Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номли тошкент
Download 1.46 Mb.
|
laboratoriya ishi krill
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий эмметтр схемаси бўйича уланган биполяр транзистор тавсифини ўрганиш Ишдан мақсад
Ишни бажариш тартиби:
1.Мультисим дастурида қуйидаги схема йиғилсин: 6.3- расм. Умумий база схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш схемаси. 2.Мультисим дастури кутубхонасидан транзистор тури танлаб олинсин. 3.Укб кучланишининг учта ҳар хил доимий қийматида Иэ ва Уэб катталиклар қийматлари ҳисоблансин ва қуйидаги жадвалларга киритилсин. 4.Укб=cонст бўлганда Иэ=ф(Уэб) боғлиқликнинг графиклари Укб нинг учта ҳар хил доимий катталикларида чизилсин..
Транзистор кириш характеристикаларини осциллограф экранида бевосита кўриш учун 6.4- расмда келтирилган схемани Мультисим дастурида йиғамиз. 6.4- расм. Умумий база схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикаларини осциллограмма усули билан ўрганиш. Коллектор кучланишининг учта қийматида транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикаларини кузатинг. Назорат саволлари: 1.Ярим ўтказгичли транзисторга таъриф беринг, унинг ВАХ ва параметрларини келтиринг. 2.Транзисторнинг ишлаш тамойилини айтиб беринг.. 3.Умумий база схемаси билан уланган биполяр транзисторнинг вольт-ампер характеристикаларини кўрсатиб беринг. 4. Умумий база схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш схемасини чизиб беринг. Лабораторная работа № 7 Умумий эмметтр схемаси бўйича уланган биполяр транзистор тавсифини ўрганиш Ишдан мақсад: Умумий эмиттер схемаси билан уланган биполяр транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикалари туркумларини олиш ва ўрганиш. Лаборатория иши Мультисим дастурида амалга оширилади Ишни бажариш тартиби: 1.Мультисим дастурида қуйидаги схема йиғилсин (7.1- расм). 2.Мультисим дастури кутубхонасидан транзистор тури танлаб олинсин, шуни ҳисобга олиш керакки, ҳар бир компьютерда транзисторлар турлари ҳар хил бўлиши керак. 3.Укэ нинг учта доимий қийматларида Иб ва Убэ ларнинг қийматлари ҳисоблансин. . 4.Иб=ф(Убэ) боғлиқликнинг графиклари Укэ=cонст нинг учта доимий қийматларида чизилсин. 7.1- расм. Умумий эмиттер схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш схемаси.
5. Транзистор кириш характеристикаларини бевосита осциллограф экранида кузатиш учун 7.2- расмда келтирилган 7.2- расм. Транзистор кириш характеристикаларини осциллограмма усули билан ўрганиш. 6. Транзистор кириш характеристикаларини коллектор кучланишининг учта қийматида кузатинг. Назорат саволлари: 1.Ярим ўтказгичли транзисторга таъриф беринг, унинг ВАХ ва параметрларини келтиринг. 2.Транзисторнинг ишлаш тамойилини айтиб беринг.. 3.Умумий эмиттер схемаси билан уланган биполяр транзисторнинг вольт-ампер характеристикаларини кўрсатиб беринг. 4.Умумий эмиттер схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг кириш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш схемасини чизиб беринг. Мультисим дастурида умумий эмиттер схемаси билан уланган биполяр транзисторнинг чиқиш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш. УБ схемадаги транзисторнинг чиқиш характеристикалари оиласи бўлиб ИЭ =cонст бўлгандаги ИК= ф (УКБ) боғлиқлик, УЭ схемада эса ИБ =cонст бўлгандаги ИК= ф (УКЭ) боғлиқлик ҳисобланади. Чиқиш характеристикалари кўринишига кўра тескари уланган диод ВАХ сига ўхшайди, чунки коллектор ўтиш тескари уланган. Характеристикаларни қуришда коллектор ўтишнинг тескари кучланишини ўнгда ўрнатиш қабул қилинган (7.3 – расм). а) б) 7.3 – расм. Чиқиш характеристикалари 5 а - расмдан кўриниб турибдики, УБ схемадаги чиқиш характерис-тикалари икки квадрантларда жойлашган: биринчи квадрантдаги ВАХ актив иш режимига, иккинчи квадрантдагиси эса – тўйиниш иш режимига мос келади. Актив режимда чиқиш токи (4) нисбат билан аниқланади. Актив режимга мос келувчи характеристика соҳалари абсцисса ўқига унча катта бўлмаган қияликда, деярли параллель ўтадилар. Қиялик юқорида айтиб ўтилган Эрли эффекти билан тушунтирилади. ИЭ=0 бўлганда (эмиттер занжири узилганда) чиқиш характеристикаси тескари силжиган коллектор ўтиш характеристикаси кўринишида бўлади. Эмиттер ўтиш тўғри йўналишда уланганда инжекция токи ҳосил бўлади ва чиқиш характеристиклари катталикка чапга силжийди ва х.з. УЭ схемасида уланган транзисторнинг чиқиш характеристикаси УБ схемада уланган транзисторнинг чиқиш характеристикасига нисбатан катта қияликка эга. Боғлиқликларнинг умумий характери (5 б-расм) коллектор ва база токлари орасидаги қуйидаги боғлиқлик билан аниқланади: , (9) бу ерда ИКЭ0 – ИБ=0 (узилган база) бўлгандаги коллекторнинг тўғри токи. ИКЭ0 токи ИК0 токидан мартага катта бўлади, чунки УБЭ=0 бўлганда УКЭ кучланишининг бир қисми эмиттер ўтишга қўйилган бўлади ва уни тўғри йўналишда силжитади. Шундай қилиб, ИКЭ0=( )ИК0 – анча катта ток бўлиб, транзистор ишининг бузилишини олдини олиш мақсадида база занжирини узиш керак. База токи ортиши билан коллектор токи катталикка ортади ва х.з., ва характеристика юқорига силжийди. УЭ схемадаги чиқиш ВАХларининг асосий хоссаси шундаки, ҳам актив ва ҳам тўйиниш режимларида бир квадрантда жойлашади. Яъни, электродларнинг берилган кучланиш ишораларида ҳам актив режим, ҳам тўйиниш режимида бўлиши мумкин. Режимлар алмашиниши коллектор ўтишдаги кучланишлар нольга тенг бўлганда содир бўлади. Коллектор соҳа қаршилигини ҳисобга олмаган ҳолда УКЭ = УКБ + УБЭ бўлгани учун, талаб қилинаётган бўсағавий кучланиш қиймати У*КЭ = УБЭ бўлади. УБЭ қиймати берилган база токида кириш характеристикасидан аниқланади. Ишни бажариш тартиби:. Мультисим дастурида қуйидаги схема йиғилсин.( 7.4- расм). Мультисим дастури кутубхонасидан транзистор тури танлаб олинсин, шуни ҳисобга олиш керакки, ҳар бир компьютерда транзисторлар турлари ҳар хил бўлиши керак. Иб нинг учта доимий қийматларида Икэ ва Укэ ларнинг қийматлари ҳисоблансин, шуни ҳисобга олиш керакки, Иб нинг қийматларини ўрнатаётганда схемада доимий кучланиш манбаи ўрнига доимий ток генераторини ишлатиш мумкин. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling