Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 361.43 Kb. Pdf ko'rish
|
10 00 04 таянч докторантурага кирувчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ Таянч докторантурага кирувчилар учун 10.00.04-Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тили ва адабиёти мутахассислигидан ДАСТУР Тошкент – 2017 10.00.04-Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тили “Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тили ва адабиёти” ихтисослигининг мазмуни Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тиларини назарий-методологик ва функционал жиҳатларини тадқиқ қилишни кўзда тутади. Тадқиқ қилинаётган тилларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, ҳозирги ҳолати изланувчиларнинг диққат марказида туради. Катта эътибор славян, герман ва роман тилларининг келиб чиқишидаги умумий ҳолатлар, Ҳинд-Европа бобо тилини ўрганиш ва реконструксия қилиш масалалари, Прото-ҳинд европа бобо тили, прото-герман, прото-роман, прото-славян ва бошқа қадимги тиллардан ҳозирги тилларга ўтишда дивергенция ва конвергенция жараёнларини ўзига хос кечишиши, қариндош тилларини қиёсий-тарихий ўрганиш асосий принципларни, тиллар тараққиётидаги умумий ва хусусий ҳолатлар, каби масалалар бу ихтисослик доирасида муҳокама қилинадиган муаммолар доирасига киради. Тадқиқотнинг объекти сифатида Европа, Америка ва Австралия тилларида Ўзбекистон ва хорижда яратилган ёзма ва оғзаки нутқ намуналари ва улар орасида эьтиборга лойиқ қилишга бағишланган монографик ва коллектив характердаги муаллифлар асарлари таҳлил қилинади. Бу ихтисослик доирасида ҳозирги кунда Европа, Америка ва Австралияда мулоқот воситаси бўлиб хизмат қиладиган тилларнинг келиб чиқиши, тил ва адабиёт нормаси шаклланишини асосий босқичлари, унда ички ва ташқи олимларнинг роли ва аҳамияти, адабий тиллар нормасининг шаклланишига таьсир кўрсатувчи экстралингвистик ва гентралингвистик омиллар, бу тиллар функционал ва типогологик жиҳатларидаги ва дунёни билишда миллий ўзига хослиги каби масалалар муҳокама қилинади. Шуларни инобатга олган ҳолда мазкур дастур икки қисмни ўз ичига олади: биринчиси Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тилларига бағишланган қисм бўлса, иккинчи қисм Европа, Америка ва Австралия халқлари адабиётига бағишлангандир. Тадқиқот сохалари қуйидагиларни ўз ичига олади. Ўрганилаётган тилларнинг фонетика, фонология ва морфологияси. Фонологиясининг предмети ва вазифалари. Тил бирликларини фонологик жиҳатдан таҳлил қилишнинг асосий тамойиллари. Фонологик белги тушунчаси. Фонема. Сегментация. Идентификация. Классификация. Фонема ва унинг реализацияси. Позициянинг турлари. Нутқнинг фонетик бўлиниши. Фонетик жараёнлар. Позицион ўзгаришлар. Урғу. Редукция. Аккомодация. Ассимиляция. Метатеза. Протеза. Эпентеза. Ўрганилаётган тиллар морфологияси. Грамматиканинг предмети ҳақида. Грамматик шакл. Грамматик маъно. Грамматик маънонинг гефодапаси усуллари. Аблаут, Флекция, Агглютинация, Изиляция, Пописинтетизм. Сўзнинг синтектик шакли, сўзнинг аналитик шакли. Суплетивизм. Ички флекция. Редупликация. Ёрдамчи сўзлар. Гапда сўз тартиби. Сўз туркумлари. Сўз ясаш муаммолари Дериватология. Аффиксация. Префиксация. суффиксация. Қўшма сўзлар. Аббревация. Конверция. Сўз ясашнинг сермаҳсул ва каммаҳсул турлари. Синтактис. Синтаксиснинг предмети. Синтагматик муносабатларнинг мантиқий таҳлили. Синтагматик маьнолар ва уларни ифода қилиш усуллари. Синтагматик кўрсаткичларнинг шаклий функциялари. Гапнинг норматив жиҳати пропозитив нанимация ва денотатнинг структураси. Гапнинг синтагматик жаҳатдан ташкиллаштиришнинг икки вазифаси: воқеани номлаш ва коммуникатив ниятни ифодалаш. Гап номинатив ва коммуникатив жиҳатларининг ўзаро муносабати. Пропозитив номинациясининг ўзига хос хусусиятлари. Синтаксисда парадигматик муносабатлар. Гап ва ҳукм. Сўзлар орасидаги муносабатни ифодалаш усуллари. Мослашув. Бошқарув. Битишув. Сўзлар орасидаги синтактик алоқанинг турлари: предикатив, объектив, атрибутив ва адвербиал алоқа. Гап. Гапнинг шаклига кўра турлари. Гапнинг коммуникация мақсадига кўра турлари. Гапнинг семантикасига кўра турлари. Гапнинг прагматик классификацияси. Когнитив грамматикада гапни таҳлил қилишнинг асосий тушунча ва тамойиллари. Ўрганилаётган тилларда семантика масаласи. Семантиканинг тилшуносликдаги ўрни. Маъно, тушунча ва концепт терминлари ўртасидаги муносабатлар. Белги ва маъно. Семантика. Лингвистик семантика. Концептуал семантика. Мантиқий семантика. Тилнинг лексико-семантик тизими. Семасиология. Ономасиология. Лексик маънонинг структураси ва уни таҳлил қилиш. Тилнинг лексико-семантик тизими. Тилни семантик таҳлил қилишнинг мантиқий асослари. Сўзнинг мазмуний тузилиши. Полисемия тушунчаси. Кўпмаънолиликнинг омонимияга муносабати. Конверсия. Синонимия. Антонимия. Транспозиция. Тилларни тадқиқ қилишининг когнитив жиҳатлари. Дунёнинг лисоний манзараси. Дунёни билишнинг миллий ўзига хослиги. Концепт. Перцепт. Категоризация. Субкатегоризация. Концепт ва унинг воқеланиши. Когнитив тилшуносликнинг шаклланиши ва ривожланиши. Когнитив тилшуносликнинг асосий йўналишлари. Когнитив метафора. Стилистиканинг предмети. Ифода воситалари ва стилистик услублар. Тилнинг функционал услуби тушунчаси. Инглиз тили луғат таркибининг стилистик таснифи. Фонетик ифода воситалари ва стилистик услублар. Лексик ифода воситалари ва стилистик услублар. Метафора. Метонимия. Киноя. Каламбур. Эпитет. Оксиморон. Ўхшатиш. Перифраз ва ҳоказолар. Синтактик ифода воситалари ва стилистик услублар. Параллел қурилмалар. Хьязма. Климакс. Антитеза. Литота ва бошқалар. Тилларнинг функционал стиллари. Лексикология ва лексикография. Тил луғат таркибининг этимологик гуруҳларни. Сўз структураси. Морфемик таҳлилнинг принциплари. Деривацион таҳлил принциплари. Ўзак, негиз ва уларнинг турлари. Лексикографиянинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Луғат турлари. Луғат тизимининг асосий принциплари. Паримиология. Тиллар луғат таркибидаги мақол, матал ва идиомаларнинг турган ўрни. Паремиологиянинг этимологик муаммолари. Этимология. Тиллар луғат таркибидаги этимологик гуруҳланиш масалалари. Матн лингвистикаси. Бадиий адабиёт тилининг ўзига хослиги. Дискурс тушунчаси. Когергентлик, когезия, Анафора. Катафора. Дискурс маркерлари. Сўз структурасининг психолингвистик жиҳатлари. Ассоциатив эксперимент. Гендер назарияси. Ёш болалар нутқи. Афазия, тил ва онг. Тил ва тафаккур. Европа, Америка ва Австралия тиллари тарихи. Тиллар ва улар шеваларининг синхрон ва диахрон тадқиқ қилиш масалалари. Тилнинг шаклланиши ва ривожланиши. Тилнинг келиб чиқишида моногенез ва полигенез гипотезалари. Тил ривожланишида ташқи ва ички омиллар. Субстракт тушунчаси. Тилнинг ривожланишида ижтимоий омилларнинг даврлаштирилиши. Тил ва ёзув. Алифболар тарихи. Герман, роман ва славян халқлар фойдаланган алифболар ва уларнинг тарихи. Ўрганилаётган тилларни тадқиқ қилишда метод масаласи. Энг янги методларнинг тилшуносликка кириб келиши. Қиёсий- тарихий метод. Мантиқий метод. Структурал метод. Функционализм методи. Глоссематика. Дистрибуцион анализ методи. Бевосита ташкил этувчиларга ажратиш методи. Трансформацион метод. Гинератив метод, стратификацион метод, келишик грамматикаси методи, концептуал анализ методи, оппозиция методи. Компонент таҳлили методи, когнитив категоризация методи ва ҳоказолар. Тилларни тадқиқ қилишнинг номинатив ва когнитив жиҳатлари. Номинация назарияси. Бирламчи номинация. Иккиламчи номинация. Денотат. Референт. Конотация. Референция. Окказионализмлар. Тилларни тадқиқ килишнинг лингвокультурологик жиҳатлари: тил, маданият. Лингвокультурема, маданий фон. Маданий ўзига хосликнинг тилда акс этилиши. Тилларни танқид қилиниш лингвопрагматик жиҳатлари. Лингвограгматиканинг шаклланиши ва ривожланишининг асосий босқичлари: Прагматика ва семантик жараён. Прагмалингвистиканинг предмети. Нутқий акт назарияси. Прагматик музмунни шакллантирувчи ҳодисалар. Мулоқотнинг тамойил ва қоидалари. Социопрагматик таҳлил тушунчаси. Дейксис ва нутқий мулоқот матни. Дискурснинг тузилиши ва унинг таҳлили. Ёзма ёдгорликлар тили ва уларни таҳлил қилиш масалалари. Алифбо ва унинг турлари. Диалектлар, тилни меъёрлаш масаласи, матнларни даврийлаштириш муаммолари. Лингвогенетик тадқиқотлар метод ва процедураларидан ёзма ёдгорликлар тилини таҳлил қилишда фойдаланиш масаласи. Download 361.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling