88
янги хил маҳсулот ишлаб чиқаришга кўчадиган бўлса:
- материалларини сарфлашнинг янги меъёрини ишлаб чиқиш;
- меҳнат меъёрларини қайта кўриб чиқиш;
- турли касбдаги ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- янги материалларга эҳтиёжни аниқлаш;
- етказиб берувчилар билан алоқа ўрнатиш;
- янги технологияларни жорий этиш ва ҳоказолар талаб қилинади.
Юқоридаги вазифаларини турли хизмат бўлинмалари
бажаради, улар
бажарадиган ишларнинг мазмуни ва муддатларини келишиб олиши, ишлаб
чиқаришнинг кўпгина элементларини туташтириши лозим. Гоҳо
функционал хизматлар ўртасидаги алоқаларда
бузилиш вужудга келади,
хизматлар эса баҳс ва мунозаралар билан амалга оширилади. Чизиқли-
таркиб раҳбари эса кўп сонли бўлинмалар ишини мувофиқлаштиришга
жуда қийналади.
Бу муомалаларини янги ташкилий бошқарув таркибларини тузиш
йўли билан, аниқроги, чизиқли-функционал бошқарув таркибларига
тузатишлар киритиш йўли билан ҳал этилади. Бундай
таркиб дастурли-
мақсадли таркиб деб аталади. Бошқарувнинг дастурли-мақсадли таркиби
қуйидаги икки кўринишда бўлади: лойиҳа бўйича ва маҳсулотга кўра
бошқарув.
Do'stlaringiz bilan baham: