Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номли тошкент


Download 1.46 Mb.
bet8/17
Sana16.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1503902
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
laboratoriya ishi krill

Бажарилган иш бўйича ҳисобот
Ҳисоботда қуйидагилар келтирилади.
1. Ишни бажаришдан мақсад.
2. Тажрибалар схемалари.
3. Олинган натижалар жадваллар ва графиклар кўринишида.
4. Бажарилган иш бўйича хулосалар.
Лаборатория иши № 3
Яримўтказгичли cтабилитронларни волт – ампер характеристикасини урганиш
Ишдан мақсад:
1. Стабилитрон вольтампер характеристикасини олиш ва ўрганиш
2. Стабилитрондан ўтувчи ток ва унда ҳосил бўлувчи қувватни текшириш.
Стабилитронлар тўғрисида маълумотлар
Стабилитрон - ярим ўтказгичли диод бўлиб, унинг ишлаш принципи р-н ўтишга тескари кучланиш берилганда электр тешилиш соҳасида токнинг кескин ортиши кучланишнинг унча катта бўлмаган ўзгаришига олиб келишига асосланган. Стабилитроннинг шартли белгиси 1.б –расмда келтирилган. Стабилитрон схемаларда кучланишни барқарорлаш учун ишлатилади.
Стабилитроннинг асосий параметри бўлиб, токнинг ИСТ.мин дан ИСТ.мах гача кенг ўзгариш оралиғида барқарорлаш кучланиши УСТ ҳисобланади (1 а- расм).Стабилитрон ВАХ сидаги ишчи соҳа электр тешилиш соҳасида жойлашади. Барқарорлаш кучланиши диод базасидаги киритма концентрацияси билан аниқланадиган р-н ўтишга боғлиқ. Агар юқори концентрацияга эга бўлган ярим ўтказгич қўлланилса, у ҳолда р-н ўтиш тор бўлади ва туннель тешилиш кузатилади. УСТ ишчи кучланиши 3-4 В дан ошмайди.
Юқори вольтли стабилитронлар кенг р-н ўтишга эга бўлиши керак, шунинг учун улар кучсиз легирланган кремний асосида ясаладилар. Уларда кўчкисимон тешилиш содир бўлади, барқарорлаш кучланиши эса 7 В дан ортмайди. УСТ 3 дан 7 В гача бўлган оралиқда тешилишнинг иккала механизми ишлайди. Саноатда барқарорлаш кучланиши 3 дан 400 В гача бўлган стабилитронлар ишлаб чиқарилади.



3.1 - расм
Стабилитроннинг электр тешилиш соҳасидаги дифференциал қаршилиги рД барқарорлаш даражасини характерлайди. Бу қаршилик қиймати диоддаги кичик кучланиш ўзгариши қийматининг диод токи ўзгаришига нисбати билан аниқланади (1 а- расм). рД қиймати қанча кичик бўлса, барқарорлаш шунча яхши бўлади.

Стабилитроннинг асосий параметри бўлиб барқарорлаш кучланишининг температура коэффициенти (КТК) ҳисобланади. КТК – бу температура бир градусга ўзгарганда барқарорлаш кучланишининг нисбий ўзгариши. Кўчкисимон тешилиш кузатиладиган кичик вольтли стабилитронлар одатда мусбат КТКга эга. КТК қиймати одатда 0,2 -0,4 % /град дан ошмайди.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling