятни бажариш учун ёрдам берадиган қўшимча бошқарув ва молиявий маълумотларга бевосита фойдаланиш ҳуқуқига ега булса ҳам, молиявий ҳисоботда акс еттирилган маълумотга раҳбарият ҳам манфаатдор. Раҳбарият ушбу қўшимча маълумот шакли ва мазмунини белгилашга ҳақли, чунки ушбу маълумот унинг талабларига жавоб бериши керак.
Корхона ва ташкилотлар барча алоҳида мустакил балансга ажратилмаган булинмаларининг фаолият кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг кўрсаткичларига киритилиши керак.
Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги таквимий куни ҳисобланади.
Ҳисобот йилида тугатилган ёки қайта ташкил етилган корхона йил бошидан тугатиш (қайта ташкил етиш) пайтигача бўлган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот тақдим етади.
1 октабрга қадар янги барпо етилган корхоналар молиявий ҳисоботда маблағлар ва уларнинг манбаларини улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар, ҳисобот йилининг 1 октабридан кейин барпо етилган корхоналар еса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабригача (31декабр ҳам киради) кўрсатадилар (кўрсатилган тартиб тугатилган (қайта ташкил етилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари базасида барпо етилган корхоналарга татбиқ етилмайди).

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузишдан олдин амалга ошириладиган ҳисоб ишлари.


Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузишдан олдин бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасидаги даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарларни ҳисобга олувчи счётлар ёпилиши лозим.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузиш тартиби.
Молиявий натижаларни аниқлаш билан боғлиқ барча ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнг бухгалтерия ҳисоби счётлари маълумотлари асосида ҳисоботни тузишга киришилади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум кўрсатилади. Бу сатрда солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи) ҳамда қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, харидорнинг сотиш нархларидан чегирмалари қўрсатилмайди. Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган корхоналар ушбу сатрда жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммасини кўрсатади. Шунингдек, воситачи корхоналар ҳам худди шу сатрда комиссион ҳақлар суммасини акс еттиради.
“Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархи” моддаси бўйича (020-сатр) сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархининг суммаси кўрсатилади. Ушбу сатрда савдо корхоналари сотилган товарларнинг харид қийматини акс еттиради.
“Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан олинган ялпи фойда (зарар)” (030-сатр) суммаси соф тушум билан сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) таннархи ўртасидаги фарқ (010-сатр-020-сатр) суммадан иборат бўлади.
“Давр харажатлари, жами” моддасида (040-сатр) “Реализация харажатлари” (050-сатр), “Маъмурий харажатлар” (060-сатр), “Бошқа операцион харажатлар” (070-сатр), “Келгуси солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари” (080-сатр) ўз ичига олади ва шу номдаги счётлар маълумотлари асосида тузилади.
“Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар” моддаси (090-сатр) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари: асосий воситалар ва активларнинг чиқиб кетишидан фойда, ундирилган жарималар, пеня ва неустойкалар, ўтган йиллар фойдаси, қисқа муддатли ижарадан даромадлар, кредиторлик ва дебиторлик қарзни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар, ҳизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари, текин молиявий ёрдам ва бошқа операцион даромадлар кўрсатилади.
“Асосий фаолиятдан фойда (зарар)” моддасида (100-сатр) маҳсулот (товар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан олинган ялпи фойда (зара)дан (030-сатр) давр харажатлари суммасини (040-сатр) айириш ҳамда асосий фаолиятдан бошқа даромадлар суммасини (090-сатр) қўшиш йўли билан аниқланади.
“Молиявий фаолиятдан даромадлар жами” моддасида (110-сатр) “Дивидендлар кўринишида даромадлар” (120-сатр), “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” (130-сатр), “Узоқ муддатли ижарадан даромадлар (лизинг)” (140-сатр), “Валута курсларидаги фарқлардан даромадлар” (150-сатр) ва “Молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар” (160-сатр) даромадларни ўз ичига олади.
“Молиявий фаолиятдан харажатлар жами” моддасида (170-сатр) “Фоизлар кўринишида харажатлар” (180-сатр), “Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар” (190-сатр), “Валута курсларидаги фарқлардан харажатлар” (200-сатр) ва “Молиявий фаолиятдан бошқа харажатлар” (210-сатр) ларни ўз ичига олади.
“Умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар)” моддаси бўйича (220-сатр) корхонанинг умумхўжалик фаолиятига доир асосий фаолиятдан фойда (зарар) суммасига (100-сатр) молиявий фаолиятдан даромадлар суммасини (110-сатр) қўшиш ва молиявий фаолият бўйича харажатлар суммасини (170-сатр) айириш йўли билан аниқланган молиявий натижалар кўрсатилади.
“Фавқулодда фойда ва зарарлар” моддаси бўйича (230-сатр) фавқулодда ҳодисалар натижалари кўрсатилади, “Даромадлар (фойда)” устуни 9710-“Фавқулодда фойдалар” ҳисобварағининг маълумотлари, “Харажатлар (зарарлар)” устуни еса 9720-“Фавқулодда зарарлар” ҳисобварағининг маълумотлари бўйича тўлдирилади.
“Даромад (фойда) солиғини тўлашга қадар фойда (зарар)” моддаси бўйича (240-сатр) +/-белгисини ҳисобга олган ҳолда 220 ва 230-сатрларни қўшиш натижалари акс еттирилади. Ушбу сатр натижаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда асос бўлади.
“Даромад (фойда) солиғи” моддаси бўйича (250-сатр) ҳисобот даври бошидан ҳисобланган 9810-“Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар” ҳисобварағидаги суммалар кўрсатилади.
“Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар” моддаси бўйича (260-сатр) йил бошидан ҳисобланган қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона ўз фойдасидан тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар суммаси акс еттирилади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишнинг махсус тартиби назарда тутилган корхоналар 260-сатр бўйича ҳисоблаб ёзилган ягона солиқ, ялпи даромаддан солиқ, ягона ер солиғи суммасини акс еттиради.
“Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)” моддаси бўйича (270-сатр) ҳисобот даврининг пировард молиявий натижаси кўрсатилади, у 240-250-260-сатрлар айирмаси сифатида белгиланган.
“Буджетга тўловлар бўйича маълумот”да (280-430 сатрлар) корхоналар томонидан солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ва тўланадиган солдиқлар турлари бўйича буджетга тўловлар кўрсатилади. Мазкур маълумотномада 440-сатр бўйича корхоналар томонидан ҳисоблаб ёзилган ва тўланадиган буджетга тўловларнинг якуний суммаси кўрсатилади.
Изоҳ ва тушунтириш хатларида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг очиб берилиши.
Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, корхона имкониятларининг раҳбарият томонидан бошқарилишини амалга ошириш натижаларини ҳам кўрсатади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда маълум бир давр учун корхонанинг даромадлари ва ҳисобга олинган харажатлари умумлаштирилади. Бухгалтерия ҳисобининг асосий компоненти – молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга муҳим ҳисоб маълумотларини етказиб берувчи асосий восита ҳисобланади.
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»ни тўлдириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998-йил 27-августда рўйхатдан ўтган «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» номли 3-сон БҲМА асосида тартибга солинади.
Ушбу стандартнинг мақсади молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаларини ҳамда барча хўжалик юритувчи суъектлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунда баён қилинган умумий қоидаларга мувофиқ равишда ҳисоботни тузиш ва тақдим етишлари учун бу молиявий натижаларни тасниф етишни баён қилиб беришдан иборат. Бу еса турли даврларга доир ҳисобот маълумотларини бошқа хўжалик юритувчи суъектларнинг шунга ўхшаш ҳисоблари билан қиёслашни таъминлайди.
Шунингдек, стандарт хўжалик одатдаги фаолиятидан олинган даромадлар ва кўрилгаи зарарлар моддаларини, фавқулодда вазиятлар, фаолияти тўхтатиш, ҳисоб баҳосидаги ўзгаришлар, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар ва молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботдаги муҳим хатоларни тузатиш тартибини белгилаб беради.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни очиб бериш зарур:
- маҳсулот сотишдан соф тушум; ялпи молиявий натижа;-асосий фаолиятдан келадиган бошқа операцион даромадлари ва харажатлари; асосий хўжалик фаолияти молиявий натижалари (фойда ёки зарар); молиявий фаолиятга доир бошқа даромадлар ва харажатлар; хўжалик умумий фаолиятининг молиявий натижаси; фавқулодда фойда ва зарар; даромад солиғи тўлангунга қадар умумий молиявий натижалар (фойдалар ёки зарарлар); ҳисобот давридаги соф фойда (зарар).
«Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисоботни тузишда, аввало, «Молиявий натижалар тўғрисида» ҳисобот номли 3-сон БҲМАдан кенг фойдаланиш лозим. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи суъектлар учун молиявий ҳисоботнинг 2-шаклини тузиш ҳамда тўлдириш қоидаларини белгилаб беради. Стандартга биноан тўхтатилган фаолиятнинг натижалари одатда хўжалик умумий (оддий) фаолиятининг даромади ва зарарига киритилади. Хўжалик умумий (оддий) фаолиятидан аниқ фарқ қиладиган ёки бу фаолиятда содир бўлмайдиган воқеалар натижасида бу фаолиятнинг тўхтатилиши даромад ва зарарларга киритилмайди. Бундай ҳолларда фаолияти тўхтатишдан келадиган даромад ёки зарар фавқулодда модда сифатида тасниф қилиниши мумкин. Тўхтатилган операцияларнинг ҳар бири тушунтиришларда очиб берилади ҳамда уларда қуйидагилар акс еттирилади:
фаолиятни тўхтатишнинг моҳияти; молиявий ҳисоботни тузиш чоғида тўхтатилган фаолият тегишли бўлган тармоқ ва унинг географик манзили; бухгалтерияда ҳисобга олиш мақсадида фаолиятни тўхтатиш кучга кирган кун; фаолиятни тўхтатиш усули (сотиш, ажратиш ва шу кабилар); фаолиятни тўхтатишдан келган даромадлар ва зарарлар ҳамда бу даромад ёки зарарни ўлчаш учун фойдаланиладиган ҳисоб тури; ҳисобот давридаги хўжалик умумий фаолияти операцияларидан олинган даромадлар ёки зарарлар ҳамда товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушган маблағ тақдим етилган ҳар бир давр учун миқдори билан биргаликда.
«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»ни тузишда ҳисоб баҳолардаги ўзгаришларга муҳим еътибор қаратиш лозим. Қуйидаги ҳолларда ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларнинг натижалари соф даромад ва зарарни аниқлашга киритилади:
-ҳисобот давридаги соф даромад ва зарарни аниқлашга (агар бу ўзгаришлар фақат мазкур даврга таъсир етган бўлса);
-ўзгаришлар юз берган давр ҳисоботига ва бу ўзгаришлар таъсир қилган шундан кейинги ҳисобот даврларига.
Ҳисоб баҳолари ўзгартирилган турли даврлардаги молиявий ҳисоботларни бир-бирига қиёслашни таъминлаш мақсадида улар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг илгари баҳолаш учун фойдаланилган таснифлаш моддаларига киритилади.
Жорий даврга жиддий таъсир қиладиган ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларнинг моҳияти ва қиймати ёки бу ўзгаришлар кейинги даврларда муҳим ўзгаришларга олиб келадиган бўлса, уларнинг моҳияти ва қиймати очиб берилиши лозим.
Агар натижаларни ва ўзгаришларни қиймат жиҳатидан аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларни ҳам очиб бериш талаб қилинади.
Шунингдек, молиявий ҳисоботнинг 2-шаклини тўлғазишда жиддий хатолар мавжуд бўлишини ҳам инобатга олиш керак. Жиддий хатолар - жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, олдинги даврлар учун тузилган молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслиги мумкин. Олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида йўл қўйилган хатоларга киритилган тузатиш миқдори (қиймати) ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарга қўшилади. Олдинги даврда йўл қўйилган муҳим хатоларни тўғрилаш миқдори йил бошигача тақсимланмаган фойда салдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс еттирилади ҳамда ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар ўзгартирилади, агар хатолар арзимайдиган даражада бўлса, улар истисно қилинади.
Жорий даврдаги соф даромад ёки зарарга қўшиш йўли билан олдинги даврлардаги хатоларни тўғрилаш чоғида олдинги йилларга оид қиёсий ахборот олдинги давр учун тузилган молиявий ҳисобда кам кўрсатилиши керак, лекин жорий даврдаги ёки олдинги ҳар қандай даврдаги соф даромад ёки зарарни кўрсатиш учун (агар муҳим хатолар шу даврлар давомида тузатилган бўлса) алоҳида устунда қўшимча ахборот келтирилиши лозим.
Хўжалик юритувчи суъект ўзгартиш киритилаётганда бир вақтнинг ўзида қуйидаги ахборотни очиб бериши лозим: муҳим хатонинг моҳияти; жорий даврдаги даромад ёки зарар деб еътироф етилган ўзгартириш миқдори;
3) Қўшимча маълумотлар тақдим етилган ҳар бир даврга оид ўзгартиришлар миқдори ҳамда шу даврдан олдинги даврларга оид қўшимча маълумотларга киритилган даврларга тааллуқли ўзгаришлар миқдори. Агар амалда қўшимча маълумотлар келтириш қўлланилмаса, у ҳолда бунинг
сабаблари очиб берилиши керак.
Баъзи ҳолларда ҳисобот тузилгандан кейин ҳам унга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгартишлар белгиланган тартибда кўзда тутилган ҳоллардагина ёки ўзгартишлар хўжалик юритувчи суъектнинг молиявий ҳисоботларида ахборотни янада ишончлироқ тақдим етишга кўмаклашсагина кўрсатилиши мумкин. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгартишлар натижасида юз берган ўзгаришлар миқдори йил бошидаги тақсимланмаган фойда салдосини ўзгартириш йўли билан бухгалтерия балансига ёзиб қўйилиши ҳамда ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарни аниқлашга киритилиши лозим.
Ҳисоб сиёсатидаги ўзгартишлар молиявий ҳисоботни тақдим етишнинг олдинги даврига нисбатан ҳисобот даврига муҳим таъсир ўтказса ёки келгуси ҳисобот даврларига таъсир ўтказадиган бўлса, хўжалик юритувчи суъект тушунтиришларда қуйидаги ахборотни очиб бериши лозим.
- ўзгартиришлар сабаблари;
- ҳисобот давридаги ва тақдим етилган олдинги даврлардаги тузатишлар миқдори;
-жорий даврдаги соф даромад ёки зарарда ҳисобга олинган тузатиш миқдори;
- қиёсий маълумотларга киритилган ҳисобот давридан олдинги даврларга оид тузатишлар миқдори;
- қўшимча маълумотлар келтирилган ҳар бир ҳисобот даврига киритилган тузатишлар миқдори, молиявий ҳисоботларга киритилган даврлардан олдинги даврлар билан боғлиқ тузатишлар миқдори. Агар қиёсий ахборот киритилган бўлса ёки қўшимча маълумот тақдим етиш мумкин бўлмаса, бу ҳолат ҳам очиб берилиши керак;
-қайта ҳисобланган қиёсий маълумотлар ёки уларни қайта ҳисоблаш мақсадга мувофиқ емаслиги сабаблари.


Хулоса
Ҳозирги кунда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тўлдиришда кўпгина камчиликлар мавжуд. Бизнинг фикримизча, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботда камида тўртта кўрсаткич келтирилиши лозим: ялпи фойда, бошқа муомалалардан кўрилган фойда, солиқ чиқариб ташлангунга қадар бўлган фойда, солиқ тўлангандан кейинги соф фойда, бундан ташқари реализация ҳажми, реализация қилинган маҳсулот таннархи, фоизлар бўйича тушумлар.
Фойдаланилган Адабиётлар рўйхати:



  1. Ўзбекистон Республикаси Конститусияси - Т.: Ўзбекистон, 2012. – 40 б.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси -Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. - Т.: Адолат, 2014

  3. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни. –Т.: 1996.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling