Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Чизиқли (поғонали) тузилма
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
Чизиқли (поғонали) тузилма. Чизиқли (поғонали) таркиб бошқарув
таркибининг энг содда тури ҳисобланади. Бунда бошқарувнинг ҳамма функциялари корхона раҳбари қўлида тўпланиб, барча қуйи раҳбарлар ва ишлаб чиқариш ячейкалари унга бўйсунади. Ҳар бир раҳбар ўзига ишониб топширилган бўлинма фаолиятини яккабошчилик асосида бошқаради ва зарур қарорларни мустақил равишда қабул қилади. Бўйсунувчи ходимлар фақат ўзларининг бевосита раҳбарларининг фармойишларини бажарадилар. Юқори турувчи раҳбар ходимларга ўзларининг бевосита бошлиғини «четлаб» мурожаат қилмаслиги керак. Масалан, корхона директори цех бошлиғини четлаб мастерга буйруқ бермаслиги керак. Чизиқли таркибнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бор. Чизиқли таркибнинг ижобий томонлари: - ўзаро зид, чалкаш топшириқлар берилиш ҳолларини камайтиради: - яккабошчилик ва шахсий жавобгарлик мустаҳкамланади; - бу таркиб оддий, пухта ва тежамлидир; - босқичлар сони кам бўлади; - бошқарилувчи объект ишига кам киши аралашади; - вазифалар тез ҳал этилади; - бутун тизим самарали ишлайди; - ходимлар фақат ўз раҳбарига ҳисобот берадилар. Чизиқли таркибнинг салбий томонлари: - бундай таркиб оддий масалаларни ечишга мўлжалланганлиги сабабли унинг борасида комплекс масалаларини ечиш анча қийин кечади; - бундай шароитда раҳбарлар кўпроқ тезкор ишлар билан банд бўлиб, стратегик муаммоларни эътибордан четда қолдирадилар; - бундай бошқарув шароитида буйруқбозлик ва расмиятчилик-нинг пайдо бўлиш хавфи кучли бўлади, бунга сабаб, таркибнинг ҳар бир бўғинида раҳбар ўз лавозими бўйича фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлишидир. Бошқарувнинг чизиқли таркиби унча мураккаб бўлмаган ишлаб 86 чиқариш шаротида ижрочиларнинг вазифалари оддий, буйруқ ва ахборотлар ҳажми кам бўлганда ўзини оқлаши мумкин. Ишлаб чиқариш тобора мураккаблашиб, иш кўламининг кенгайиб бориши бошқарув функцияларини табақалаштиришни талаб қилади, чизиқли таркибнинг ўрнига чизиқли-штабли таркибнинг вужудга келишини тақозо этади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling