Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абдулла қодирий номидаги жиззах давлат педагогика институти тарих ўҚитиш методикаси кафедраси
Download 328 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАС1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индира Ганди ҳукумати томонидан олиб борилган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотлар.
- III Боб. Индира Г анди ҳукуматининг ташқи сиёсати Индира Гандиининг халқаро муносабатлардаги етакчилик роли.
- Индира Ганди ҳукуматининг халқаро тинчлик ва хавфсизлик
бартараф этишдаги фаолияти.
Индира Ганди (1917-1984) Ҳиндистоннинг сиёсат ва давлат арбоби сифатида эътироф этилади. Жавоҳирлаъл Нерунинг тарбияси асосида вояга етган Индира Ганди отаси ишларини давом эттира бошлади. Халқаро жамоатчилик Индира Ганди тимсолида тинчлик учун оташин курашчи инсонни кўрди. Унинг ҳокимият тепасига келиши ҳамда мамлакат бирдамлиги, тинчлиги йўлида олиб борган фаолияти бугунги кунда ҳам эътироф этилмоқда. Нафақат мамлакат бирдамлиги балки дипломатик соҳада ва қўшилмаслик ҳаракатидаги ташаббуслари ҳанузгача халқаро сиёсатда ўз аксини топиб келмоқда. Отасининг ўлимидан сўнг Индира Ганди Шастри ҳукуматида ахборот ва радиоэшиттириш вазири (1964-1966) этиб тайинланди. Шастри вафотидан кейин халқ билан бўлган миллий сиёсатдаги асосий шахс бўлиб қолди. Уятчан, доимо панада юрувчи бева (унинг эри 1960 йилда вафот этган.). Ҳукумат раҳбарлигига яхши номзод эди. У бошқалар кўзига кучсиз, бошқариш осон бўлган раҳбар сифатида кўринди. Жавоҳирлаъл Неру бутун дунёда тинч-тотув яшаш ғоялари асосида тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш халқаро ҳамкорлик муҳимлигини бир неча бор таъкидларди, ҳал этилмаган халқаро муаммолар тинч воситалар билан бартараф этилиши мумкин ва лозим эканлигини уқтирарди. Индира Ганди бевосита отасининг ишларини давом эттирди. У ҳар бир ишни ўз халқи, миллати ва она юрти учун, унинг хавфсизлиги ва тараққиёти учун ҳаракатни амалга оширар эди. У 1966 йилдан бошлаб Ҳиндистон бош вазири лавозимида фаолият кўрсата бошлади. Конгресс 1967 йили сайловлардан олиб ўтадиган вақтинчалик шахс деб умид қилган эдилар. Натижада, 19 январь 1966 йилда Индира Ганди Ҳиндистон бош вазири этиб сайланди. Бу билан у Ҳиндистондаги биринчи аёл - бош вазири бўлди. Индира Гандининг таъкидлашича, “биз тушунамизки, бизнинг тизимимиз одамларнинг эҳтиёжларини қондира олмаса улар бошқа тузумни қўллашга ўтадилар. Шунинг учун биз адолатли ва халқчил тизимни қўлламоғимиз даркор” дея таъкидларди.1 1967 йилдаги тўртинчи умумхалқ сайловларида Ҳиндистон Миллий Конгресси обрўси тушиб кетди. Урушлар сони 361 тадан 283 тага тушди, лекин урушлар сонига кўра у Лок Сабхеда энг олдинда эди. Бу йил конгресс ҳинд электорати устидан раҳбарликни йўқотди. Ўтмиш билан узилиш чап ва ўнг мухолифат партияларнинг муваффақиятини белгилаб берди. Партия тарафдорлари кўпайди. Джан Сангха партиясига ўхшаб Сватантра партияси ҳам парламентдаги ўринларини 14 тадан 35 тагача ва 18 тадан 44 тагача кўпайтирдилар. Конгресс ўз обрўсини йўқота бошлагач, саккизта штат устидан ўз назоратини йўқотди.1 Индира Гандининг сиёсий ўйинчоққа айлантирмоқчи бўлган конгресснинг орзуси рўёбга чиқмади. У камтарин, адолатли, қаттиққўл ва ҳал қилувчи овозга эга бўлагн сиёсатчи бўлиб чиқди. Тез орада Индира Ганди ўзини ҳокимиятга олиб чиққан ўша одамлар билан партияни назорат қилиши учун кураш бошлади. Икки йиллик курашдан сўнг Ганди фақатгина партияда эмас, балки ҳокимиятда ҳам катта обрўга эга бўлган оммабоп шахсга айланди. Бу эса Индира Гандининг сиёсат оламига чуқурроқ кириб бораётганидан далолат берар эди. Унинг ҳаракатлари партияни бўлинишига олиб келди ва 1969 йил Мораржи Десаи етакчилигидаги парламент аъзоларининг кўпчилиги ҳукумат аъзолигидан чиқдилар. 1970 йил Индира Ганди парламентни тарқатиб юборди. Янги парламентга сайловларни бир йил аввал бошлаб юборди. Ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун у бир қанча социалистик шиорларни илгари суриб халқни ўзига жалб қилишига уринди. Улардан асосийлари Ҳиндистондаги асосий банкларни национализация қилиш эди. Банкларни мусодара қилиш билан Ҳиндистоннинг энг бой қатламлари-махаражларнинг қаршилигига учради. Конституция билан белгилаб қўйилган уларнинг бу ҳуқуқларини Индира Ганди ўзгартиришга қарор қилди. 1972 йилда қабул қилинган қонунга асосий 500 дан ортиқ ҳукмдорларнинг нафақа ва бошқа ҳуқуқларидан маҳрум этди. Махаражларни феодал қолдиқлиги, иқтисодга катта зарар келтириши тўғрисидаги баландпарвоз гаплари мамлакат иқтисодига катта таъсир кўрсатади. Бу сиёсий ҳаракат ҳукуматни қўллаб-қўвватлашига эга бўлиш учун эди. Натижада зарб Ҳиндистоннинг бебаҳо маданий қадриятига келиб тегди. Шу вақтдан бошлаб Ҳиндистондаги саройлар, қалъалар ва бошқа муҳим бинолар вайронага айлана бошлади. Унинг ичидаги қимматбаҳо нарсалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, чунки уларнинг аввалги эгаларининг уларни асраш учун маблағлари йўқ эди. 1971 йилда мартда бўлиб ўтган сайловлар Индира Ганди ва унинг партиясига ғалаба келтирди. Ҳиндистон Миллий Конгресси халқи турмуш тарзини яхшилаш миллионлаб ҳиндларга озиқ-овқат, уй жой ва иш билан таъминлашни ваъда қилди. Натижада парламентдаги 519 жойдан 352 тасини эгаллади. 1971 йилги воқеалар Индира Гандининг халқаро майдондаги обрўсини ошириб юборди. Покистон ташкил топганидан бошлаб ғарбий ва шарқий Покистондаги Панжобликлар ва Бенгаллар ўртасидаги келишмовчиликлар қийнаб келарди. Шарқий Покистон миллий ресурслардан ўзига тегишлигини олмаётганлигини рўкач қилиб, автономия талаб қиларди. Бундай талабни Миллий Лига бошлиғи шайх Мансур Рахмон талаб қилар эди. 1970 йили сайловлардан сўнг воқеалар кескинлашиб кетди. Миллий Лига сайловда кўпчилик овозга эга бўлди, лекин натижалари Ғарбий Покистондаги бенгаллар томонидан қабул қилинмади. Улар бенгаллар томонидан бошқариладиган ҳукуматдан бош тортдилар. Ғарбий Покистон қўшинларини шарқий қисмга киритиб, Миллий Лигани мағлубиятга учратди. Покистон армиясининг панжобли қўшинлари халқни талаб, ўлдириб, қийин аҳволга солдилар. Покистонда фуқоролар уруши бошланди ва Покистондан Ҳиндистонга одамлар қочиб ўта бошладилар. Покистон ҳарбийларининг зулми ҳалқаро жамоатчиликка ҳам етиб борди. 1970 йил декабрда Ҳиндистон чегарасини 9.774140та қочоқ бузиб ўтди.2 Уларни озиқ-овқат дори-дармон билан таъминлаш ҳинд иқтисодиётига оғирлик қила бошлади. Индира Ганди мамлакатни бу низога аралашувидан асраб қолди. 70- йилларнинг бошларида Ҳиндистон ярим оролидаги ички сиёсий вазият ташвишли эди: АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари томонидан рағбатлантирилаётган Исломобод, мустақил жумҳурият Бангладеш тузилганлигини эълон қилган шарқий Бенгалия аҳолисига қарши кенг миқиёсда жазо операциясини бошлади. Покистон томонидан бенгалияликларга нисбатан олиб борилаётган геноцидлар сиёсати, мсиллионлаб Бангладешликларнинг Ҳиндистонга қочиб кетишига олиб келди. Уларнинг изига тушган Покистон ҳарбий қўшинлари Ҳиндистон чегараларини бузишарди. Унинг хавфсизлиги жиддий хатар остида қолди. Бундай оғир вазиятда Индира Ганди ҳукумати ўзига халқаро ёрдамини қозонишга уринди. Лекин кўп ўтмай, Индира Ганди Ғарбнинг ҳинд-покистон низосини тартибга солишни истамаётганлигини, аксинча унинг кескинлашишидан манфаатдор бўлишини кўрди. Ҳиндистондан узоқда бўлган мамлакатларда Ҳиндистон бош вазири Индира Гандини онгли практицизм билан ажралиб турадиган давлат ва жамоат арбоби сифатида билишарди. У ҳақиқатдан ҳам, “Сиёсат-бу имкон санъатидар” деган нуқтаи назардан келиб чиқарди.1 У совет иттифоқининг ёрдамига таяниш мақсадида 1971 йил собиқ СССР билан дўстлик ва ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу эса Ҳиндистон ортида катта ва қудратли давлат туришини билдирар эди, чунки Покистонни АҚШ ва Хитой қўллаб - қўвватлар эди. Индира Ганди фақат халқаро жамоатчилик натижасини кутар эди. 3 декабрь 1971 йилда Покистоннинг ҳарбий ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг саккизта ҳарбий аэродромига ҳужум қилдилар. Калкуттада сафарда бўлган Индира Ганди Деҳлига ҳарбий самолётда етиб келди. Зудлик билан уруш эълон қилинди ва ҳинд ҳарбийлари Покистон ва Бенгалияга қарши ҳужумга ўтдилар. Ҳинд қўшинлари шарқий Покистонни босиб олдилар. Буни кўрган АҚШ ва Хитой иттифоқчиларига ёрдамига шошилдилар. АҚШнинг давлат котиби Генри Кессинджер Ҳиндистонни қўрқитиш учун ўзининг еттинчи Америка флотини Бенгалия қўлтиғига юборди. Индира Гандининг стратегияси қўл келди. Совет иттифоқи иккала давлатни режасини ўзгартиришга мажбур қилди. Ҳинд қўшинлари Шарқий Покистон пойтахти Даккани қўлга олдилар ва 15 декабрь 1971 йил Бенгалияда Покистон қўшинлари мағлубиятга учради. Панжоб ва Кашмирдаги воқеалар ҳам Ҳиндистон ғалабасига ҳал бўлди. Индира Гандидан урушни охирига етказиш ва Покистонни мағлубиятга учратишни талаб қилдилар, лекин у урушдан чиққанлигини эълон қилиб ўз қўшинларини Покистондан чиқарди. Покистон ҳукуматини халқ лигаси бошқарди. Бангладеш мустақил давлат эканлигини тан олди ва миллионлаб қочоқлар ўз юртларига қайтдилар. 1972 йилда 10 миллион киши Ҳиндистондан чиқарилди. Бу эса Ҳиндистоннинг қолаверса, Индира Гандининг ютуғи эди. Инқироз даврида Индира Гандининг сиёсий таланти ва қаттиқ қўллиги ғалабанинг асосий ютуғи бўлди. Индира Ганди бошқараётган Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясининг ҳокимият тепасига келиши, халқаро вазиятнинг кескинлаштиришнинг янги даврига тўғри келди.1 Индира Гандининг обрў эътибори мамлакатни мустақил ва марказлашган йўл билан бошқаришни ривожланишига олиб келди. У авторитор тартибда давлатни бошқарувига ўта бошлади. Унинг фикрига қарши чиққанларни партия ичида ва ташқарисида ҳам ўзига содиқ кишилар билан алмаштира бошлади. Давлатни авторитар тарзда бошқарилиши ҳукуматнинг бошқа аъзолари томонидан “Индиранинг подшолиги” номини олди.2 Ҳинд халқини камбағалчиликдан чиқариш тўғрисидаги ваъдаларини бажариш учун Индира Ганди саноатнинг бир қанча тармоқларини шу жумладан кўмир қазиб чиқариш, янги ер ислоҳотини ва янги солиқ сиёсатини амалга оширди. Бу ислоҳотлар мамлакат аҳволини оғирлаштириб юборди. Йирик ер эгалари томонидан бу ислоҳот рад этилди. Бой ҳиндлар янги солиқларни тўлашдан яшириндилар, бу эса бизнесни яширин ҳолатга ўтишига олиб келди. Бу эса аввало, камбағал халққа жабр келтирди. Нарх-наво ўсди. Давлат қарзи 2 миллиард долларни ташкил этди. Натижада ўсимлик ёғи, бензин ва ҳатто қоғоз сотиб олиш қисқарди. 1974 йилда иқтисодда аҳвол жуда оғирлашди. Саноат маҳсулотлари қисқарди, озиқ-овқат камчилиги келиб чиқди. Пулнинг қадрсизланиши 30%ни ташкил этди. Халқ норозилиги кучайди. Иш ташлашлар, митинглар бошланди. Ҳиндистоннинг саноат ва молиявий пойтахти Бомбейга бир йилда 12 мингта иш ташлаш содир бўлди. Айниқса, темир йўл ишчиларининг умуммиллий иш ташлашида 1 миллиондан ортиқ киши қатнашди. 60 мингдан ортиқ темир йўл ишчиси қамалди. 1974 йилнинг охирига келиб Индира Ганди ҳукумати ўз обрўсини юқотди. Мамлакатнинг турли бурчакларида ҳукуматга қарши чиқишлар бўлди. Ҳиндистон Миллий Конгресси раҳбарияти ичида лавозимни суъистеъмол қилиш ва коррупцияга берилиш ҳолатлари қайт этилди. 1975 йил июнда Индира Ганди сиёсатига қарши бўлган минглаб кишилар ҳибсга олинди, матбуотда цензура пайдо бўлди. Июлдаги кўпчилик сиёсий партиялар таъқиқланди ва парламент Индира Гандининг фавқулодда ваколатини тасдиқлади. Мухолифат партиялар Мароржи Десая етакчилигидаги Жаната партиясига бирлашди. Мамлакат фуқоролар уруши ёқасига келиб қолди. 1976 йили умумхалқ сайловлари орқага сурилди. 10 минглаб кишилар-талабалар, адвокатлар, журналистлар ҳибсга олиндилар. Иш ташлашлар, митинглар тақиқланди. Иш ҳақлари берилмади. Бу танқидларга қарши Индира Ганди 20 пунктдан иборат иқтисодий ислоҳотларни эълон қилди.1 Бу манифестни асосий қисми нарх-наволарни камайтириш ваъда қилинди. Одамлар фавқулодда аҳвол ўз натижасини берди деб ўйламасликлари учун уни “тинч революция” деб атадилар. Саноат учун 1975 йилда 6% га, кейинги йил эса 10%га ўсди, мамлакат экспорти ўсди. Мамлакатда пулни қадрсизланишининг олди олинди. Бир ой ичида гуруч ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 5% камайди ва камая бошлади. Мамлакат темир йўл ҳаракати ҳам яхши ишлай бошлади. Ҳамма ерда ва ҳамма соҳада фавқулодда аҳволни эълон қилиниши сезиларли даражада ўз натижасини кўрсатди. Бош вазирнинг кичик ўғли Санжай Ганди раҳбарлик лавозимларида ишламасада онасининг ёрдами билан сиёсатда анча танилиб қолди. Ҳукумат томонидан назорат остидаги оммавий ахборот воситалари уни деярли шахсини улуғлаб юборган эди. Санжай телевизор экранларида, айниқса, радиода тез-тез чиқиб турар эди. У бир-бирига қарши иккита давлат эшиттиришини олиб борар эди. Биринчи туғилишни сунъий камайтиришни тарғиб этувчи программа бўлса, иккинчиси ёмғирдан сўнг қўзиқориндай бир кечада пайдо бўлаётган пастқам уйчаларга қарши курашдан иборат эди. Халқ томонидан бу шахсий ҳаётга таҳдид, анъанавий ва диний урф-одатларни бузиш деб баҳоланди.Индира Гандининг халқ турмуш тарзини яхшилаш ва уни демографик инқироздан қутқаришга мўлжалланган чоралари тескари натижа берди. 1977-1980 йилларда Ҳиндистонда “Жаната” партияси фаолият кўрсатди. 1977 йил январда Индира Ганди мамлакатдаги фавқулотдаги аҳволни бекор қилди. Сиёсий маҳбусларни озод қилди ва март ойида, орадан икки ой ўтгач умумхалқ сайловларини эълон қилди. У қисқа вақт ичида мухолифатчилар сайлов компаниясини бошлай олмайдилар ва Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси осонликча ғалабага эришади деб ҳисоблаган эди. Мухолифатчилар тез орада ўзларини ўнглаб Индира Ганди ва унинг ўғли Санжайга ҳамда улар томонидагиларга қарши курашни бошлаб юбордилар. Улар халққа мамлакатни нормал ҳаётга қайтариш ва фуқаролик ҳуқуқларини қайтаришни ваъда қилдилар. “Жаната” партиясига овоз бериш билан сиз демократия тарафида ва диктатурага қаршисиз-шиорини илгари суриб чиқдилар. Натижада 1977 йилги сайловларда Индира Ганди мағлубиятга учради. Барча округларда “Жаната” партияси вакиллари ғалаба қозонди. Аҳолининг 43% мухолифатчиларни қўллади бу парламентда “Жаната” партияси учун 493 ўриндан 270 тасига эгалик қилишига олиб келди. Конгресс ўзининг ўттиз йиллик фаолиятидан сўнг раҳбарликни қўлдан бой берган эди. Мамлакатнинг энг катта штати бўлган Уттар Прадешда Конгресс партиясидан битта ҳам номзод ўтмади. Ҳиндистон Миллий Конгрессининг 49 вазиридан фақат 15 таси ўз округларига қайтдилар. Ҳатто Индира Ганди ҳам парламентда ўз ўрнини юқотди. “Жаната” партиясининг раҳбари бўлган 81 ёшли Морарджи Десаи фақатгина Индира Ганди ҳукуматини ағдариш учун бирлашган турли кайфиятдаги сиёсий гурухларни бошқаришдек қийин вазифа турар эди. Айниқса Жан Сангх бошчилигидаги Ҳинд Миллий партиясининг аъсири катта эди. Унинг аъзолари 1960 йилга келиб ўн мартага ошди. Улар: “Битта мамлакат, битта халқ, битта маданият ва қонун ҳокимияти” шиори билан шаҳар ва қишлоқларда таниқли эди. Жан Сингх сайловда ғолиб чиқиб, 90 та парламент аъзосидан иборат ядро ҳосил қила олди. Ғалабадан сўнг “Жаната” партияси майда бўлакларга бўлиниб кетди ва парламентда фракциялар ўртасида кураш олиб кетди. Бундан ташқари Мораржи Десая Хукумати мамлакатда барқарорликни тиклаш ва инфляцияни қисқартиришга қодир эмаслиги маълум бўлди. 1980 йилда “Жаната” партияси ичидаги келишмовчиликлар натижасида ўз мавқеини йўқотди. Сайловчилар яна Индира Ганди ва Конгресс партиясига қарадилар. Улар фақат шу партия мустаҳкам ва фаровонликни беришга қодир ҳукумат деб билдилар. 1980 йил январда Индира Ганди ва Ҳиндистон Миллий Конгресси яна ҳокимиятга қайтди. Номзодларнинг катта қисми ёшлар бўлиб, Конгресснинг ёшлар қанотидан келганлар эди. Улар сиёсатда янги бўлиб, ҳокимиятда иккинчи шахсга айланиб қолган Санжай Ганди қаноти остида эдилар. Санжай Гандининг муваффақият билан Аметхи округидан номзоди илгари сурила бошлади. 1977 йилги сайловда у мағлубиятга учради, лекин у онасининг энг яқин маслаҳатчисига айланди. Санжай онасининг ягона ишончли шахсига ва меросхўрига айланди. Ҳукумат қисқа вақт ичида мамлакатда тартиб ўрнатди, бироқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нарх-навони тўхтатиб қола олмади. Қишлоқларда ишсизлар ишсизлар кўпайди, шаҳарларда ҳам аҳвол ёмон эди. Ассам ва Панжоб штатларидаги тартибсизликлар айниқса уларни қийин аҳволга солиб қўяётган эди. Одамлар кўз олдида Конгресс камбағаллар ва кам таъминланганларни ҳимоя қилувчи партия бўлиб кўринмас эди. 1980 йил июнда Санжай Ганди авиа ҳалокатда вафот этди. Индира Ганди учун бу катта йўқотиш бўлди. Индира Ганди Конгрессдан умуман сиёсат олами билан таниш бўлган катта ўғли учувчи Ражив Гандини қўллаб қўвватлашни сўради. Камтарин, доимо четда турадиган, лекин ажойиб характерга эга бўлган Ражив Ганди Жавоҳирлаъл Неру принципларини қўллаб-қувватларди. 1981 йил у укаси Санжай Ганди ўрнига Амехти округидан катта овоз билан депутатликка сайланди. Ҳиндистон бош вазири Индира Гандининг энг асосий муаммоси Панжобда террорчилик ҳаракатининг бошланганлиги эди. Панжоб Ҳиндистоннинг энг унумдор районларидан бири бўлиб, деҳқонлар бошқа ерларга қараганда икки марта кўп даромад олар эдилар. Панжобдаги аҳолининг катта қисмини сингхлар ташкил қилиб, улар Ҳиндистон аҳолисини 2%ини ташкил қилар эдилар. Давлатдаги юқори лавозимларни 10%ини сингхлар эгаллаб, армияда ҳам обрўлари баланд эди. 1982 йилда президент этиб сайланган Гиён Заия Сингх биринчи сингхлардан чиққан президент эди. Мамлакат мустақилликка эришгандан бошлаб, сингхларнинг сиёсий онги ва бирлашуви сингхларнинг “Акали Дая” партияси асосий сиёсий куч бўлиб, Конгресс партиясини сайловларда сиқиб чиқара бошладилар. Индира Ганди штат Ҳукуматининг мустақиллигини тан олишни истамади ва унга қаршилик билдирди. Конгресс партиясининг сиёсатчилари Жарноил Сингх Бхиндранвал (1947-1984) бошчилигидаги сингх фундаменталистларининг ҳаракатини молиявий жиҳатдан қўллаб келишар эди. 1983 йил Бхиндранвал ўзини энг ашаддий экстремист сифатида кўрсатди. У ўзини штаби қилиб Амритеярдаги олтин ибодатхонага жойлашиб олди. Олтин ибодатхона XVI асрда қурилган бўлиб, сингхларнинг асосий муқаддас жойи эди. У Сунний кўлининг ўртасида жойлашган бўлиб, қирғоқлари мармардан ишланган, қирғоқ билан уни мармардан ишланган дамба бирлаштириб турарди. Унинг гумбазлари олтин билан қопланганлиги учун уни “Олтин ибодатхона” деб аташарди. Шу муқаддас жойдан Бхиндранвал ҳукуматга қарши террорчилик ҳаракатини олиб борди. Фуқаролар урушини олдини олиш учун 1984 йил май ойида ҳинд армияси Олтин ибодатхонани тозалашга буйруқ берди. Иложи борича ибодатхонани бузмасликка, кам куч сарф қилишга буйруқ берилди ва 70 минг аскар ибодатхонани ўраб олдилар. Бхиндранвал тарафдорлари ибодатхонадаги катта миқдорда тўпланган қурол-аслаха ёрдамида катта зарар келтирдилар. Биринчи ҳужумни ўзида 100 та аскар отиб ташланди. Натижада ҳинд армияси танк ва артиллерия қўшинлари ёрдамида ибодатхонани босиб олди. “Зангори юлдуз” деб номланган операцияда 300 дан ортиқ ҳинд аскарлари ва минглаб қўзғолончилар ҳалок бўлдилар. Бу воқеа сингхларга салбий таъсир қилди. Ўзларини ва динларини камситилган деб ҳисобладилар. Жуда кўп сингхлар бу воқеада, шахсан Индира Гандини айбладилар. 1984 йил 31 октябрда Индира Ганди ишга кетаётганида сингхларга мансуб бўлган иккита тан соқчи томонидан отиб ўлдирилади. Индира Ганди ҳукумати томонидан олиб борилган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотлар. Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритиш билан ҳокимиятга Жавоҳирлаъл Неру бошчилигидаги Конгрессчилар келди. Жавоҳирлаъл Неру 1930 йилларда Ҳиндистон Миллий Конгрессининг асосий мақсади иқтисодий жиҳатдан кенг имкониятли синфсиз жамият яратишдан иборат эканлигини таъкидлайди. бундай жамиятни керак бўлса куч ишлатиб бўлса-да, яратишни мақсад қилиб олган эди. У Маҳатма Гандининг асосий йўналиши бўлмиш социализм йўналишдан анча чекинди. Аммо В.Папел ва унинг тарафдорлари Конгрессда Жавоҳирлаъл Нерунинг ижтимоий сиёсатига қарши чиқишди. 1948 йили Конгресс томонидан қабул қилинган “Вакумни ижтимоийлаштириш” резолюцияни қабул қилганлигида бевосита кузата оламиз. Яна давлат корхоналари хар уч жабхада ташкил этиладиган бўлиб, хусусий корхоналар жамиятнинг тўлиқ иқтисодий талабига жавоб бера олмас эди. Шундай қилиб аралаш турдаги иқтисодий тизилмага йўл очилиб, гарчанд давлат тизими устун бўлиб қолсада, хусусий тадбиркорлик етарли таъсирга эга бўлиб қолди. Планлаштириш итисодиётнинг муҳум асоси бўлиб хизмат қилди. Зеро мустақилликнинг дастлабки йилларида мустаҳкам иқтисодий бошқарув тизимга эҳтиёж бор эди. Жавоҳирлаъл Нерунинг мақсади 10 йил ичида Ҳиндистонни қашшоқлик ботқоғидан чиқармоқчи бўлди. Давлат план комитети мамлакат мудофаси ва етакчи хўжалик тизими устидан ўз назоратини ўрнатиши керак эди. Ташқи душмандан ҳимояланиш учун давлат бюрократик тизими мустахкам бўлиши кераклигини Жавоҳирлаъл Неру яхши тушунган. 1951-1956 йиллари дастлабки 5 йиллик иқтисодий режа тузилди. Ўз навбатида хусусий корхонага ҳам эркинлик берди. 1955 -йилда Абадида ўтган съезда конгресс “соцалистик шаклдаги” жамиятни қуришни эълон қилади. Конгреснинг асосий мақсади Ҳиндистонда кучли ижтимоий ҳимоя асосланган жамият қуриш бўлиб қолди. Аҳолисининг 40 %и қашшоқ бўлган. Ҳиндистон учун бу каби сўл йўналишдаги фикрлар аҳолининг аксарияти томонидан яхши кутиб олинди. Лекин хусусий мулкчилик ва эркин тадбиркорлик тарафдорлари манфаатларига зид келадиган қонунлар қабул қилинган эди. Давлат барча йўналишларда ўз назоратини кучайтира бошлади. 1962-йилги манифестларда аҳоли ўртасидаги мулкий тенгсизлик даражаси тенглаштириш масалалари кўрилди. Ижтимоий ҳимоя тизим яна бошқача йўналишларга бурилди. 1963-йил Ҳиндистон Миллий Конгресс халқга мурожатида давлат секторининг мустақиллик йилларидаги стратегик йўналишлари тўғри олиб борилганлиги таъкидлади. 1964-йил Бхубанешварда Конгресс Ҳиндистонда демократик ва социолистик йўналишни танлаганини маълум қилди. Бу съездан кейин 1964-йил 27-майда Жавоҳирлаъл Неру оламдан ўтди. 1967-йили Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди ва Ҳиндистон Миллий Конгресс вакиллари ўн пунктдан иборат партиянинг йўналишини танлади бу программага мувофиқ банк тизими, миллий суғурта ташкилотлари, 600 га яқин зодагонлар ваколатларини йўқотиш, шахарларда ер эгалига чекловлар белгилаш, қишлоқларда ер ижара тизимини ислоҳ қилиш, монополиялар ваколатларини чеклаш ва иқтисодий кучни алоҳида шахслар қўлида бирлашишга йўл қўймаслик чораларини ўз ичига олар эди.1 Бундай чораларни қабул қилиш сайловдан олдин сайловчилар томонидан талаб қилинган эди. Сайловларда Конгресс сайловларда илк бор кўп штатларда мағлубиятларга учради. Шунинг чун ҳам юқоридаги таъкидланган кескин ижтимоий иқтисодий чораларга боришга мажбур бўлди. Ҳиндистон Миллий Конгрессда бўлиниш юзага келди. (яна сўл ва ўнгларга ажраш). Сўл радикаллари “ёш турклар” Банкларни национализация қилишни талаб қилдилар. Бу эса ўз навбатида С.К Патил, Атул Гхош ва Ҳиндистон Миллий Конгресс президенти Ниджалинган каби консерваторларнинг қаршилигига учради. Консерваторларнинг қаршилигига қарамасдан Индира Г андининг ҳукумати йирик божларни национализация қилди. Монополияларнинг ваколатларини чеклади ва ер ислоҳатини ўтказа бошлади. Жудаям қашшоқ ерсиз деҳқонлар ерга эга бўлдилар. Иқтисодиёт вазири Морарджи Десаи юқорида таъкидланган ислоҳотларга қарши чиқди ва лавозимидан воз кечди. Национализация қилиш режалари ва амалиёти Жана Сангх ва Сватантр партияларидан ташқари Индира Г андининг бу чораларини қўллаб қувватладилар. Миллатга мурожатида Индира Ганди банкларни нацнализация қилиш чоралари олдин ҳам кўриб чиқилганини алоҳида такидлаб ўтди. “Иқтисодий тепалик устидан қўмондонлик” чоралари Ҳиндистондек камбағал давлат учун иложсиз чора эканлигини таъкидлаб ўтди яна у Ҳиндистон Миллий Конгресс халқдан узоқлашганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.2 1964-йили ваъдалар етарлича эътибор қозонмаганлигини ва бошқа масалалар хусусида танқид қилди. Айни мана шу сабаблар халқни Конгрессга ва унинг ҳукуматига ишончини пасайтирди. Ҳукумат “катта чоралар” эвазига ўз халқ олдида ўз обрўсини тиклаш лозим эди. Ҳиндистон Миллий Конгресс ичидаги қарама қаршиликлар охир оқибат Конгрессни иккига бўлиниб кетишига олиб келди. 1969-йил ўнглар ва сўллар ўртасида кураш қизиб кетди. 1969-йил ноябр ойида ўзаро курашларда Ҳиндистон Миллий Конгресс бўлиниб кетишга олиб келди. Ҳиндистон сиёсатдонларидан бири Джанна Сангх партиясининг рахбари Балраж Модҳоқ “Кангресни бўлиниши мамлакат учун муҳим воқеа бўлиб, биз бу воқеани олқишлаймиз. Агарда Конгресс Маҳатма Гандини айтганларини қилганида бу бўлиниш 1948-йил содир бўлар эди. Бу эа ўз навбатида иккита “жонли” ҳа ракат қилувчи партияларни пайдо бўлишига олиб келар эди. Ҳозирги бўлиниш сиёсий қутубхонага ажралиш учун катализатор бўлиб хизмат қилди” -деб таъкидлаб ўтди.1 Ўнглар Индира Гандини коммунистликда айблашди. Бу айбларни рад этиб Жавоҳирлаъл Нерунинг “Марказдан сўлроқ” сиёсати томонида эканлигини такидлади. Ўнглар номигагина социалистик йўналишни тарғиб қилар эдилар. Фуқаровий жамият қуриш масаласи эса иккинчи даражада турганлиги яққол кўриниб турар эди. Ўнгларнинг антиконгресчилик ҳаракатлари ҳалқ оммасининг қаршилигига дучор бўлди. Мамлакатнинг келажаги борасидаги тафовутлар, 1970-йил декабрида Ҳиндистон Миллий Конгрессини тарқатиб юборилишига олиб келди. Шу йили Индира Гандининг партиясига халқ томонидан янги мандат кераклигини таъкидлаб ўтди. Индира Гандининг таъкидлашича, “биз тушунамизки, бизнинг тизимимиз одамларнинг эҳтиёжларини қондира олмаса улар бошқа тузумни қўллашга ўтадилар. Шунинг учун биз адолатли ва халқчил тизимни қўлламоғимиз даркор”.2 1971 йилги парламентга сайловларда Конгресс ташкилоти, Сатантра, Джана Сангх ва Бирлашган социалистик партияси Индира Гандининг сиёсатини қўлламасди. Аммо 1971 йил март ойида бўлиб ўтган умумхалқ сайловлари бош вазирга ғалаба келтирди. 1971 йил декабрда Покистон армияси мамлакат шарқида мағлубиятга учради. Бу ҳол Шарқий Бенгалиянинг Покистондан ажралиб мустақил Бангладеш давлати сифатида ташкил топишига олиб келди. Ғарбда ҳам Покистон қўшинлари муваффақиятсизликка учради ва мағлуб бўлди. Покистон устидан қозонилган ғалаба ҳамда урушдан кейин олиб борилган муваффақиятли музокаралар Индира Ганди обрў-эътиборини кучайтирди. Сайловларда Ҳиндистон Миллий Конгрессини парламентида 330 та депутатлик мандатини эгаллаб рақиблари устидан ғалаба қозонди. Конгресс Ташкилоти 15 мандат билан мағлубиятга учради. Олдин у 65 та жойга эга эди. 1971 йилги сайловлардан кейин Индира Ганди бошчилигида ҳукумат юқорида айтиб ўтилган 10 пунктни амалга оширишга. тушди. Булардан энг асосийси ер ислоҳоти бўлди. Ер эгалигини 10-18 акрдан ошмаслик масаласини олға сурди. Бу эса ўз навбатида йирик заминдорлар манфаатларига зид келди ва парламент ичида тафовутлар юзага келди. Парламент ичидаги ва парламентдан ташқаридан келишмовчиликлар ислоҳатни охиригача секинлаштирди. Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси ичида ҳам кураш юзага келди. Лекин шундай бўлсада бир неча миллион киши ерли бўлиб қолди. Бундан ташқари, мамлакатда ва конгресснинг ичида бўлиб ўтаётган тўқнашувларнинг сабабчиларидан бири ҳисобланган 100дан ортиқ суғурта компанияларини национализация қилиш масаласи ички зиддиятни янада алангалатди. Чунки харажат ва маҳаллий компаниялар бу жараённинг ичига кириб кетаётган эди. Давлатнинг қўлига 100га яқин енгил саноат компаниялари ўтди. Компания эгалари фабрикаларни зиён етказаётганликни баҳона қилиб ёпа бошладилар, қолганлар эса ёпишга тайёрландилар. Давлат ва тадбиркорлар ўртасида келишув масаласи сифатида иқтисодиётда қўшма секторни тузиш масаласи олға сурилди. Яна давлатнинг иқтисодий имкониятларидан фойдаланган ҳолда йирик монополияларга тегишли компанияларнинг акцияларини сотиб олишдан иборат эди. Шу йўл билан аралаш шаклдаги иқтисодий тизимни юзага келтиришдан иборат эди. Давлат томонидан эса айрим компанияларни тадбиркорлар ҳисобига реприватизация қилиш йўли белгиланди. Натижада иқтисодий йўналишдаги курашлар сиёсий йўналишлардаги курашлардан қолишмайдиган бўлиб қолди. 1975-йилги сайловларда ҳам Индира Гандининг партияси яна ғалабага эришди. 1971-йилги Утар Прадешдаги сайлов участкасидан бирида Индира Ганди сайлаш тартибини бузганликда айбланиб, олий суд унга 4 йил жиноий ишни кўриб чиқди. 1975-йили унинг сиёсий рақибларининг айбларини Ҳиндистон олий суди рад этиб, Индира Гандини оқлади. Мухолифатчилар халқни ҳукуматга бўйсунмаслик ғоясини олға сурдилар. Аммо ҳукумат ва парламент бош вазир Индира Гандини ҳимоя қилиб чиқди. Ҳаттоки штатлардаги кўзга кўринган фидоий кишилар бош вазир томонида турдилар. 1975-йил 26-июн Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди ва президент мамлакатда фавқулотда ҳолатни эълон қилди. Бутун мамлакатда мухолифат сиқувга олинди. Лекин сиқувга олиш қонуний тусда амалга оширилди. Ҳукумат мухолифатни тўполонлар чиқарганликда айблади. Кўп одамлар қамоққа олинди, парламентда опозиция ҳукуматнинг бу ҳатти-ҳаракатини қоралаб чиқди. йил 1-июль куни Индира Ганди ҳукумати 20 пунктдан иборат давлат дастурини эълон қилди. Бу дастур 10 пунктли дастурнинг давоми эди. Уларнинг ичида энг асосийларидан бири ҳаёт учун муҳим бўлган таварлар нархларини пасайтириш, берилган ерларнинг ошиғини заминдорлардан тортиб олиб, камбағалларга беришдан иборат эди. Ўз навбатида хусусий мулкчилик таъсир доираларини либераллаштириш чоралари кўрилди. Хукумат национализация сиёсатини бошқа давом этмаслигини эълон қилди. йили Индира Гандининг ҳукумати Ҳиндистон конституциясига 42-ўзгартириши киритди. Унга кўра Хиндистон “Суверен демократик республика” деб аталадиган бўлди. Аввалгидек, янги дастурни амалга оширишда қатор қийинчиликлар юзага келди. Яъни қишлоқлардан тортиб, йирик хусусий корхоналаргача бу келишмовчилик етиб борди. Мухолифатчилардан бири социалистларнинг лидери Джарж Фернондес Индира Гандига қарши курашга барчани чорлади. Хукмрон партиянинг ичида хам келишмовчиликлар юзага келди. Бунга асосан, партиянинг ичидаги ёшлар қоноти сабабчи эди. Санжай Ганди ўз онасининг сиёсатини айрим жабхаларини қоралади. У Ҳиндистон Миллий Конгресси ичидаги кадрлар масаласини ҳал қилар, ҳукуматда хеч қандай ловозимда ишламасада ўз таъсирини ўтказа олар эди. Ҳукуматда ўзига керакли бўлган кишиларни ўтказа олар ва лавозимидан озод эта олиш кучига эга эди. Индира Ганди эса уни кичик ўғлини қўллаб қувватлар эди. Санжай Ганди 5 пунктли дастурни олға сурди. Унинг асосий маъноси аҳолининг кўпайиши даражасини олдини олишни иборат бўлиб, аҳоли демографиясини назорат қилишдан иборат эди. Унинг устига “ихтиёрий стирилллаштириш” сиёсатига қарши чиқишлар бўлиб ўтди. Яъни йирик шаҳарларда қашшоқ аҳолини уй-жойларидан маҳрум қилиш одатий ҳол бўлиб қолди. Буларнинг барчаси Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясини емира бошлади. 1977-йил январ ойида Индира Ганди ҳукумати парламентга сайлов чақириғини эълон қилди. Сайловда кўпроқ овоз олиш мақсадида ҳукумат турмаларидан кўп сиёсий махбусларни озод этди. Озод этилган сиёсий маҳбуслар опозицион партиялар олдида бирлаша бошладиилар. Нараян бошчилигидаги “Жаната партия” халқ партияси анти конгрессчилик ҳаракатини бошладилар. Унинг таркибига “Бирлашган Конгресс уюшмаси”, Жана Сангх, “Бхарая локдал” (Ҳиндистон халқ партияси) ва “Социалистик партия” лар кирди. Жаната партиянинг сайлов олди тарғиботи, таркибида консерватив блоклар кўп бўлса-да, халқнинг ижтимоий иқтисодий шароитини либерал йўл билан яхшилашга қаратилган ғоялардан иборат эди. Маҳатма Г андининг демократик ғояларини ўзларига мослаб тарғиб қилдилар. Жаната партия капитлаизимнинг жирканч йўналишларидан воз кечишга чорлар, халқни иқтисодий ночорлигидан чиқаришга интилди. Ҳиндистон элитаси дастлаб бу партияни оқласада, кейинчалик уларни қўлламай қўйди. Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясини халққа ер бўлиб беришида адолатсизлик қилди ва ишни эплай олмади деган гап тарқатдилар. Ўз навбатида улар Ҳиндистон Миллий Конгресси амалга оширмоқчи бўлган ишни охиригача янгича йўл билан амалга оширмоқчилигини халққа эълон қилиб чиқди. Иқтисодий кучни монополиялар қўлида мужассамлашга қарши эълон қилдилар. Джаната Парти, Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясининг сўл ғояларини ўзлаштириб халқнинг эътиборини қозона олди. Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси таркибидан Жангиван Рамнинг чиқариб юборилиши, конгрессчиларни обрўсини тушириб юборди. Индира Г анди ва Санжай Гандиларнинг “диктатурасига” қарши чиқган мухолифат, иложи борича ҳукуматни қоралади. Жаната партиянинг бир блоки бўлган демократия учун Конгресс ғалаба қозонди. Мораржи Десая бош вазир бўлди. Ҳиндистон Миллий Конгресси Индира Ганди бошчилигида мағлубиятга учради. Унинг асосий сабаби сўл марказчилик сиёсатидан узоқдашиши, нодемократик усуллар орқали мамлакатни бошқаришида бўлди. Мухолифат эса бундан унумли фойдаланди. Индира Г анди бошқаруви даврида Ҳиндистон сиёсий ривожланишининг янги йўлини тутди. Аммо бир неча партиялар бирлашмасидан ташкил топган Жаната партия ва унинг фракциялари асосида тузилган ҳукумат инқирозига юз тутиши муқаррар эди. Ғоявий келишмовчиликлар ва партия ичида бирдамликнинг йўқлиги, унинг инқирози муқарарлигини англатар эди. 1880 йили Индира Г андининг партияси яна ғалаба қозонди. Лекин улар ваъда берган иқтисодий фаровонликни халқ кўрмади. Ҳиндистон Миллий Конгресси ҳаракат қилмасин оммани эътиборини ўзига торта олмай қола бошлади. Социалистик шиорлар ўз даврини яшаб бўлганлиги яққол кўриниб қолди. Ҳиндистон тобора капиталистик йўналишининг ғояларига суяна бошлади. Ҳинд халқи бозор иқтисодиётини кучайишида давлатнинг таъсирини пасайишини хохлар эди. Давлат капитализим йўналишига қаратилган Индира Гандининг сиёсати, оммани эътиборини қозона олмади. Аммо унинг тенгликни ёқлаб чиққан ижтимоий сиёсати халққа маъқул келди. Ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, деҳқонларни ер билан таъминлаш, шифохоналарни қурилиши болалар учун мактабларни бунёд бўлиши буларга яққол мисол бўла олади. Индира Ганди бошқараётган Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясининг ҳокимият тепасига келиши, халқаро вазиятнинг кескинлаштиришнинг янги даврига тўғри келди. Индира Гандининг қайтиши, деб ёзади, “Пэтриот” газетаси, неоколонистлар учун катта зарба бўлди.1 III Боб. Индира Г анди ҳукуматининг ташқи сиёсати Индира Гандиининг халқаро муносабатлардаги етакчилик роли. 1955 йили Индира Ганди отаси билан Бандунг конференциясида иштирок этди. Ўша вақтлардаёқ Индира Г анди мамлакатдаги ички аҳволни ва халқаро майдондаги вазиятни тўғри тушинар ва таҳлил қила оларди. У дунёни кўрган сари озод бўлган Шарқ мамлакатлари раҳбарлари ва Ғарб давлатлари раҳбарлари сиёсий қарашларини таҳлил қилар эди.Жавоҳирлаъл Неру чет элга сафар қилганда Индира отасини кўпинча бирга кузатиб борар эди. Бу сафар ва расмий учрашувлар халқаро муносабатларнинг нозик томонларини ҳам тўғри тушунишга тажрибали дипломатлар билан музокара олиб бориш санъатини ўрганишга катта ёрдам берди. У жуда кўп муҳим замонавий анжуманларда иштирок этишга муяссар бўлди. Булар Индиранинг истеъдодини такомиллаштирди, зукко бўлиб етишишига ёрдам берди. Индира Ганди таъкидлаган эди: “Мендаги афзаллик отамнинг менга берган таълими ва тарбияси ҳамда қатор улуғ кишилар билан учрашувида бўлди... Аммо сиёсат соҳасида икки баробар ортиқ ҳаракат қилишга тўғри келди. Чунки мен унинг қизигина эмас, мустақил шахс эканлигимн исботлашим керак эди”. ^Ҳиндистон нафақат қўшилмаслик ҳаракатининг асосчиси бўлиб қолмай балки унинг ғоялари: тинч-тотув яшаш, тинчлик ва тараққиётга интилиш, ядро ҳалокатини олдини олиш учун курашни амалга оширишга катта ҳисса қўшиб келган мамалакатлардан биридир. Унинг тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бориши, халқаро майдонда обрў эътиборнинг кўтарилишига олиб келди. Индира Гандининг халқаро сиёсий, иқтисодий муносабатларни чуқур ва пухта билиши, жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори империалистик кучларнинг ҳийла - найранглари ва фитналари барбод этишда жуда қўл келади. 1983- йил мартда Дехлида бўлиб ўтган анжуманда қўшилмаган давлатлар ва мамлакатлар хукумат бошлиқларининг Индира Гандини якдиллик билан бу ҳаракат раҳбарлигига сайланишини жаҳоннинг барча тараққийпарвар кишилари қизғин олқишлади. Ҳиндистоннинг тинчлик ва халқлар хавфсизлиги идеалларига амал қилиш унинг ташқи сиёсатининг мустаҳкам негизини ташкил этди. “Бизнинг тинчликка даъаватимиз: деган эди. Индира Ганди БМТ Бош ассамблиясининг 38-сессиясида ўзимизнинг фақат холис тилагимизни баён қилишдан иборат бўлмай, тинчликни ҳаётий зарур эканлигидир. Чунки мавжуд бўлган ҳарбий қурол - аслаҳа умуман инсониятни тор - мор қилиш тахдидини солмоқда. Бугунги тинчликсиз эртанги ҳаёт йўқдир. Барча мамлакатларда тобора кўпроқ одамлар дахшатли қурол жамғармаси қандай оқибатларга дучор қилишни тушунгани сари уларнинг сиёсий эътиқодидан қатъий назар, тинчлик учун кураш кенгаймоқда. Биз тинчлик учун курашни авж олдирган тақдирдагина омон қолишимиз мумкин”.2 11983-йил 7-мартда Ҳиндистон пойтахти Деҳлида қўшилмаган мамлакатлар VII конференцияси бўлиб ўтди. Конфренцияда 101 давлат вакиллари иштирок этди. Деҳли анжумани халқаро вазият ниҳоятда чигаллашган, империалистик давлатларнинг қўшилмаган мамлакатлар ички ишига аралашуви авжига чиққан, бу ҳаракат қатнашчиларининг ичида айрим мамлакатлар шу ҳаракат принципларига раҳна солган (масалан, Покистон ташқи сиёсатга милитаризмга юз тутиб, АҚШ билан ҳарбий шартнома тузган) бир шароитда ўтди. 1983 йил 7 мартда Индира Ганди конференция қатнашчилари олдида нутқ сўзлади: “Биз қўшилмаган мамлакатлар-тинчликни танладик ва бу сўзсиз тўғри ва муқаррар йўлдир, деб ўйлаймиз.... қўшилмаслик ҳаракати - бу миллий мустақил ва озодликдир. Бизнинг ҳаракатимиз тинчлик учун ва конфрантацияларнинг олдини олиш учун курашади. Унинг мақсади ҳарбий иттифоқлардан четда туришдан иборат. У давлатлар ўртасида тенглик ва халқаро муносабатларни, ҳам иқтисодий ҳам сиёсий соҳада демократиялаштиришни билдиради. Бизнинг ҳаракат ўзаро фойдага асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга интилади”1 Деҳли анжуманида Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди қўшилмаган мамлакатлар иқтисодий стратегиясида ўз фаолиятларини уч соҳада кучайтиришлари зарур деган таклифни киритди. Биринчидан, халқаро иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш мақсадида глобал музокаралар бошлаш. Иккинчидан, бу музокаралар бошланишини кутмасданоқ жуда мушкул масалаларда зудлик билан қатор дастурларни амалга ошириш (жумладан, ташқи қарзларни тўлаш шартларини енгиллаштириш илғор индустриал мамлакатлар бозорида хар-хил тўсикларни камайтириш, қишлоқ хўжалик тараққиёти учун керакли маблағларни сафарбар этишга ёрдам бериш, энергетика ресурурсларини ишлаб чиқариш) эскириб қолган молия-кредит системаси реформасини ўтказиш мақсадида кенг халқаро конференцияни чақириш; ниҳоят, учинчидан, ривожланаётган мамлакатлар кўпроқ ўз кучи ва имкониятига таянадиган принципни ўрнатиш ва ўзаро хамкорликни активлаштириши лозим. Ҳиндистон бош вазири Индира Гандининг бу таклифи конференция томонидан мамнуният билан қабул қилинди. Конференция раиси Индира Ганди хозирги халқаро иқтисодий система таназзул ёқасига келиб қолганлигини, инсоният эса ядро урушида қирилиб кетиш ҳавфи остида турганлигини, халкларимиз учун яхшироқ турмуш яратиб бериш режалари ялпи тинчликни таъминлашга ва қуролланиш пойгасини жиловлашга боғлиқ бўлиб қолганлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Конференция қатнашчилари ер куррасидаги ниҳоятда хавфли ҳудудларга - Яқин Шарқ, Жанубий Африка ва марказий Америкага катта эътибор бердилар. У Фаластин озодлик ташкилоти рахбари Ясир Арофатнинг Индира Г анди раҳбарлигида Фаластин муаммоси бўйича махсус гуруҳ тузиш ҳақидаги таклифини қабул қилдилар. Конференция икки қисмдан иборат муҳим ҳужжат сиёсий ва иқтисодий декларацияни қабул қилди. Қўшилмаслик сиёсатининг моҳияти-дейилади сиёсий декларацияда-империализм колониализм, неокоониализм, ирқчлик ва апортеид, шу жумладан сионизмга қарши ҳамда ташқи агрессиянинг барча шакилларига қарши курашдан иборатдир. Иқтисодий декларацияда тенглик ва адолат асосида қурилган янги иқтисодий муносабатларни ўрнатиш лозимлиги қайд қилинади. Конференция якунида “Деҳли мурожати” қабул қилиниб, унга замонамизнинг бош вазифалари тенглик ва тинч-тотув яшаш қуролсизланиш ва тараққиётга эришишдан иборатлиги кўрсатилган эди. Умуман Деҳли анжуманининг иши натижасида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин: -қуролланиш пойгаси зўраяётгани инсониятни ҳалокатга олиб келиш хавфини англаш унга зудлик билан барҳам бериш зарурлиги ва биринчи галда янги қирғин қуролларини ишлаб чиқариш ва ёйишни тўхтатиш; -умумий ҳавфсизлик мақсадида ер куррасидан ядро қуролидан холи бўлган зоналарни вужудга келтириш айниқса хавфли бўлган Ҳинд океанини ва бошқа ҳудудларни тинчлик зонасига айлантириш; -миллий озодлик ҳаракатини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқлари поймол қилинган Фаластин Жанубий Африка Республикаси Намибия ва бошқа халқларнинг хуқуқларини тиклаш яқин ва ўрта Шарқда, Африканинг Жанубида ва Марказий Африкада адолатли тинчликни барпо этиш. Қўшилмаслик ҳаракати иштирокчилари таркиби жиҳатидан ҳар хил бўлишга улар ичида турли даражада тараққий этган ва сиёсий иқтисодий тузуми турлича бўлган мамлакатлар мавжуд бўлишига қарамай, унинг негизини антиимпериализм ва ирқчиликка қарши кураш, тинчлик, тараққиёт тенглик ташкил этарди. Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди конференция қатнашчиларига 1983-йил сентабрда БМТ бош ассамблиясининг 38-сесиясига келишини таклиф қилди. У 1985-йилини БМТ йили деб эълон қилишни ҳам таклиф этди. Индира Ганди ўзининг нутқида қўшмаслик ҳаракатини “тарихда тинчлик учун энг йирик ҳаракат”1 деб тарифлайди. Бу ҳаракат 1961-йил ташкил топганидан буён у ҳал қилаётган муаммолар доираси анча кенгайди “Тараққиёт, мустақиллик, қуролсизланиш ва тинчлик бир бири билан ўзаро боғлиқдир. Жаҳон ядро қуроли сақданиб келаётган шароитда яшай оладими? -дейди Индира Ганди,-тинчликка интилиш умумийдир. Бу ҳатто қурол жойлашган мамлакатлар учун хосдир”1 бўлиб ўтган конференцияда Индира Ганди қўшмаслик ҳаракатининг раиси этиб сайланди. У ўзининг шу муносабати билан сўзлаган нутқида шундай дейди: “...ҳозирги даврнинг иккита бош масаласи-тараққиёт қуролсизланиш муаммосининг тезроқ ҳал қилиниши шубҳалидир”.2 3 Ўзининг фикрини у шундай ифодалайди: “Биз фақат лагер-база яратаяпмиз, бизнинг мақсад ва идеалимизга етишимиз учун анча узоқ йўл босишимиз керак”.1 Шундай жўшқин руҳда Индира Ганди қўшилмаслик ҳаракатини бошқаради. Индира Ганди миллий озодлик ҳаракатига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади, ҳаракат олдида турган долзарб муаммолардан бири бу Эрон ва Ироқ ўртасидаги давом этаётган урушдир. Қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари Индира Ганди уришаётган томонларга конференция қабул қилган чақириқ билан чиқди: “Ҳамма ҳарбий ҳаракатларнинг тезда тўхталиши ва музокаралар йўли билан адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатилишидан манфаатдордир”.2 Индира Ганди шунингдек Ҳинд океанини тинчлик зонасига айлантириш масаласини кўтариб чиқди у Маврикийнинг архипелог Чагос суверенитетини тиклаш талабини Ҳинд океанида АҚШ нинг асосий харбий базаси бўлиб қолган Диего Г арсиа ороли қуролсизлантириш талабини қўллаб чиқди Индира Ганди буюк давлатларни қуроллантириш пойгасини тўхтатиш ва ядро уруши халокатини олдини олишга чақирди. Шу билан бирга қўшилмаслик ҳаракатини раҳбари бошқа муҳим ҳал қилмаётган муаммоларни кўтариб чиқди. Биз ватанидан айрилган ва кўп азоб чеккан мард Фаластин халқи билан бирдаммиз. Инсоният иродасига қарши жазосиз ҳаракат қилаётган яна бир ёмон донг қозонган муртад ЖАР тузумидир. Бу ерда расизмни қонунлаштирилган Преторий ҳукуматининг мавжудлигини инсоният бирлигига зид келади. Ўз халқига Номибия халқи ва бошқа қўшниларига қарши олиб борилаётган агрессия - бу бутун жаҳон бирлашмасига қилинаётган ҳақорат. Учинчи масала- бу Ҳинд океани интенсив милитлаштириш ва Диего Г арсия оролини ядро базасига айлантиришга қарши туриш. Деҳли конференсиясида Ҳиндистон бош вазири Индира Гандининг қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари этиб сайланиши, халқаро майдонда Индира Гандининг ва унинг ҳукуматини обрў- эътибори кўтарилганлигини кўрсатади. Конференсиядан кейин Индира Ганди қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари сифатида кўп ишлар қилди. Уруш ва тинчлик муаммоси Индира Гандининг халқаро фаолиятидан асосий ўринни эгаллади. 1983- йил 27-29 сентабрда Индира Ганди Нью-Йоркда иккита норасмий учрашувни ташкил қилди. Унда БМТ Бош Ассамблиясининг раиси ва бош котиби, 24 давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди. Улар ҳозирги замон халқаро муносасбатларининг асосий муаммолари ҳақида баҳс юритдилар. Индира Г анди янги халқаро акциянинг ташаббускори бўлди. Аргентина, Греция, Ҳиндистон, Мексика, Танзания ва Швеция давлат ва ҳукумат раҳбарлари ядро давлатларига синовларни тўхтатиш ядро курашларини ишлаб чиқариш ва қўллашни йўқ қилиш чақириғи билан чиқишди. Қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари сифатида Индира Ганди уруш ҳавфининг олдини олиш борасида тинмай иш олиб борди. У Ҳиндистон пойтахтида ва чет элда шу масала юзасидан қатор уучрашувлрни ташкил этди. Индира Ганди интервьюларининг бирида Гренадага қилинган АҚШ интервенцияси муносабати билан қуйидагиларни таъдиклаб ўтган эди.: “.. Бу интервенцияси ҳеч нарса билан оқланмайди ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига тўғри келмайди”.1 Индира Ганди қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари сифатида Яқин Шарқда кескинлашиб бораётган вазият шароитида шунга қаратди. У бу ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун ҳаракат қилди. Индира Ганди Яқин Шарқ муаммоси асосида Фаластин масаласи ётади деб ҳисоблайди. У 1983 йил март ойида Фаластин масаласи бўйича қўшилмаган давлатлар ташқи ишлар вазирларининг мажлисини тузди ва унга раҳбарлик қилди. 1983 йил август-сентабрда Женевада Фаластин масаласи бўйича йиғилган халқаро конференцияда П.В.Нарасинха Рао Индира Г андининг мактубини ўқиб берди. Унда Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш учун Фаластин араб халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилишини тан олиши ва ўзи босиб олинган ерлардан Исроил қўшинларини олиб чиқилиши керак1. Қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари Индира Ганди Эрон, Ироқ низосини ҳал қилишга муҳим аҳамият берарди. Индира Ганди бу низони тезда ва тинч йўл билан тўхтатиш учун ҳамма чораларни кўриш кераклигини таъкидлайди. У бир неча бор С.Хусайн ва Ояттолла Хомейнига мактублар юборди. 1984 йил апрелдан И.Гандининг Ливия ва Тунисга қилган визитлари Эрон-Ироқ низомини тартибга солиш мақсадида қилинган эди. “Қўшилмаслик ҳаракати,- деди Индира Ганди Деҳли кенгашининг бир йиллиги муносабати билан қилган баёнотида кескинликни юмшатиш урушнинг олдини олиш ва халқлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш йўлидан боради”.2 Қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари сифатида Индира Ганди бир неча бор жаҳондаги вазиятни яхшилашга ҳаракат ва ташаббуслар билан чиқди. Қуролсизланиш , тинчлик ва адолатликка асосланган янги халқаро иқтисодий тартиб ўрнатиш тарафдори бўлган. “Биз Ҳинд океани бўйича БМТ конференциясини чақиришга эришиш учун кучларимизни икки ҳисса кўпайтиришимиз керак. Соҳилдаги давлатлар қўшилмаслик ҳаракати ва БМТ бир неча бор Ҳинд океани тинчлик зонаси бўлиши керак деб баён қилишган”.3 Индира Ганди жаҳон давлатларининг ва ўз мамлакатининг тинчликсевар ташқи сиёсат тарафдори эканлигини номоён қиларди, БМТ Бош Ассамблиясининг сессияларида Индира Ганди қуролсизланишга доир қатор таклифларни киритди. Хусусан, ядро қуролини ишлатмаслик ҳақида собиқ СССР нинг космик фазода куч ишлатишини ман қилиш ҳақидаги таклифини қўллаб қувватлади. 38 сессияда у қуролланишни чегаралаш масаласи бўйича 50 дан ортиқ резолюцияни қўллаб қувватлади ва умуман унинг бош муаллифи ҳам бўлди. Бундан ташқари, қуролсизланиш ҳафтасини ўтказиш таклифини киритди. 39 сессияда Индира .Ганди ракета ва йўлдошларга қарши тизимни ривожлантириш режаларига қатъий норозилик билдирди. Бош вазир асосий эътиборини ядровий қуролсизланиш ва ядро уруши олдини олишга қаратди. 1984-йил январдаги Европада ишонч ҳавфсизликни сусайтириш чораларини ва қуролсизланиш бўйича конференция қатнашувчиларини Индира Ганди қўшилмаси ҳаракати мамлакатлари номидан ядро қуролсизланиши учун тезкор чораларни кўришга ва умум жаҳон тинчлигини мустаҳкамлашга чақирди. Индира Ганди қўшилмасик ҳаракатини дунёнинг турли жойларидаги ҳарбий ҳавф ва низолар ўчоғини тартибга солиш ва йўқ қилишдаги асосий куч деб билади . Қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари Индира Ганди ҳар галгидек Яқин Шарқ муаммосига жиддий қарайди. Деҳли конференциясининг қарорига амал қилган ҳолда Индира Ганди араб давлатлари билан Яқин Шарқда адолатли ва мустаҳкам тинч ўрнатиш масалалари бўйича ягона плотформани ишлаб чиқишга интиларди . Шундай қилиб, ташқи ишлар бўйича вазир А. А Рахим ва ташқи ишлар нозирлиги котиби Бҳандари араб дунёсининг кўп мамлакатларида бўлишди. Фаластинни озод қилиш ташкилотининг раҳбари Ясир Арофат Деҳлидан бўлди, бу ердан уни Индира Ганди қабул қилди. Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди 1984-йил апрелда Тунисдан Я.Арофат билан учрашди. 1983 йил октабр ва ноябрларда Деҳлида Фаластин масаласи бўйича саккизлар комитетининг мажлиси бўлиб ўтди. БМТ Бош Ассамблиясининг 39- сессиясида Индира Ганди Яқин Шарқдаги кескин вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро конференцияни чақиришга Қўшилмаслик ҳаракати мамлакатлари тайёр эканликларини таъкидлаб ўтди. Яқин Шарқ муомосини ҳал қилиш учун қўшиилмаслик ҳаракатининг раҳбари Индира Ганди қатор давлатлар асосан араб давлатлари билан кўп учрашувлар олиб борди. Бундан ўзининг асосий масаласини у шу давлатлар томонидан Яқин Шарқ бўйича Фаластин Озодлик Ташкилотидаги ажралишнинг олдини олиш бўйича ягона платформа ишлаб чиқишда кўрди. Шу мақсадда конгрессга ва унинг ҳукуматига ишончини пасайтирди. Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди халқлар тинчлиги ва барқарорлиги учун ҳаракат қилди. Индира Ганди “Вашингтон пост” газетасига берган интерьвюсида шундай деди: “Биз муайян сабабларга кўра, ҳеч кишининг номидан дунё уларга тегишли деб баён қилаётганлар билан рози бўла олмаймиз. Дунё бизнинг ҳаммамизга тегишлидир. Мен ўйлайманки, ҳеч қандай мамлакатнинг бошқа бир давлатни йўқ қилиш баёноти билан чиқишга ҳуқуқи йўқдир, агар бу унинг манфаатларига жавоб берса ҳам”.1 Индира Ганди бошқаруви даврида Ҳиндистон дунёнинг кўпгина мамлакатлари билан дўстона алоқаларни ўрнатди. У нафақат Ҳиндистон халқи учун, балки миллатлар тотувлиги ва бирдамлигини шакллантириш учун саъйи- ҳаракатларни амалга оширди. Ҳиндистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги кўп жихатдан Индира Ганди номи билан чамбарчас боғлиқ. У мамлакатни сиёсий- иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, халқаро миқиёсда обрўсини кўтариш борасида кўп ишларни қилди. Кўп миллатли мамлакат аҳолиси ўртасидаги ҳамжихатлик, мустахкам бирлик ўрнатишни асосий мақсад қилиб келди. Ҳиндистоннинг ташқи сиёсати имперализим ва колонизмга қарши эди. Индира Ганди Осиёдаги буюк мамлакат ҳукуматига узоқ йиллар раҳбарлик қилар экан, Ҳиндистоннинг халқаро миқиёсдаги нуфузини оширишга, халқаро масалалардан янада фаолигини таъминлашга эришди. Индира Ганди ҳукуматининг халқаро тинчлик ва хавфсизлик Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling