Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги жиззах политехника институти архитектуравий лойихалаш
Download 1.17 Mb.
|
тожибоева Н.doc 000
Конструктив қисм
Лойихаланадиган бино каркассиз конструктив схема асосида лойихаланган бўлиб, бинонинг асосий юк кўтарув конструкциялари, яьни юк кўтарувчи деворлари майда ўлчамли ғишт-тош элементлардан ташкил топган. Бинонинг бўйлама йўналишдаги юк кўтарув деворлари А, Б ва В бўйлама ўқлар бўйича, кўндаланг ўзининг оғирлигини қабул қилувчи деворлари эса 1,2,3,4 ва х.к. кўндаланг ўқлар бўйича жойлаштирилган. Бинонинг бикрлиги пойдеворларнинг устки қисмидан тўлиғича 300 мм қалинликда айлантириб қуйиб чиқилган яхлит темирбетон зилзила белбоғлари, бинонинг пойдеворидан охирги қават ораёпмаси баландлигида 150-200 мм қалинликда қуйилган тик йўналишдаги темир бетон зилзила белбоғлари, қаватлараро баландликда бўйлама йўналишда жойлаштирилган ораёпма плиталари ва уларни бир-бири билан боғловчи 220-250 мм қалинликда қуйилган темир бетон зилзила белбоғлари ёрдамида сақланади. Лойихаланаётган бинонинг асосий конструктив элементлари куйидагилардан ташкил топади: а) Пойдеворлар Лойихаланаётган бинода тасмали темирбетон конструкциялардан лойихаланган бўлиб, баьзи бир қисмларда уларни кучлантириш ва мустахкамлигини ошириш мақсадида темирбетон яхлит тарзда ишланган. Умуман олганда пойдевор конструкцияси йиғма ва яхлит, яьни аралаш тарзда лойихаланган. Пойдевор контрукцияси учун серия I.II2-I бўйича тасмали пойдеворларнинг Ф6, Ф8, Ф10, Ф12, Ф14, Ф16, Ф18 ва Ф20 маркали, узунлиги 1180-2380мм, эни 600-2000 мм, баландлиги 3000 мм бўлган тўшама плиталари, пойдевор блоки сифатида эса ФС 5 ва ФС 5-8 маркали, эни 500мм узунлиги 2380мм ва 780мм баландлиги 600мм ли блоклар қўлланилган. Пойдевор тушамалари ва пойдевор блоклари ўзаро кесишмаган чоклар усули билан терилган. Пойдевор тўшамаларини ўрнига ўрнатишдан олдин пойдевор тўшамалари ўрнатиладиган грунт таркиби майда қум тошли махсулотларни киритиб шиббалаш йўли билан мустахкамланган. Блоклар тўшамаларига ва ўзаро бир бирига териш учун буйлама ва кўндаланг чоклар 200 маркали цемент кумли қоришмадан ишланган. б) Деворлар Ўз вазифасига ва жойлашишига кўра ички ва ташқи тўсиқ, яъни хонани ташқи муҳит таъсиридан ҳимояловчи ёки хоналарни бир-биридан ажратиб турувчи конструкциялар сифатида лойихаланиб, улар юк кўтарувчи, ўзининг оғирлигини қабул қилувчи ва ўзининг оғирлигини узатувчи сифатида лойихаланади. Лойихаланадиган бинода ички деворлар учун қалинлиги 120мм бўлган ва ташки деворлар учун қалинлиги 380мм бўлган гишт-тош конструкцияларидан фойдаланмиз. Лойихаланаётган бино бўйлама деворли конструктив схемага эга бўлиб, юк кўтарувчи бўйлама деворлар А.Б.В ўклар буйича жойлаштирилган. Бинонинг зина поя хонаси 2-3, 5-6, 8-9 ўклар бўйича кўндаланг равишда жойлаштирилган. Ишлаш характери бўйича А, Б, В ҳамда 2-3, 5-6, 8-9 ўклар бўйича жойлашган деворлар юк кўтарувчи 1, 4, 7 ва 10 кўндаланг ўклар бўйича жойлаштирилган деворлар ўзининг оғирлигини қабул қилувчи, хоналарни бўлувчи 120 мм ли қалинликда ишланган деворлар ўзининг оғирлигини узатувчи саналади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling