Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
(Арасту) иллюзияси деб аталади.
Идрок қилувчи шахснинг психикасида рўй берадиган ўзгаришлар билан юзага келадиган тасодифий иллюзиялар ҳам мавжуддир. Саҳрода чанқаган инсон узоқда ярқираб турган шўрҳок йерни кўл деб идрок қилиши (лекин бу иллюзияни саҳродан фарқ қила олиши жоиз) ѐки ўрмондаги тўнка қўрқоқ инсоннинг кўзига биронта йиртқич ҳайвонга ўхшаб кўриниши худди шу иллюзиялар жумласидандир. Ўқ чизиқлари иллюзияси узунлиги баравар бўлган икки ўқ чизиқнинг четларига икки хил (кесишмайдиган ва кесишадиган) чизиқлар чизилса, иллюзия пайдо бўлади. Яъни, кесишадиган чизиқлар ўқ чизиқга нисбатан кесишмайдиган чизиқлар чизилган, ўқ чизиқидан узунроқ бўлиб кўринади. Бу иллюзия кесишадиган ва кесишмайдиган чизиқлар тамойилларига асосланган. 165 Параллел қилиб чизилган бир неча чизиқлар параллел эмас, балки ҳар хил томонга кесилган чизиқлардек туюлади. "Темир йўл" иллюзияси кесишадиган тўғри чизиқларнинг торроқ жойига жойлашган чизиқ узунроқ бўлиб кўринади. Аслида эса ҳар иккала параллел чизиқнинг узунлиги тенгдир. Иккита баровар доира шаклини чизиб, улардан бирини ўша доирадан каттароқ, иккинчисини эса кичикроқ доиралар ичига олинса, иккинчи доира каттароқ кўринадиган бўлиб қолади. Яъни кичик доиралар ўртасида берилгани катта доиралар орасида берилганига қараганда каттароқ бўлиб кўринади. Биринчи одамга қараганда иккинчиси узунроқ, учинчиси эса ундан ҳам узунроқ бўлиб кўринади. Аслида эса улар баландлиги жиҳатидан бир - бирига тенг. Тик чизиқларни ортиқча баҳолаш иллюзияси силиндрнинг баландлиги, ҳошиясининг кенглигидан каттароқ бўлиб кўринади. Аслида силиндирнинг баландлиги ва ҳошиясининг кенглигига баб-баровар. "Елпиғич" илюзияси- параллел чизиқлар орасидаги чизиқларнинг таъсири билан баъзида егилгандек, баъзида эса бурилиб кетгандек бўлиб кўринади. Дарѐда сузиб кетаѐтган катта ва кичик икки кема палубаси узунлиги жиҳатидан бир-бирига баровар тўғри чизиқ кесмалари билан тасвирланган бўлсада, катта кема палубаси узунроқ бўлиб кўринади. "Жонли доиралар" иллюзияси. Катта ва кичик доиралар чизилган расмлар айланмайди, албатта. Лекин китобни қўлга олиб, уни ўнгдан чапга ѐки чапдан ўнгга бир неча секунд айлантирсак, доиралар гўѐ айланаѐтгандек туюлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling