Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/36
Sana09.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1468165
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36
Bog'liq
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari

Муҳаммад Юсуф ҳожи Доий алоҳида ажралиб туради. У Хивада, Ичанқалъа 
маҳалласида 1824 йилда туғилган. Аввал Хивадаги эски мактабда, сўнг 
Бухорода Мир Араб мадрасасида таълим олди. Ўзининг билимини 
мукаммаллаштириш ҳамда дунё кўриш учун ҳаж баҳонаси билан Макка
Мадина, Жидда, Шом, умуман олганда, Арабистон мамлакатлари бўйлаб 


78 
саёҳатга чиқади. У араб халқлари турмуши, урф-одатлари, ислом 
ақидаларини ўрганиб, она юртига қайтиб келгач, Хиванинг катта 100 
муллавачча таълим оладиган Араб Муҳаммадхон мадрасасига мударрис этиб 
тайинланади.
77
Доий ўзининг кескир, тўғрисўзлиги, ҳақиқатпарварлиги билан ажралиб 
турарди. У ҳатто Ферузнинг хон бўлишига қарамасдан, унинг баъзи 
ғазалларидаги нуқсонни ҳеч тап тортмай танқид қилар, шеърият қонун-
қоидалари бўйича унга таълим берарди.
Доийнинг феълини яхши билган Феруз ўзлари орасидаги мансаб 
тафовутларига эътибор бермасликка интилар ва уни устоди сифатида ҳурмат 
қилар эди. Доий Хивадаги Жоме масжидига воиз қилиб тайинланади. У бу 
ерга йиғилган мусулмонларга замона, одамийлик, тўғрилик, инсоф, адолат, 
қарз ва фарз тўғрисидаги Қуръони шарифдаги оятлардан, ҳадислардан 
таълим беради. 
Шоир Табибий Доий тўғрисида шундай ёзади: 
Эрур Доий ул воизи хушкалом 
Ки, ҳақ сўзни элга етургай мудом. 
Бу ашъор келмиш анинг фикрати 
Ки кўпдур назар айласанг ҳикмати. 
Табибий берган маълумотларга кўра, у замонасининг ҳассос шоири, 
ўткир сўз устаси ва етук хаттоти бўлган: 
Эрур Доий Охунди неку хасол 
Ки, ваъз ила доим дегуси мақол… 
Гаҳиким қилур эрди фикри ғазал, 
Бу абъёт ила кўргузубдур масал. 
Доий Охунд сифатида Болта девон – Нодим, Муҳаммад Юсуф девон –
Чокар, Бобожон тарроҳ – Ходимларни ўз тарбиясига олиб, уларга форс-
тожик тилидан, хат илмидан таълим беради. У шоир сифатида «Девони 
Доий»ни тузди. Бундан ташқари, шоир шеърлари бошқа қўлёзма девон ва 
77
Раҳим Д., Матрасул Ш. Феруз шоҳ ва шоир қисмати. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1991, 91-б. 


79 
баёзларга киритилди. 
XIX 
аср охири XX аср бошидаги Хоразм адабий ҳаракатчилигининг 
йирик вакили Муҳаммад Юсуф Хожи – Доий 1909 йилда Хивада 85 ёшида 
вафот этди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling