Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- С.Гоуз
- Гелвесий
- С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтевнинг
- В.П.Ягункованинг
Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар
Ғарбий Йевропалик олимлар психологиядаги ирсият назариясига қарши чиқадилар. Масалан, швейсариялик психолог В. Бовен қалбаки доктрина деб тарбиявий тадбирлардан воз кечиш жиноят бўлур еди, деб таъкидлайди. Инглиз биохимиги С.Гоуз киши қобилиятининг ривожланиши учун тўсиқлар биологияга қараганда ижтимоий шароитда кўпроқдир, деб уқтиради. Инглиз психологи, Д.Киджин ҳам айнан шундай хулосага келиб, тарбиянинг киши интеллектуал ривожланишига ҳал қилувчи таъсири ҳақида фикр юритилади. Иккинчи консепсиянинг вакиллари қобилиятни бутунлай ҳаѐт ва тарбиянинг ижтимоий шароити белгилайди деб уқтирадилар. Масалан, Гелвесий ўз вақтида тарбия ѐрдамида генийни яраца бўлади, деган еди. Рус олими А.Н. Леонтъев ҳам ўзининг функсионал органлар назарияси билан бу назарияга А.Ухтомский асос солган бўлиб, шунга ўхшаш консепсияни ѐқлайди. Масалан, табиий қобилиятни муҳитга боғлиқ деб ҳисоблайди. Модомики, ишчиларнинг болалари улғаядиган оғир ижтимоий муҳитдаги кишиларнинг маданий ва интеллектуал ривожланиш даражаси паст экан. Мутлақо табиийки, бу болалар ҳам ўз ота-оналарининг ривожланиши даражасидан ўтиб кета олмайдилар дейди у. Кўзга кўринган рус психологи С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтевнинг консепсиясига норозилик билдирди. Унинг фикрича туғма истеъдод нишоналари бу реалликдир, уни ривожлантириш лозим. Ҳаѐтий кузатишлар ва махсус текширишлар қобилиятнинг табиий заминини инкор қилиб бўлмаслигини кўрсатади. Бир қатор махсус фаолиятлар борки, улар учун табиий замин хусусан муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун зеҳн нишоналари бўлган киши ноқулай шароитда ҳам зеҳн нишоналари бўлмаган, лекин қулай ҳаѐтий шароитдаги кишига нисбатан юксак қобилият кўрсата олади. Ва аксинча, масалан, бир оилада ва бир мактабда ривожланаѐтган ака-укалар ѐки опа-сингиллар яхши ѐки ѐмонлигидан қатъий 338 назар, бир хил ижтимоий шароитда бўлганларида уларнинг қобилияти ва ривожланиши пайтида баъзан кескин фарқлар кузатилади. Қобилиятнинг учинчи консепсиясининг тарафдорлари анча тўғри позисияда турадилар. Яъни қобилият қулай ижтимоий шароит мавжуд бўлганда фаолият жараѐнида шаклланади. Бу охирги консепсияда ҳаѐт ўзининг бутун хилма хиллиги билан акс еттирилади ва махсус тадқиқотлар билан тасдиқланади. Шубҳасиз, қобилият мия тузилишининг қандайдир туғма анатомик хусусиятлари билан, биринчи навбатда мия микроструктураси хусусиятлари билан боғлиқдир. Бу хусусиятлар инъикос жараѐнининг хусусиятига ва шахснинг хатти-ҳаракатига таъсир қилади. Болада жуда ерта сезиладиган психологик хусусиятлар зеҳн ѐки дастлабки табиий хусусиятлардир. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Б.М.Теплов ҳақли равишда айтгандек, психологик хусусият ҳар тарафлама аҳамиятга эга бўлиб, улар характернинг ҳам, қобилиятнинг ҳам табиий асосини ташкил қилади. Умумий типдаги хусусиятлар кучда ва тонусда ифодаланадиган фаоллик, вазминлик, инъикос ва ҳаракат жараѐнларининг сезгирлик даражаси, шубҳасиз қобилиятнинг ташкил топишига таъсир қилади. Бадиий типнинг характерли белгиси шундаки, улар биринчидан, воқеликни яхлит, тўла ва жонли тарзда идрок этадилар, қолбуки мутафаккирлар уни бўлиб-бўлиб қабул қиладилар ва шунинг билан гўѐ уни жонсизлантирадилар. Иккинчидан, бадиий тип вакилларида тасаввур абстракт фикрлашдан устун бўлади. Фантазия - дейди И.П.Павлов - бу бадиий қобилият бўлиб биринчи сигнал тизимига тегишлидир. Фикрловчи типда эса ақл назарий бўлиб, у сўз билан боғлиқдир. Учинчидан, бадиий тип юксак емосионаллик билан ажралиб туради, чунки биринчи сигнал тизими И.П.Павлов тили билан айтганда асосий емосионал фондни ташкил қилувчи мия қобиқи билан яқин боғлиқдир. бадиий тип ҳаяжонли, муқаррар, емосионал типдир деган еди И.П.Павлов ва аксинча, мутафаккир типда емосионал фон ва биринчи сигнал тизими заиф бўлсада, лекин у соғлом ва соддадил одам бўлади. Кўпчилик олимлар вундеркиндлар жисмонан заиф деб биладилар. Лекин бу хулоса нотўғри. Вундеркиндларнинг ҳаммаси ақлан ва жисмонан соппа соқ. Буни исботлаш учун 20-йилларда америкалик психологлар томонидан тадқиқотлар ўтказилган. Бу тадқиқотга А.Термен бошчилик қилган. Улар тадқиқот учун 15000 ўқувчиларни ўғил бола ва қизларни саралаб олдилар. Улар умумий ақлан ривожланган, ўзига хос хусусиятли 6 ѐшдан 12 ѐшгача бўлган болалар еди. Саралаш жараѐни тест натижалари ва ўқитувчиларнинг тавсифномаси асосида ўтказилади. Сўнг бу ўқувчилар 10 йил мобайнида тадқиқ етиладилар. Бу ўқувчилар бошқаларга нисбатан соғлиқларининг фарқи йўқ, улар ҳам касал бўладилар, асаблари чарчайди. Лекин барибир улар бошқаларга нисбатан соғлом, ҳар томонлама ривожланган йетти мучали соғ болалардир. Рус психологи А.Г.Ковалев ўз тадқиқотларида қобилиятнинг табиати ва ташхис қилиш йўлларини текширишга муваффақ бўлган. Муаллифнинг таърифлашича, қобилият деганда бирорта хусусиятнинг ўзи эмас, балки инсон 339 шахсининг фаолият талабларига жавоб бера оладиган ва шу фаолиятда юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлай оладиган хусусиятлар ансамбли ѐки синтезини тушуниш керак. Унинг таъкидлашича, қобилиятнинг тузилишида таянч ва йетакчи хусусиятларни ва ниҳоят, муайян фонни ѐки ѐрдамчи хусусиятларни фарқ қилиш керак. Ҳамма қобилиятлар учун асосий таянч хусусияти-кузатувчанлик кўра билиш кўникмасидир. Унинг йетакчи хусусияти ижодий тасаввур қилишдир. А.Г.Ковалѐв ѐрдамчи хусусиятлар қаторига хотирани киритади, у фаолият талабларига мувофиқ равишда ўзига хос кўникишга эга, емосионал яъни ҳис-туйғуга берилувчанлик хусусияти шахснинг фаоллигини оширади. Муаллифнинг таъкидлашича, илмий мавҳумлаш қобилиятнинг қуйидаги даражасини фарқлаш имконини беради, репродуктив акс эттириш даражаси ва ижодий акс эттириш . ўз қобилияти ривожланишининг биринчи даражасида турган шахс билимларни жуда моҳирлик билан ўзлаштиради, фаолиятни ўрганиб олади ва уни бирор намуна орқали амалга оширади. Иккинчи даражада турган инсон эса янгилик яратишга қодир бўлади. Психология фанида қобилият тўғрисида фикр кетганда учта консепсия мавжудлиги таъкидланади. А.Г.Ковалѐв асарида баѐн қилинишича, улардан бири, қобилият шахснинг биологик жиҳатдан детерминлашган, яъни биологик жиҳатдан боғланган хусусиятларидир қобилиятнинг рўѐбга чиқиши ва ривожланиши эса тамомила ирсий фондга боғлиқ деб тушунтирилади. ХИХ асрда Ф.Галтон ХХ асрда Коцлар талант ирсийдир, фақат имтиѐзли табақаларнинг вакилларигина бой ирсий меросга эга бўлдилар, деган хулосага келдилар. Иккинчи консепсиянинг вакиллари қобилиятни бутунлай ҳаѐт ва тарбиянинг ижтимоий шароити белгилайди, деб у?тирадилар. Масалан, Гелвесий ўз даврида тарбия ѐрдамида гений яраца бўлади, деган еди. Америкалик олим У.Ешби инсоннинг қобилияти яшаб турган даврида стихияли равишда ўзидан ўзи ва онгли тарзда таълим-тарбия жараѐнида шаклланади, шуларнинг натижаси ўлароқ масалаларни йечиш учун тегишли дастлабки режалар ва дастурлар вужудга келади. Физиолог олимлар миянинг тузилишида индивидуал хусусиятлар бўлса, бу қол миянинг функсияларида ўз аксини топмаслиги мумкин эмас, деб қайд қиладилар. А.Г.Ковалѐв таъкидлашича, қобилиятнинг учинчи консепсияси тарафдорлари анча нотўғри позисияда турадилар. Сўнгги назарияда талқин қилинишича, табиий кучлар, зеҳн нишоналари ва қобилиятнинг ривожланиши учун қулай ижтимоий шароит мавжуд бўлиши керак. Муаллиф зеҳн нишоналари деганда, анатомик-физиологик хусусиятлардан кўра, кўпроқ психологик-физиологик хислатларни тушуниш кераклигини уқтиради. Зеҳн муайян бир фаолиятга (махсус қобилият) ѐки ҳамма нарсага нисбатан устувор қизиқувчанликда (умумий қобилият), мойилликда ва интилишда кўринади. А.Г Ковалѐв Едиксон фикрига асосланиб ("бунда фақат 1 фоизгина гений бўлса, 99 фоиз тер тўкиш бўлган"), ҳамма буюк кишилар бағоят меҳнацеварликка ва катта ишчанликка эга бўлганлари ҳолда ҳатто нерв тизими табиий кучсиз бўлса-да, субъектив равишда ютуқларини қобилиятдан эмас, балки меҳнатдан деб баҳолаганлар. 340 А.Г.Ковалѐвнинг таърифича, адабий ижодга қобилият шахс истеъдодининг бадиий типига тегишли бўлиб, бадиий типдаги қобилиятнинг ҳамма кўринишларидан уни ажратиб турадиган ўзига хос сифатларга ҳам эгадир. Унинг таъкидлашича, умуман қобилият ва хусусан адабий ижодга хос қобилият мураккаб бўлиб, унинг тузилишида ҳар хил хусусиятлар ѐки таркиблар мавжуд. Бу жабҳаларнинг бири етакчи, бошқалари таянч хусусиятлар, учинчилари эса сермаҳсул фаолият учун зарур бўлган муайян бир фонни ташкил қилади. Адабий қобилиятда уч томонни мужассамлаштириш муҳим аҳамиятга эга, яъни ўткир кузатувчанлик, кучли ижодий тасаввур, тил воситасида кўрган ва равшан тасаввур етган нарсаларни тасвирлай олиш. Муаллиф мулоҳазасига кўра адабий қобилиятнинг таянч хусусияти юмшоқ кўнгиллилик ва таъсирчанликдир. Таъсирчанлик деганда идрокнинг жонлилиги ва ўткирлигини емосионал илтифотгўйликнинг нақадар кучлилигини тушуниш керак. Ижод учун ѐлғиз кўра билиш қобилиятининг ўзи камлик қилади, кўрганларни қайта ўзгартира билиш, кузатилаѐтган нарсани бошқа ҳаѐтий таассуротлар билан фикран боғлай олиш ҳам муҳимдир. Кузатилаѐтган нарсалар айниқса яратилаѐтган образларни аниқ ва равшан кўз олдига келтириш қобилиятида намоѐн бўлади ҳамда бу адабиѐтда кўпинча ичдан кўриш қобилияти деб аталади. Адабий қобилиятни текшириш шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг қобилиятлари қобилияцизларидан, В.П.Ягункованинг маълумотлари бўйича идрок қилишнинг аниқлиги ва хотираси билан, янги оригинал образ ва сюжетлар тузишдаги тафаккур кучи ва тасаввур билан, ижодий вазиятнинг йенгилгина юзага келиши билан, сўз бойлиги ва тил сезгиси билан фарқланадилар. Баъзи бирларида воқеликка мулоҳазали, мантиқий муносабатда бўлиш устун турса, бошқаларида образли емосионал муносабат устундир, учинчиларида эса буларнинг ҳар иккиси ҳам мужассамдир. В.П.Ягункова синалувчиларнинг адабий қобилиятини ташхис қилишда қуйидаги кўрсаткичларни мезон тариқасида олади, чунончи а) идрок этиш ва хотиранинг аниқлиги; б) емосионал таъсирчанлик; в) тасаввурнинг кучи ва жонли тилни ҳис қилиш кабилар. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling