Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


ҚОБИЛИЯТ  326  Қобилият ҳақида тушунча


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet319/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ҚОБИЛИЯТ 


326 
Қобилият ҳақида тушунча. 
Қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, 
кўникма, малакаларини эгаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. Лекин, бу 
хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. Малака, 
кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият 
тарзида намоѐн бўлади. Қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир 
ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. Болада намоѐн бўладиган мусиқага 
қобилияти унинг мусиқачи бўлиши учун имкониятлар, махсус таълим 
берилиши, қатъийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар 
ва бошқа кўпгина шароитлар бўлиши керак. Буларсиз қобилиятлар тараққий 
етмай турибоқ сўниб кэтиши мумкин. 
Қобилиятлар фақат фаолиятда намоѐн бўлади. Шунинг учун ҳам фақат 
ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятлардагина 
намоѐн бўлади. ўқувчида ҳам зарурий кўникма ва малака тизими ҳамда 
мустаҳкам билимлар таркиб топиш услублари йўқлигига асосланиб, жиддий 
текшириб кўрилса, шошилинч равишда унда қобилиятлар йўқ, деб хулоса 
чиқариш педагогнинг жиддий психологик хатоси бўлади.
Масалан, Алберт Ейнштейн ўрта мактабда унча яхши ўқимайдиган 
ўқувчи ҳисобланган ва унинг келажакда гениал бўлишидан ҳеч нарса далолат 
бермас еди.
Қобилият билим ва малакаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни 
эгаллаш тизимида намоѐн бўлади яъни, бошқача қилиб айтганда мазкур 
фаолият учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараѐнида 
турли шароитларда қанчалик тез, чуқур, йенгил ва мустаҳкам амалга 
оширишида намоѐн бўлади.
Қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар бўлиши билан ақл 
сифатлари хотира хусусиятларига, ҳиссий хусусиятлар ва шу кабиларни 
қарама-қарши қўйиб бўлмайди, ҳамда қобилиятларни шахснинг бу 
хусусиятлари билан бир қаторга қўйиш ҳам мумкин эмас. Агар шу 
сифатларнинг бирортаси ѐки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб 
берса ѐки бу талаблар таъсири билан таркиб топса бу шахснинг мазкур 
индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб ҳисоблашига асос бўлади.
Қобилият кишининг психологик ва физиологик тузилиши хусусиятидир. 
қобилият билим олиш учун зарурий шарт-шароит бўлиб, шунинг билан бирга у 
маълум даражада билим олиш маҳсули ҳамдир. Умумий ва махсус билимларни 
ўзлаштириш, шунингдек, касбий кўникмаларни эгаллаб олиш жараѐнида 
қобилият мукамаллашиб ва ривожланиб боради. қобилиятга яқинроқ турадиган 
тушунчалар кўникма ва малакадир. Улар фаолият механизмини ташкил 
қиладилар. қамда улар қобилият билан биргаликда маҳоратга эришишни 
таъминлайдиларки, бунинг натижасида меҳнатда катта ютуқлар қўлга 
киритилади. қобилиятли, аммо ношут инсон кўп нарсага эриша олмайди. 
қобилият кўникмада рўѐбга чиқади.
Дарҳақиқат, қобилиятли кишининг кўникма ва малакалари кўп қиррали 
ва мукаммаллашган бўлади. Шунинг билан бирга кўникма ва малалакалар 
йэтишмаган қобилиятни бир мунча тўлдириш ѐки ундаги камчиликни тугатиш 
мумкин. Кўникмаларни умумлашмаси мохирлик деб аталади. Мохирлик бу 


327 
енди қобилиятнинг ўзгинасидир. Демак, қобилият кўникма ва малакаларнинг 
пайдо бўлиши жараѐнида шаклланади. 
Ҳар қандай қобилият ҳам мураккаб бўлиб, у кишига турли-туман 
талаблар қўяди. Агар шахс хусусиятлари тизими шу талабга жавоб бера олса 
киши 
фаолиятни 
муваффақият 
билан 
амалга 
ошириш 
учун 
ўз 
қобилиятлилигини кўрсата олади, агарда хусусиятлардан қайси бири 
ривожланмаган бўлса, шахс меҳнатнинг муайян турига нисбатан ҳам 
қобилиятли деб ба?оланади. Ҳар бир қобилиятнинг ўзига хос тузилиши 
мавжуд. қобилият таркибида таянч ва йетакчи хусусиятларни, муайян асосий 
ѐки ѐрдамчи хусусиятларни фарқ қилиш лозим.
Барча қобилиятлар учун асосий таянч хусусият кузатувчанлик, билиш 
кўникмасидир. Бу индивидуал нарсанинг ўзига хос томони, ижодий фаолият 
учун бошланғич материални кўра билиш демакдир. Қобилиятнинг йетакчи 
хусусияти ижодий тасаввур қилишлик ҳисобланади.
Қуйидагиларни ѐрдамчи хусусият деб ҳисоблаш мумкин: хотира (у 
фаолият талабларига мувофиқ равишда ўзига хос тузилишда бўлади), 
емосионаллик, яъни ҳис туйғуга берилувчанлик (бу хусусият шахснинг 
фаолиятини оширади) ва шунга ўхшашлар. Амалий фаолиятнинг баъзи 
кўринишларида шахснинг иродаси олдинги ўринга чиқади. қобилият 
тузилишидаги турли хусусиятларнинг таркиби фаолиятнинг турли даврларида 
ѐки ижодиѐтнинг босқичларида турлича бўлиши мумкин. Демак, тузилиш ҳам 
барқарор, ҳам ўзгарувчандир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling