Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абдулла қодирий номидаги жиззах давлат педагогика институти тарих ўҚитиш методикаси кафедраси
Download 328 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАС1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхати: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари
- II Махсус адабиётлар
- IV. Г азета ва журналлар
учун курашга қўшган ҳиссаси.
Ҳар бир давлатнинг халқаро муносабатлари ҳукмрон доираларнинг синфий манфаати ҳамда жамиятнинг вазияти ва тузуми, унинг талаб ва мақсадларини ифода этади. Ҳар қандай мамлакатнинг ташқи сиёсатига унинг ички ахволи ва тараққиёти географик мавқеи , хорижий мамалкатлар билан иқтисодий муносабатлари, чет элдан оладиган ёрдам манбалари ва бошқа омиллар катта таъсир кўрсатади. Шу билан бир қаторда субъектив факторлар, яъни ҳокимият тепасида турган партиянинг ёки давлат раҳбарларининг сиёсий ва идеалогик позициялари ҳам муҳум роль ўйнайди. Маълумки, жаҳонда тинчликни сақлаш, уруш ўчоқларини бартараф этиш, қуролланиш пойгасига чек қўйиш, инсониятни ядровий фалокатдан асраб қолиш масалаларида аксарият ривожланаётган мамалакатлар ҳукмрон доираларининг манфаати кенг халқ оммасининг орзу умидларига мос ва ҳамоҳангдир, чунки ривожланаётган мамалакатлар фақат тинчлик ва осиойишталик шароитидагина ўз олдиларига қўйган улкан социал иқтисодий вазифаларини рўёбга чиқаришлари мумкин. Мамлакатларнинг ташқи сиёсатидаги активлигининг кучайиши айниқса қўшилмаслик ҳаракатида ўзининг ёрқин ифодасини топган эди. Қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбарлариданҳ бири ва “Олти мамлакат гуруҳи” аъзоси бўлмиш Ҳиндистон қуролланиш пойгасини тўхтатишга қуролсизланишга, ядро уруши хавфини йўқ қилишга космосни ҳарбиялаштиришга йўл қўймасликкка, янги халқаро иқтисодий тартиб ўрнатишга қаратилган муҳум таклифлар билан бир неча бор халқаро майдонга чиқди. Ҳиндистон ҳинд океанини тинчлик зонасига айлантириш йўлидаги курашга салмоқли ҳисса қўшди. АҚШ нинг Диего Гарсия ҳарбий оролига базасини жойлаштиришга қарши чиқди. Қўшилмаслик ҳаракати тинчлик даврида ва тинчлик шароитида пайдо бўлган ва унинг мақсади урушнинг олдини олиш, уни бартараф этиш учун актив ҳаракат қилишдир. Индира Ганди “Қўшилмаслик ҳаракати бу рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга нисбатан бефарқ қараш эмас, балки улар ҳақида мустақил фикр юритиш ва ҳаракат қилишдир” деган эди.1 Индира Ганди қўшилмаслик ҳаракати раҳбари сифатида бутун дунёда тинч тотув яшаш принциплари асосида тинчлик ҳамда хавфсизликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини бир неча бор такидлаб ўтган эди, ҳал этилмаган халқаро муаммолар тинч воситалар билан бартараф этилиши мумкин ва лозим эканлигини уқтирар эди. Жумладан, Исроилнинг агрессив босқинчиллик сиёсати натижасида Яқин Шарқдаги ахвол жиддий ёмонлашганлигидан ташвишда эканлигини Исролининг Ливанга қасддан бостириб кирганлигини Ливан ва Фаластиннинг тинч ахолисини шафқатсиз қирғин қилганлигини қатъиян қоралади ҳамда Исроил қўшинлари Ливандан дарҳол олиб чиқиб кетилишини талаб қилган эди. Яқин Шарқ муаммосини Исроил босиб олган Араб тереториаларидан унинг қўшинлари батамом олиб чиқиб кетилиши, Фаластин Озодлик Ташкилотининг бирдан - бир қонуний вакили бўлган Фаластинлик араб халқининг адолатли талаблари қондирилиши унинг қонуний ҳуқуқлари, жумладан ўз давлатини барпо этишга бўлган даҳлсиз ҳуқулари таъминланиши шунингдек, Яқин Шарқдаги барча давлатларининг мустақил яшаши ва ривожланишига бўлган ҳуқуқлари таъминланиши асосида ҳар жиҳатдан мустаҳкам ва одилона бартараф этилиши ниятда зарур эканлигини таъкидлаган эди. Кўпчилик қўшилмаган мамалакатлар жануби-ғабий Осиёда кескинлик манбалари сақланиб қолаётгалигидан жиддий ташвишланиб мазкур район муаммолари шу ерда жойлашган мамлакатларининг мустақиллигини, суверенитети теретория бутунлиги ва қўшилмаслик статусини тўла ҳурмат қилган ҳолда тинч сиёсий йўл билан ҳал этилиши керак, деб комил ишонч билан таъкидладилар, яъни шу районда жойлашган мамалакатларни қуроллик мажороларни тезроқ тўхтатишга ҳамда тинчликни тиклаш йўлида конструктив ҳамкорлик намуналарини кўрсатишга даъват этиб мазкур район мамалакатларини ички ишларига ташқаридан бўлаётган ҳар қандай аралашув фармонларига қарши чиқадилар. Бу ҳудуддаги хавфли ва тезда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларидан бири Эрон ва Ироқ ўртасидаги ўзаро қирғин урушдир. Эрон ва Ироқ мамалакатлари ҳали иқтисодиёти суст ривожланаётган қўшилмаган давлатлардир. Улар ўртасидаги бир неча йилдан бери давом этаётган ҳарбий можоро иккала томон учун ҳам ҳар томонлама жиддий талофат кетираётган эди. 1980-йил сентябрда Эрон ва Ироқ ўртасида бошланган урушда 700 минг Эронлик ҳалок бўлган эди. Бу талофатлар албатта халқ гардонига тушади, шунинг учун иккала мамалакат халқи, шубҳасиз, урушга чек қўйишни тинч тараққиёт изига тушишни ҳоҳлайди. Аммо ер куррасидаги нотинч бу районда ўзининг сиёсий ҳарбий назоратини ўрнатишдан манфаатдор бўлган доиралар ҳам мавжуд эди. Индира Ганди “Вашингтон пост” газетасига берган интервьюсида шундай дейди: “Биз муайян сабабларга кўра, ҳеч кишининг номидан дунё уларга тегишли деб баён қилаётганлар билан рози бўла олмаймиз. Дунё бизнинг ҳаммамизга тегишлидир. Мен ўйлайманки, ҳеч қандай макмлакатнинг бошқа бир давлатни йўқ қилиш баёноти билан чиқишга ҳуқуқи йўқдир, агар бу унинг манфаатларига жавоб берса ҳам”.1 Бундан манфаатдор доиралар: Форс кўрфазида жойлашган ҳарбий денгиз флоти орқали, Эрон, Ироқ ва нефтга бой бўлган бошқа қўшилмаган мамлакатларни кўз остига олиб турган АҚШ ва шу ҳудудда замонавий қуроллар билан таъминланган кемаларни ушлаб турган Англия эди. Қўшилмаган мамлакатлатнинг барчаси Эрон ва Ироқ ўртасидаги қуролнинг можоро фақат импералистик кучларига қўл келишни таъкидлаб, шу туфайли бу қонли тўқнашувни тезроқ тинч йўл билан бартараф этиш тарафдори эдилар. АҚШ Покистонни қуроллантириб, Америка имперализмининг бутун Осиё қитъасидаги босқинчилик сиёсати учун мустаҳкам қўрғон қурмоқчи бўлади. Маълумки, Покистон жануби-Ғарбий Осиёда стратегик жиҳатдан муҳим мавқеига эга. Собиқ СССР, Афғонистон, Ҳиндистонга қўтттни Форс кўрфасидаги нефть қазиб чиқарадиган давлатларга яқин турувчи Покистоннинг Ҳинд океанига чиқиш йўли ҳам бор эди. Покистон қўшилмаслик ҳаракатида иштирок этишига қарамай, Вашингтоннинг стратегик манфаатларини кўзламоқда эди. “Покистон ҳарбийлари қўлидаги Америка қуроли энг аввало Ҳиндистонга қаратилганлиги аён. Ҳиндистон ҳукумати Покистоннинг милитарлашуви ҳар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини қўпоради, ҳудудда кучлар балансини бузишни назарда тутади, деб, таъкидлайди” Ҳиндистон бош вазири Индира Г анди.2 У икки давлат ўртасида дадиллик, ишонч ва дўстлик вазиятини яратиш керак, чунки фақат бундай вазиятда узоқ муддатли ва муҳим муаммоларни ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаб, “...биз Покистон билан дўстлик ҳақидаги шартнома тузишдан жуда хурсанд бўламиз ” деган эди.3 Индира Г анди Эрон Ироқ низосини ҳал этишга муҳум аҳамият беради. VII конференциянинг сўнгги мажлисида шу масала бўйича махсус баёнот билан чиқди. Биз иккала давлат халқларига кўп қурбонлар ва моддий зарар келтириган Эрон-Ироқ низоси муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Биз Эрон-Ироқ низосининг тўхталиши қўшилмасик ҳаракати бирлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган бўлади деб ўйлаймиз. Шунинг учун ҳам биз Эрон ва Ироқни урушни тезда тўхтатишга чақиряпмиз ” 4 Индира Г анди ўз фаолиятининг марказига уруш ва тинчлик муаммосини озод бўлган мамлакатларнинг иқтисодий прогресси масалалари билан боғланган ҳолдаги муамммоларни қўйди. Аммо айрим доиралар милитаристик кучларга шароит яратиб бераётганлиги, масалан, АҚШнинг Ғарбий ва Жанубий Осиёдаги ҳарбий стратегик режаларини рўёбга чиқаришда асосий вазифани Покистон ўз зиммасига олган. Покистоннинг АҚШ билан “дўстлашиши” кейинги йилларда бениҳоя кучайиб бораётган эди. Халқаро вазият кескинлашган шароитда Индира Ганди қўшилмаслик ҳаракати мамлакатлари номидан ҳарбий ҳаракатнинг кучайиб бораётганлиги муносабати билан жиддий ташвишда эканлигини доимо билдириб турди ва мунтазам равишда ўз эътиборини, тинчлигини халқаро хавфсизлигини сақлаш ва қуролланиш пойгасининг олдини олишга қаратди. Индира Ганди олиб борган ташқи сиёсати қўшилмаслик ҳаракатини мустаҳкамлашда ва янги халқаро иқтисодий тартиб ўрнатиш ғояларини илгари суришда ўз аксини топган эди. Империалистларнинг қуролланиш пойгаси сиёсатига қарши, Ҳинд океанида ҳарбий базаларини йўқотиш учун, Индира Ганди ҳукуматининг шу принципларга тўла амал қилишида. кўринади. Индира Гандининг антиимпериалистик сиёсати халқларнинг сиёсий озодлик ва ҳақиқий иқтисодий мустақиллик учун “...Биз қаерда бўлмасин, озодлик учун курашни юрагимизга яқин оламиз, деб баён қилган эди, Индира Ганди 1974-йилда, биз озодлик курашини қувватлаймиз, чунки келажакда у билан бизнинг шахсий озодлигимиз боғлиқ бўлади деб ишонамиз чунки ҳали битта мамалакат ҳам озодликдан маҳрум экан, биз ва озод деб аталиши мамлакат халқлари ҳам ҳақиқий озод бўла олмайдилар. Булар бир мамалакат колониал зулм остида экан, у ривожлана олмайди, биз эса гуллаш ва тарққиёт бир-бири билан озодлик ва кенглик каби ажралмас боғлиқдир”.1 Халқаро вазият ниҳоят кескинлашган вазиятда ҳокимиятни бошқарган Индира Ганди қўшилмаслик ҳаракатининг раҳбари сифатида халқаро майдонда тинчликни сақлаш ва жаҳонда хавфсизликни таъминлаш учун жуда кўп самарали ишларни олиб борди. Индира Ганди инсонпарварлик ғояларига содиқ бўлиб, у Жавоҳирлаъл Неру белгилаб берган йўлни изчиллик билан давом эттирди. У отаси васият қилган ташқи сиёсат йўналишини жиддий бойитиб борди ва унинг кўламини янада кенгайтиришга муваффақ бўлди. Халқаро жамоатчилик Индира Ганди тимсолида тинчлик учун оташин курашчи инсонни кўрди. Унинг дипломатик соҳада ва қўшилмаслик ҳаракатидаги ташаббуслари ҳанузгача халқаро сиёсатда ўз аксини топиб келмоқда. Гарчи она халқининг маданий ўтмишидан кўпроқ маънавий озиқ олган бўлсада, Индира Гандининг фикрлари келажак сари йўналган эди. Ҳинд халқининг энг юқори ижтимоий поғонасига кўтарилган бу ватанпарвар аёл бир вақтнинг ўзида шу халқнинг энг оддий инсоний ҳуқуқ ва имкониятлардан маҳрум табақалар манфаатини дадил ҳимоя қилиб чиқади. Индира Ганди бутун вужуди билан мамлакатнинг энг содиқ ватанпарвари ва жонкуяри эди. У Ҳиндистон Осиёдан ташқарида ҳам барқарорликнинг ишонган тоғи бўлиб қолмоғи керак, деб биларди. Индира Ганди инсонпарварлик ғояларига содиқ бўлиб, у отаси Жавоҳирлаъл Неру белгилаб берган йўлни изчиллик билан давом эттирди. Ташқи сиёсат йўналишини жиддий бойитиб борди ва унинг кўламини янада кенгайтиришга муваффақ бўлди. Халқаро майдонда унинг дипломатик соҳа ва қўшилмаслик ҳаракатидаги ташаббускорлиги ҳанузгача халқаро сиёсатда ўз аксини топиб келмоқда. Аввало шуни таъкидлаш жоизки, Ҳиндистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигининг мустаҳкамланишидаги саъйи ҳаракатлар кўп жиҳатдан Индира Гандининг номи билан чамбарчас боғлиқ. Индира Ганди мамлакатни сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, халқаро майдонда Ҳиндистондек давлатни халқаро миқиёсда обрўсини кўтариш борасида талайгина ишларни амалга оширди. Кўп миллатли мамлакат аҳолиси ўртасидаги ҳамжиҳатлик, мустаҳкам бирлик ўрнатишни бутун фаолияти даврида асосий мақсад қилиб келган эди. Индира Ганди Осиёдаги буюк мамлакат ҳукуматига узоқ йиллар давомида раҳбарлик қилар экан, Ҳиндистонннинг халқаро миқиёсидаги нуфузини оширишга, халқаро масалаларда янада фаоллигини таъминлашга эришди. Индира Ганди сиёсат саҳнасида анчагина шухрат қозонди. Бироқ Ҳиндистон бош вазири бўлишдек маъсулиятли ишни бўйнига олиш бундай таҳликали мамлакатдаги ҳаётининг ҳар бир дақиқаси хавф остига қўйиш эди. Миллиардлаб аҳолининг муаммосини ҳал қилиш ҳар қандай эркак сиёсатчини ҳам қийнаб қўйиши аниқ эди. Мамлакат аҳолиси ўртасида авж олган турли хил касалликлар, коррупция, этник ва диний низоларнинг олдини олиш жуда мушкул ва маъсулиятли иш эди. Индира Ганди тарихда нафақат ҳинд халқининг биринчи аёл раҳбари, балки доно ва ҳаракатчан сиёсатчи, давлатлараро ҳамжиҳатликка катта ҳисса қўшган шахс, шунингдек ҳарбий блокларга қарши ҳаракатнинг етакчиларидан бири бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда Индира Ганди номи нафақат Ҳиндистолнда, балки бутун дунёда ҳурмат билан тилга олинади. Хулоса Индира Гандининг сиёсий биографияси бир қанча катта томларни ташкил қилиттти мумкин эди. Унинг ҳаёти ва фаолияти фақат умуммиллий эмас, балки жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсий арбоб сифатида кўпқиррали сермазмун ва сермахсул эди. Ўн йилдан ортиқ (1966-дан 1984-йилгача бироз танаффуси б-н 1977 мартидан 1980-январигача) Индира Ганди Ҳиндистон ҳукуматини бошқариб келди. Бу Индира Гандининг тарихий ролини белгилаш учун принциплар, мезонлар, баҳоларнинг субъектив эмас, балки обеъктив воқеиликдан келиб чиққан ҳолда тўғри танлаш муҳимдир. Унинг банкларни миллийлаштириш ва давлат сектори ривожланиши имтиёзларини камайтириш чоралари ёқтирмаганлар уни коммунизмда айблашади. Мунтазам меҳнаткашларни манфатларни кўзлаб келганлар баъзан уни халққа қарши сиёсат олиб боришида айблашарди. Индира Г анди Жавоҳирлаъл Неру ғояларини давом эттириб, ривожлантириб борди. Жавоҳирлаъл Неру каби миллатчилик Индира Г анди учун антиимперилизимдан ажралмас эди. Ички сиёсат соҳасида Индира Ганди Ҳиндистон бирлигини сақлашга биринчи даражали эътиборини қаратди. У мамлакатни қатъиятлик билан, бунда мустақилик ва тарақиёт гарови кўриб авайларди. У қатъий пулли марказий ҳокимиятга эга бўлган ҳинд федерацияси принципларини ҳимоя қилишга ҳаракат қиларди. Индира Г анди бошқаруви даврида Ҳиндистон дунёнинг кўпгина мамлакатлари билан дўстона алоқаларни ўрнатди. У нафақат Ҳиндистон халқи учун, балки миллатлар тотувлиги ва бирдамлигини шакллантириш учун саъйи- ҳаракатларни амалга оширди. Ҳиндистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги кўп жихатдан Индира Г анди номи билан чамбарчас боғлиқ. У мамлакатни сиёсий- иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, халқаро миқиёсда обрўйини кўтариш борасида кўп ишларни қилди. Ҳиндистонинг худуди бутунлигини ҳимоя қилиб, Индира Ганди Жавоҳирлаъл Неру каби ҳамма диний ва миллий жамоаларни тўла кенг ҳуқуқлиги ва бирордарлигини ҳимоя қиларди. 1958 йил Андре Мальронинг Ҳиндистон учун энг катта муаммо нимадан иборат деган саволга Жавоҳирлаъл Неру шундай жавоб берган эди: “унинг аҳолисини тўйғизишдан”.1 Йигирма олти йилдан сўнг мамлакат ўзини буғдойи билан таъминлаганида, Индира Ганди худди шу саволга шундай жавоб берган эди. “Мамлакат аҳолисини бирга яшашган ундашдан”, деб жавоб берган эди, Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди.2 Индира Ганди давлат секратарини миллий хўжаликнинг муҳим қисми деб биларди. Индира Гандининг Ҳиндистон ва дунё мамлакатлари орасидаги обрў эътибори мамлакатни мустақил ва марказлашган йўл билан бошқаришни ривожланишига олиб келди. Ҳиндистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги кўп жихатдан Индира Ганди номи билан чамбарчас боғлиқ. У мамлакатни сиёсий- иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, халқаро миқиёсда обрўйини кўтариш борасида кўп ишларни қилди. Кўп миллатли мамлакат аҳолиси ўртасидаги ҳамжихатлик, мустахкам бирлик ўрнатишни асосий мақсад қилиб келди. Ҳиндистоннинг ташқи сиёсати имперализим ва колонизмга қарши эди. Индира Ганди Осиёдаги буюк мамлакат ҳукуматига узоқ йиллар раҳбарлик қилар экан, Ҳиндистоннинг халқаро миқиёсдаги нуфузини оширишга, халқаро масалалардан янада фаолигини таъминлашга эришди. Ҳиндистон Американинг Ҳинди-Хитойдаги интервенциясини қаралди. Исроил босқичларга қарши кураш олиб борётган араб ҳалқлари билан Ҳиндистон бирдам эканлигини таъкидлаб, Индира Ганди Жанубий Африкадаги расизм ва апартеидга қарши чиқиб келган. У Ҳинд океанини тинчлик зонасига айлантириш учун харакат қилди. Афғонистонда рўй берган воқеаларга, унинг атрофида давом этаётган турли муносабатларга нисбатан, Индира Ганди одилона йўл тутиб келган. Кампучияни ҳукуматини биринчи бўлиб Ҳиндистон тан олди. Буларнинг ҳаммаси Индира Ганди душманларини халоватини юқотди. Бу нарса айниқса, 1983 йил март ойида Деҳлида бўлиб ўтган қўшилмаслик ҳаракати аъзолари- давлат ва ҳукумат бошлиқларнинг УП-конфренсясидан сўнг янада кучайди. Бу анжуманнинг ўтишида Индира Гандининг хизматлари катта эди. Унинг “Мустақиллик тараққиёт, қуролсизланиш ва тинчликдан айрига бўлиши мумкин эмас”,1 деган сўзлари конференция ишининг асосий шиорига айланган эди. Импералистик кучлар Индира Гандининг бу каби обрў-эътиборини кўролмаслиги аён эди, албатта. Шунинг учун, улар Индира Ганди халқаро миқиёсдаги нуфузини тушуришга интилиб келганлар. Бунинг учун аввало уни душман қуроллари билан қамал қилишга, биринчи навбатда Покистоннинг жиддий қуролланишини тезлаштиришга интиладилар. Шу билан бирга Шри Ланка, Бангладеш, Непал каби қўшни мамлакатларда Ҳиндистонга нисбатан ғараз уйғотишга ҳаракат қилиб келдилар. Инсоният тарихида жуда кўп жиноий қотиллик содир бўлган. Аммо Индира Г андига уюштирилган қотиллик бутун дунё халқлари юрагида чуқур ғазаб ва нафрат қўзғотди. Унинг фожиали ўлдирилишини жаҳон матбуоти “энг қабиҳ номардлик” дея таъкидлаб ўтди.2 Индиранинг ўлими Ҳиндистон учун Маҳатма Гандидан кейинги энг қора кун бўлди.3 Индира отаси орзу қилгандек жасур ва дадил бўлиб улғайди. Индира Ганди бош қўмондон бўлди, тинчлик, тараққиёт ва мамлакат бирлигини мустаҳкамлаш учун курашаётган барча кучларга раҳбарлик қилди. Охирида ўз бурчини адо этаётганда ғанимлар ўқидан фожиали суратда қурбон бўлди. 1984-йил 31-октабр куни эрталаб Индира Ганди иш кабинетига бораётганда ўлдирилди. Индира Ганди фожиали ўлимидан бир неча кун олдин штатидаги оммавий митингларда сўзлаган нутқида қуйидагиларни таъкидлаган эди. “Агар мен эртага қурбон бўлсам, қонимнинг ҳар томчиси Ҳиндистонни янги қудрат билан тўлдиради”.4 Бу сўзларни Ҳинд халқи сиёсий вазият, Ҳиндистон бирлигини, унинг тинчликсевар сиёсатини, тараққиёт йўлидаги ривожини мустахкамлашга чақириқ деб билдилар. Индира Гандининг вафоти ҳинд халқи учун оғир юқотиш. Бироқ ҳинд халқи бу юқотишдан довдираб қолмади. Индира Гандининг олийжаноб ишлари давом эттирилди. Улгурмай қолган ишлари ниҳоясига етказилди. Ҳиндистоннинг тинчлик ва халқлар хавфсизлиги идеалларига амал қилиш унинг ташқи сиёсатининг мустаҳкам негизини ташкил этди. “Бизнинг тинчликка даъаватимиз: деган эди. Индира Ганди. БМТ Бош ассамблиясининг 38-сессиясида ўзимизнинг фақат холис тилагимизни баён қилишдан иборат бўлмай, тинчликни ҳаётий зарур эканлигидир. Чунки мавжуд бўлган ҳарбий қурол - аслаҳа умуман инсониятни тор - мор қилиш тахдидини солмоқда. Бугунги тинчликсиз эртанги ҳаёт йўқдир. Барча мамлакатларда тобора кўпроқ одамлар дахшатли қурол жамғармаси қандай оқибатларга дучор қилишни тушунгани сари уларнинг сиёсий эътиқодидан қатъий назар, тинчлик учун кураши кенгаяётганлигини таъкидлаб, биз тинчлик учун курашни авж олдирган тақдирдагина тараққиётга эришимиз мумкин дея таъкидлаган эди, Ҳиндистон бош вазири Индира Ганди. Бу ҳақида унинг ўғли Ражив Ганди умумҳиндистон радиоси ва телевидениеси орқали ҳинд халқига мурожат қилиб нутқ сўзлаганида алоҳида таъкидлади: “Қайси динга мансублигидан қайси тилда гаплашишидан ва сиёсий эътиқодидан қатъий назар барча фуқаролар катта оила бўлиб яшайдиган мамлакат ягона тинчликсевар ва равнақ топувчи Ҳиндистон хақидаги орзу унинг учун нақадар муқаддас бўлганини сизлар ҳаммангиз биласизлар. Унинг бевақт вафоти бу ишни ниҳоясига етказишга имкон бермади. Айни биз шу ишни охирига етказишимиз керак чуқур мотам пайтида биз матонат, мардлик ва донолик кўрсатишимиз лозим. Индира Ганди орамизда бўлмаса ҳам, унинг иши мангу яшайди”5. Индира Ганди тарихда нафақат ҳинд халқининг атоқли раҳбари, балки доно ва ҳаракатчан сиёсатчи, давлатлараро ҳамжиҳатликда катта ҳисса қўшган шахс, шунингдек ҳарбий блокларга қарши ҳаракатнинг етакчиларидан бири бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда Индира Ганди номи нафақат Ҳиндистонда, балки бутун дунёда ҳурмат билан тилга олинади. Адабиётлар рўйхати: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истикдол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1- жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996. - 364 б. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1996. - 380 б. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. -Т.: Шарқ, 1998. -31б. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7- жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1999. - 410 б. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13- жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2005. - 448 б. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008. - 76 б. Каримов И.А. Энг асосий мезон - ҳаёт ҳақиқатини экс эттириш. -Т.: Ўзбекистон, 2009. - 24 б. Каримов И. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш чоралари. - Т.: Ўзбекистон, 2009. 56 б. Каримов И. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиздир. ғ “Халқ сўзи” 2010 йил 28 январь. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси - биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. -Т.: “Ўзбекистон”, 2009 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза) Т. Ўзбекистон, 2010 Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаравонлигини оширишга хизмат қилади. (2010 йилнинг асосий якунлари ва 2011 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза). 2011 йил 22 январь. Халқ сўзи. 16-сон. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. «Ўзбекистон», 2011. Каримов И.А. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш бизнинг бош мақсадимиздир. Т.: Ўзбекистон, 2012. II Махсус адабиётлар: Антонова К.А, Бонгард-Левин Г.М, Котовский Г.Г. История Индия. -М.: “Мьгсль” 1979 Век ХХ: Политика, люди, судьбь Тошкент., “Шарқ” 2007 Визит “Премьер-Министра Индии Индира в советской союз”-М.: Международнье отношения, 1982 Валодин А.Г, Шаститко П.М Пусть не обманет надежда: жизнь и борьба Джавахарлала Неру -М.: “Наука”,1990 Всемирная история. 13-том М, 1988 Горев А.В. “Роса на лотосе Индирь Ганди”.- М.: Политизат, 1987 Горев А.В, Зимянин Неру М., 1980 Горев А.В “Роса на лотосе Индирь Ганди: мечти и совершения” М.: Политизат. 1987 Движение неприсоединения М.: “Наука”,1985 Движение неприсоединения в современном мире -М.: Международнье отношения, 1985 Движение неприсоединения: проблемм и перспективм. -М.: Международнме отношения,1986 Индира Ганди “Внешная политика Индии 1980-1982”. М.: Прогресс, 1982 Индира Ганди “Мир сотрудничество, неприсоединение 1982-1984” М.: Прогресс, 1982 Индира Ганди Статьи, речи, интервю: М.: “Наука”, 1975 Индия 1981-1982. Ежегодник. М.: “Наука”1983 Индия 1983. Ежегодник. М.: “Наука”1985 Индия 1984. Ежегодник.М.: “Наука”1986 Индия 1985-1986. Ежегодник. М.: “Наука”1987 Кольцов Н.Н. СССР-Индия: плодотворное сотрудничество: к 40-летию установления дипломатических отношений.-М.: “Наука”, 1987 Митрохин Л.В “Индия вступая в век XXI” -М.: Политизат,1987 Неру Джавахарлал. Взгляд на всемирную историю. -М.: “Наука”,1981 2- том. Редакционная коллегия. Индия сегодня. -М.: 2005 Синхараджа Таммита-Дельгода. Индия история странм Москва “Эксмо” Санкт-Петербург, 2007 Салимова Ф, И.Махкамов Индира Ганди. -Тошкент, Фан нашриёти, 1988 Советская энциклопедия. М.: “Наука”1971, 6-том СССР и Индия. М.: “Наука”1987 Синхараджа Таммита-Дельгода. Индия история странм Москва “Эксмо” Санкт-Петербург, 2007 Синхараджа Таммита-Дельгода. Индия история странм Москва “Эксмо” Санкт-Петербург, 2007 Ульяновский Р.А Три лидера великого индийского народа: Мохандас Карамьчанд Г анди, Неру, Индира Г анди” М.: 1986 Чичеров А.И. Джавахарлал Неру и независимая Индия. -М.: “Наука”,1990 IV. Г азета ва журналлар Ўзбекистон санъати ва адабиёти газетаси 1984 й 7 ноябрь Ўзбекистон санъати ва адабиёти газетаси 1984 й 20 ноябрь Ўзбекистон Миллий энциклопедия. 2-том Давлат илмий нашриёти. Тошкент, 2001 Ўзбекистон Миллий энциклопедия 6-том Давлат илмий нашриёти. Тошкент, 2003 Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling