Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Буюмни пайвандлаш технологик жараёнини назорати
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
3.2. Буюмни пайвандлаш технологик жараёнини назорати
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш учун ишлаб чиқариш жараёнида назорат катта аҳамиятга эга. Қурилмаларнинг аппаратураси, мосламаларнинг, асбобларнинг ва керак яроғларнинг ҳолати, шунингдек, пайвандлаш операциясининг бажарилиб бориши, ҳар бир пайвандчи малакасини даврий равишда кузатиш пайвандлашдаги нуқсонларни ўз вақтида аниқлашга ва уларнинг пайдо бўлиши сабабларини бартараф этиш бўйича чоралар кўришга имкон беради. Пайванд буюмларни тайёрлаш техологиясини назорат қилиш ўз ичига пайвандлашга тайёрланган заготовкаларни, пайвандлаш мосламаларининг созлигини, буюмларни пайвандлашга йиғишни, пайвандлаш материалларининг ҳолатини, пайвандлаш қурилмасини, ва пайвандлашда белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилинишини текширишни олади.Пайвандлашга тайёрланган заготовкаларда уларнинг шакли, ўлчамлари ва бўлиниш геометрияси, шунингдек уларнинг сиртларида ифлосликлар, занг ва намлик йўқлиги текширилади. Пайвандлаш мосламаларида сиқувчи қурилмаларнинг созлиги, ўрнатувчи сиртларнинг яроқлилиги, шунингдек флюсли, мис ёки бурчакли остқўймалар ва иссиқликни элтувчи элементларнинг яроқлилиги назорат қилинади.Йиғилган узелларда асосий габарит ўлчамлар, уланиш жойлардаги оралиқлар ва пайвандланаётган учларнинг силжиш катталиги, тутқичларнинг сифати ва чок чиқувчи планкаларнинг мавжудлиги текширилади. Пайвандлаш режими (тартиби) биринчи навбатда ток, кучланиш ва белгиланган чегараларда пайвандлаш тезлиги бўйича назорат қилинади. Назорат асбобларга қараб ва пайванд чокининг ташқи кўринишига кўра олиб борилади. Маъсул конструкцияларни тайёрлашда ва сериялаб (ялпи) ишлаб чиқаришда режим параметрлари ўзи ёзар асбоблар ёрдамида узлуксиз ёзиб борилади. Бир қатор ҳолларда, масалан, катта диаметрли қувурўтказгичларни контактли учмауч пайвандлашда пайвандлаш режими қийматларига қараб (кучланиш, босим, тутиб туриш вақти ва ш.к.) бирикма сифати тўғрисида умумий хулоса чиқарилади. Масалан, пластмас қувурўтказгичларни пайвандлайдиган замонавий хорижий аппаратлар (Widos) пайвандлаш операциясини бажариб бўлиб, ундан сўнг пайванд бирикмасининг сифати хақида баённомани ҳам ўзи чиқариб беради. Монтаж даврида бу жуда катта қулайлик вазифасини ўтайди. Технологик жараённинг бориши тўғрисида операцион назоратни мазкур участка, цех, корхона иши учун маъсул бўлган технологлар, усталар ва бошқа инженер-техник ҳодимлар амалга оширадилар. Операцион назоратда умуман пайванд буюмларни тайёрлаш кетма-кетлиги ва режимларига қатъий амал қилинишига эътибор бериш зарур, чунки конструкциянинг айрим элементлари ёки деталларининг пайванд бирикмаларини сифатли бажариш, буюмнинг юқори сифатигаҳали кафолат бермайди. Буюмларни пайвандлашга тайёрлашни ва пайвандлаш жараёнини синчиклаб режа асосида назорат қилиш пайвандчиларнинг тайёргарлик даражасини текширмасдан туриб, самарли бўлмайди. Бир қатор ишлаб чиқаришлар учун (масалан,монтаж қилиш вақтида қувурларни пайвандлаш) бракларнинг 70% дан ортиғи пайвандчиларнинг айби билан вужудга келади, деган хулосага олиб келди. Шунинг учун конструкцияларни тайёрлашнинг технологик жараёнининг барча босқичларида уларнинг малакасини билиш керак.Бунинг учун тиббий, физиологик ва малакага оид кўрсаткичларни текшириб туриш лозим. Даставвал, пайвандчиларнинг малакасини уларни маълум бир пайвандлаш ишларини бажаришга рухсат беришдан олдин ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнида пайвандчилар такрорий синовлардан даврий равишда ўтказиб турилиши керак. Пайвандчиларнинг малакасини текшириш учун корхона маъмурияти зарур холларда Саноат хавфсизлиги Давлат инспекцияси нозири иштирокида малакани текшириш комиссиясини ташкил этади. Синовлар тегишли буюм намуналарини пайвандлашга киришган ҳолда пайвандлаш ишлари назарияси ва амалиёти бўйича ўтказилади. Бунда намуналар худди ҳақиқий буюм каби, ўшандай шароитда ва фазовий ҳолатда пайвандланади. Пайвандланган намуналар ташқи кўрикдан сўнг бузмайдиган назоратнинг тегишли усуллари билан текширилади, шунингдек механик синовлардан ҳам ўтказилади ва пайвандчи малакаси хақида хулоса берилади. Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling